ЖАЛЛОДИМ
Туш кўрдим: асирман, қўлларим боғлиқ,
Бошимда тиғ яниб хўмраяр жаллод,
Ҳаётим хазондир, жигарим доғлик,
Ва лекин, ялинмам, чекмагум фарёд.
Майлига, танимдан жоним олсинлар,
Майлига, ғаним ҳам етсин ниятга,
“Оҳ” демай ўлди, деб армон қилсинлар,
Шон бўлсин қазо ҳам, қолмай уятга.
Ханжардан даҳшатдир жаллоднинг сўзи,
Шунда ялинмоқдан қилмадим ҳеч ор,
Қатлимнинг сўнгида кесса-да бўғзим,
Энг аввал узармиш тилимни бадкор.
– Жаллодим, азизим, эзмагил дилим,
Сўй тезроқ, сўяқол, раҳм этма зинҳор,
Унгача омон қўй, кесмагил тилим,
Сўнгги дам “онажон” деб олай бир бор...
© Рустамжон УММАТОВ
Telegram | Facebook | Wikipedia
Туш кўрдим: асирман, қўлларим боғлиқ,
Бошимда тиғ яниб хўмраяр жаллод,
Ҳаётим хазондир, жигарим доғлик,
Ва лекин, ялинмам, чекмагум фарёд.
Майлига, танимдан жоним олсинлар,
Майлига, ғаним ҳам етсин ниятга,
“Оҳ” демай ўлди, деб армон қилсинлар,
Шон бўлсин қазо ҳам, қолмай уятга.
Ханжардан даҳшатдир жаллоднинг сўзи,
Шунда ялинмоқдан қилмадим ҳеч ор,
Қатлимнинг сўнгида кесса-да бўғзим,
Энг аввал узармиш тилимни бадкор.
– Жаллодим, азизим, эзмагил дилим,
Сўй тезроқ, сўяқол, раҳм этма зинҳор,
Унгача омон қўй, кесмагил тилим,
Сўнгги дам “онажон” деб олай бир бор...
© Рустамжон УММАТОВ
Telegram | Facebook | Wikipedia