* * *
Қайтар мени ҳув аввалги ҳаётимга,
Севги деган сиёҳи бор юртга қайтар.
Кўнглим мени берилмаган бирон кимга,
Ношуд йиғлаб сирларини сенга айтар.
Қайтар мени...
Кетаётган йўлларим тўс,
Димоғимга настаринлар ифорин тут.
Билсанг агар ўтмишимда бир бўтакўз,
Унутилиш кераклиги бўлган унут.
Юр десангчи, юрақол де, йўлни бошла,
Қайсарилигим қиличини қинга қайтар.
Ўша юртда бир мубтало кўзин ёшлаб,
Йўлларимга бошин қўйиб дуо айтар.
Сабаб бўлгин, сабабчи бўл, бахтдан масрур,
Ишқ ўт ёққан қазонида қайнайин бир.
Бу ёлғизлик мени чайнаб ютмас, қурғур.
Ўлимини Хақдан сўраб ётган кампир!
Ишқдан қолган жароҳатлар оғримас ҳеч,
Фақат битмай қон томчилар то умрбод.
Ишонмасанг юрагимнинг докасин еч,
Кейин уни бирон юрак керакка сот!
Юр, кетайлик, севги яшар ўша юртга...
Малика Тавфиқ
03 06 2020
@Malika_Salimova_sheriyati
Қайтар мени ҳув аввалги ҳаётимга,
Севги деган сиёҳи бор юртга қайтар.
Кўнглим мени берилмаган бирон кимга,
Ношуд йиғлаб сирларини сенга айтар.
Қайтар мени...
Кетаётган йўлларим тўс,
Димоғимга настаринлар ифорин тут.
Билсанг агар ўтмишимда бир бўтакўз,
Унутилиш кераклиги бўлган унут.
Юр десангчи, юрақол де, йўлни бошла,
Қайсарилигим қиличини қинга қайтар.
Ўша юртда бир мубтало кўзин ёшлаб,
Йўлларимга бошин қўйиб дуо айтар.
Сабаб бўлгин, сабабчи бўл, бахтдан масрур,
Ишқ ўт ёққан қазонида қайнайин бир.
Бу ёлғизлик мени чайнаб ютмас, қурғур.
Ўлимини Хақдан сўраб ётган кампир!
Ишқдан қолган жароҳатлар оғримас ҳеч,
Фақат битмай қон томчилар то умрбод.
Ишонмасанг юрагимнинг докасин еч,
Кейин уни бирон юрак керакка сот!
Юр, кетайлик, севги яшар ўша юртга...
Малика Тавфиқ
03 06 2020
@Malika_Salimova_sheriyati