Forward from: >🌵🌵صبر
(Ошиқ Маҳзуни Шарифдан ўзлаштирма)
Роббим севмоқ учун нафис қалб берган,
Доғласаммикан ё доғламасамми?!
Энг яқин олганим оғир зарб берган,
Йиғласаммикан ё йиғламасамми?!
Йўқсулнинг дардини тингласангчи дўст,
Ўзгани қўй, ўзни ўнгласангчи, дўст!
Сиротдан ўтмасдан, кулмасангчи дўст -
Боғласаммикан ё боғламасамми?!
Ҳабибим, ҳадя қил ҳақ қулочини,
Минг йиллик дардимнинг топ иложини,
Эранлар бўйлаган дор ёғочини
Бўйласаммикан ё бўйламасамми?!
© Маҳбубий
Роббим севмоқ учун нафис қалб берган,
Доғласаммикан ё доғламасамми?!
Энг яқин олганим оғир зарб берган,
Йиғласаммикан ё йиғламасамми?!
Йўқсулнинг дардини тингласангчи дўст,
Ўзгани қўй, ўзни ўнгласангчи, дўст!
Сиротдан ўтмасдан, кулмасангчи дўст -
Боғласаммикан ё боғламасамми?!
Ҳабибим, ҳадя қил ҳақ қулочини,
Минг йиллик дардимнинг топ иложини,
Эранлар бўйлаган дор ёғочини
Бўйласаммикан ё бўйламасамми?!
© Маҳбубий