18#
Тушдан кейин янаям кўп одам келди. Дарвозахонада эркаклар тўн-дўппи кийиб ўтиришипти. Ўтирганлар орасида биров билан гаплашиб ўтирган Неъмат поччага кўзим тушди, вужудимни қўрқув егаллаб, дарров нигоҳимни олиб қочдим.
Шоҳида опа билан қизи изсиз йўқолди.Хонасига кирсам, нарсаларини олиб кетмаган экан. Ишқилиб, қайтиб келмасин.
Қорним очди. Ошхонага кирсам, стол устида елим халта, ичида шиша банкада шўрва турибди... Бувижоним ичмоқчи эдилар-а... Меҳрибоним... Йиғидан ўзимни тўхтата олмадим. Столга бошимни қўйиб йиғлаб ўтирсам, кимдир елкаларимдан қучди. Қарасам, Машкура бувим. Кўзларида ёш.
Бувимни қучиб, атрофимдаги хотинлардан ҳам уялмай дод солдим.
Бувим дўппи олиб келибди. Бошимга кийдириб, белимга биз тадбирларда боғлайдиганга ўхшаган қийиқча боғлаб қўйди. Кўзёшларимни артиб, сирли челакдан мошхўрда сузиб ичирди.
Бувимнинг хонасига киргим келди. Бояги кўрпачаларни йиғиштиришибди. Деворга бувижонимнинг кийимларини илиб қўйишибди. Уларнинг кроватида икки аммам бир -бирига суяниб йиғлаб ўтирган экан. Хосият аммам рўмолини тишлаб , инграб йиғларди:
—Онажонимаа... изларимга зор бўлган онам-а... Опа... Шунча ялиндим юборишмадия, совуқ дийдорини ҳам кўролмадимку... Опааа...
Холида аммам эса тошдек қотиб қолган, кўзларидан ёш думалаб:
—Бир умр тинчман, она, яхшиман, дедимаа... Барибир ҳаммасини билиб кетдилар...
Бу юкни қандай кўтараман энди...
Ҳар доим эркалаб бағрига босадиган аммаларим мени кўрмаётган эди.
Ҳовлига чиқиб, дадамни кўзларим билан қидирдим.Кўринмади. Оғилхона томонга ўтсам, бир ўзи чўккалаб ўтирган экан. Секин ёнига чўкдим. Отам менга қараб кўзда ёш билан:
—Энди нима қиламиз.. Бобур...
Болам... Сенга жуда қийин бўлган эканку... Болам.. -деб қучоқлади.
Додлаб отамга ёпишдим...
Давоми бор.
П/С Илтимос , кам деманг, зўрға ёздим😢
https://t.me/Mahbuba_Bahodir_qizi