* * *
Биз қандай яшадик?
Яшамадик, ё?!
Умр араваси борар ғилдираб.
Заминни кўтариб юрган биз гўё,
Гўё биз турибмиз осмонни тираб!
Биз қандай яшадик?!
Елиб, югуриб,
Йиққан-терганимиз бир ўт оларлик.
Не бор, олиб кетсак ҳамёнга солиб,
Не бор, қабримизда бизла қоларлик?!
Биз қандай яшадик?!
Тошиб, кўпириб,
Бир мушфиқ кўнгилга бўлмайин малҳам.
Кимга кекирдакни чўздик керилиб,
Кимни салом бердик соясига ҳам.
Биз қандай яшадик...
Бугун ё эрта,
Сўнги тадоракни кўрмоқлик они.
Кейин топурмизми лоақал бир марта,
Ўша биз тўймаган ёруғ дунёни.
Биз қандай яшадик,
Тиниб-тинчимай,
Гоҳо ҳасад қилдик, гоҳида ҳавас.
Фақат инсонликни йўқотиб қўймай,
Фақат одамдайин якун топсак бас.
Малика Тавфиқ
@Malika_Salimova_sheriyati
Биз қандай яшадик?
Яшамадик, ё?!
Умр араваси борар ғилдираб.
Заминни кўтариб юрган биз гўё,
Гўё биз турибмиз осмонни тираб!
Биз қандай яшадик?!
Елиб, югуриб,
Йиққан-терганимиз бир ўт оларлик.
Не бор, олиб кетсак ҳамёнга солиб,
Не бор, қабримизда бизла қоларлик?!
Биз қандай яшадик?!
Тошиб, кўпириб,
Бир мушфиқ кўнгилга бўлмайин малҳам.
Кимга кекирдакни чўздик керилиб,
Кимни салом бердик соясига ҳам.
Биз қандай яшадик...
Бугун ё эрта,
Сўнги тадоракни кўрмоқлик они.
Кейин топурмизми лоақал бир марта,
Ўша биз тўймаган ёруғ дунёни.
Биз қандай яшадик,
Тиниб-тинчимай,
Гоҳо ҳасад қилдик, гоҳида ҳавас.
Фақат инсонликни йўқотиб қўймай,
Фақат одамдайин якун топсак бас.
Малика Тавфиқ
@Malika_Salimova_sheriyati