Маҳбуба Баҳодир қизи


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Books


Маҳбуба Баҳодир қизининг ижодий, адабий канали
@xatlar_uchun_bot

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Books
Statistics
Posts filter


#Янги қисса
ЎГАЙ ОТАМ-ЎЗ ОТАМ...
(Онлайн қиссанинг давоми)
20 қисм
–Яша,қизим!Ишончимни оқладинг!Мен кечда йўлга чиқаман.Эрталаб Тошкентда бўламан.Кейин бирга Бухорога қайтамиз!
  –Ўзим борсам-чи?
–Йўқ,мен ўзим бораман.Мени кут.
  Ўша куни хурсандлигимдан дунёларга сиғмаётгандим.Аммо бироздан кейин Муқаддас кириб келди.У кўп йиғлаганидан қовоқлари шишиб кетган эди.Муқаддасни бу аҳволда кўриб қўрқиб кетдим.
–Ўқишга киролмадим,-деди у энтикиб.-Кийимларимни йиғиштирай.Уйга кетаман.
  Муқаддасни юпатишга қанча ҳаракат қилсам ҳам бўлмади.У йиғлаганча кийимларини йиғиб,катта сумкасига жойлаштиришга тушди.Бироздан кейин эшик тақиллаб,Мурод кириб келди.У кўринишидан хурсанд эди.
–Мен ўқишга кирдим,дўстлар!Сизлар-чи?-сўради у.
–Мен киролмадим.Самира грантга кирди,-Муқаддас шундай деб,диванга ўтириб олди.-Энди мени турмушга бериб юборишади.
–Кейинги йил яна ҳаракат қилиб кўрарсиз балки?-дедим мен.
–Айтяпман-ку,мени турмушга бериб юборишади!-Муқаддас елкалари титраб,қўли билан юзини бекитиб йиғлаб юборди.
–Йиғламанг,Муқаддас.Балки уйингизга қайтмассиз.Шу ерда ишлаб қоларсиз,-деди Мурод унга ачиниб қараганча.-Кейин тайёрлов курсларида ўқирсиз.
–Билмадим,билмадим.-Муқаддас баттар йиғлади.-Уйга умуман қайтишни истамайман.
 Бироздан кейин Мурод қайтиб кетди.
–Энди Мурод ҳам сизсиз зерикса керак,-дедим Муқаддасга.
–Зерикмайди.Мен  у билан дўст эдим холос.У доим сиз ҳақингизда сўрарди.Аммо сиз ҳеч у билан очилиб гаплашмаганингиз сабаб,атайин мени ёнимга келарди.Ўзича сизни шундай қилиб,синаб кўрмоқчи бўларди,-деди Муқаддас.
–Ростданми?Мурод ғалати бола экан-ку,-дедим мен Муқаддасга қараб.-Мени нимага синайди?
–Сизни Муродга муносабатингиз аслида қандайлигини билмоқчи эди.Шу сабабли мен билан яхши гаплашарди,аслида эса сизни кузатарди.
–Ия,бу Мурод деганлари анча пухта чиқиб қолди-ку,-дедим мен.-Уни  шундай қилиши мумкинлиги умуман хаёлимга келмабди-я.
–Сизга маза.Ўқишга кирдингиз.Аммо энди мен нима қиламан?
Қанча таскин беришимга,овутишимга қарамай,Муқаддас йиғлаб ухлаб қолди.Мен эса кайфиятим вайрон бўлиб анчагача ухлолмадим.
Эрталаб эса Мансур амаки келди.У жуда хурсанд эди.Бухородан ўзи билан олиб келган  патир,ширинликларни стол устига қўйди.Нонушта қилганимиздан кейин Муқаддас сумкасини олиб,биз билан хайрлашиб,шаҳарлараро автобуслар қатнайдиган бош бекатга кетди.Мен унга ачинсам ҳам таскин беришдан бошқасига кучим етмади.
  Муқаддас кетгач, Мансур амакидан сюрприз ҳақида сўрадим.Мансур амаки сирли жилмайди.
–Сюрприз бўлади.Фақат эртага.Бугун эса сен билан Тошкентни айланамиз,қизим.
  Ўша куни биз маза қилиб Тошкентни айландик.«Панорама»кинотеатрига бориб,янги фильм томоша қилдик.Мансур амаки  ўқишга кирганимдан хурсандлигини менга кўп бора айтди.Яна ўша куни кечки пайтда Хадра майдонига яқин жойдаги цирк биносига томошага бордик.Мансур амаки ҳайвонларнинг турли-туман машқларини,қизиқчиларнинг чиқишларини завқланиб томоша қилди.Кейин эса мени ётоқхонада қолдириб,ўзи мен танимайдиган курсдош дўстининг уйига кетди.
  Эртаси куни эса эрталабдан келиб мени Тошкентнинг Сергели даҳасида янги қурилаётган уйлар томонга олиб борди.Янги тўққиз қаватли бинога кириб борар эканмиз,нимага бу ерга келганимизни тушунолмаётган эдим.Ниҳоят лифтда еттинчи этажга кўтарилдик.Мансур амаки лифтдан чиққанимиздан кейин чап томондаги хоналардан бирининг эшигини чўнтагидан калит чиқариб очди.
–Қани қизим.Марҳамат қил.Энди мана шу уй сеники.
 Мен ҳайрон бўлиб қотиб турганимни кўриб,елкамдан секин итариб ичкарига киритди.Оддийгина таъмирланган икки хонали уйда деярли ҳеч қандай жиҳоз йўқ  эди.Фақат ошхонада газ плитаси ва ошхона шкафи бор эди холос.
 Мен шок ҳолатида турганимни кўриб Мансур амаки жилмайиб гап бошлади.
–Энди сен бу шаҳарда олти йил ўқийсан ва яшайсан.Шу сабаб ётоқда турганингдан кўра ўз уйингда яшаганинг яхши деб ўйладим.
–Аммо бу уй анчагина қиммат турса керак?

Қиссанинг боши ва давоми мана бу ерда
https://t.me/IJOD07




***
Бугун ижтимоий тармоқлар, янгиликлар билан бирга, энг қизғин муҳокама майдони ҳамдир. Мирислом ва Шоҳиста бир зум телефондан кўз узолмай қолишди. Уларнинг орзу -ҳаваслари Телеграм, Yotube, Fasebook тармоқларида катта шов -шув келтириб чиқарган эди.Шоҳистани ҳайратлантиргани уйларида ўтган молёяр, келиннинг сепи, ҳар бир хонадаги жиҳозлар,ҳатто келин сарпосидаги оёқ кийимларигача кўп серияли филмдек қисқа -қисқа янги лавҳаларда акс этарди.
Ҳаммасида, асосан, Қудасининг
мансабига урғу берилган эди. Изоҳларда оддий маош билан бундай сеп, бундай тўй қилиш душворлиги , шу пулга эҳсон қилинса қанча -қанча муҳтожларнинг камини тўлдириш мумкинлиги ҳақидаги маслаҳатлар билан бирга сўкинишлару, бошдан оёқ қарғишлар билан "зийнатланган" жумлалардан иборат эди.
Охири Шоҳистанинг қон босими ошиб кетди. Мирислом лимон чой қилди, аммо сўз билан малҳам бўла олмади. Ўзи бир аҳволда ётибди-ю, ўғли Малдив оролларидан видеолавҳа узатиб чарчамади. Янги келин эса шундай жойларга юборган ота -онасини алқаш билан овора.
Вақт ҳам шомга яқинлашиб қолди. Мирислом эшикни оҳиста очди. Ўзи одати шу: бу уйда жуда сассиз, овозсиз юради, доим. Гапирса ҳам гапни нимадан бошлашни билмай каловланиб туради. Шукур, кўчада ўзини тутишни, ишчилар ёнида озгина салобат билан туришни Шоҳиста уқтира -уқтира анча ўргатди.
"Онаси, Сардордан дарак йўқку."-деди Мирислом чироқни ёқишга ҳам журъат қилмай.
Инқиллаб ётган Шоҳиста:
" Ўзи уники тутиб юрипти, кўрмайсизми, кечаги видеоларни кўрсатиб, сизга шу керакмиди, ойи, дейди. Тўйдаям чиройи очилмади. Ҳатто охорлик кийим кийдира олмадим. Яна дала ҳовлига кетгандир. Аброр олиб боради,Ғазалкент яқин жойми десам, кўнмади. Автобус, маршрут қилиб кетди, шекилли. Чарчадим, ҳаммасидан. Бугун чоршанбаку физика ўргатадиган боланикига ҳам ўтса керак- яна инқиллади-Тавба, чироқни ёқинг"-деб, одати бўйича жеркиб .

Давоми бор.


Реакция ва фикрларингиз илҳом беради, унутманг.

https://t.me/Mahbuba_Bahodir_qizi

724 0 0 10 119

***
Давоми


Сабура ер чизиб турарди. Унинг оппоқ юзлари совуқдан пушти рангга кирган. Униққан курткасинининг чўнтакларига қўлини солиб қунишиб олган. Шу туришида ҳам жуда гўзал эди.
Сардор келиб тикилиб турганида, ҳам ҳижолатдан, ҳам ҳаяжондан қайрилиб қарамай шу алфозда тураверди.
Ниҳоят, Сардор ютиниб( ҳаяжонланса доим шундай, дарсда жавоб берса ҳам шундай) гап бошлади: "Музлаб қолибсанку...Ғазалкентга кетаётгандим, сенми сен эмасми деб, маршруткадан тушиб қолдим..." Жимлик...
"Сабура, илтимос, гапир овозингни эшитай..."
Сардор гапини якунлаган эди ҳамки, Фотима югуриб келиб қолди. "Қизим, яхшимисан совуқ қотиб қолмадингми, савдо яхшими?" Саволларга кўмиб ташлади қизни. Кейин Сардорга ўгирилиб: "Келинг, нима солиб берай, олмалардан олинг"-дея, қўлига пакет олди. Сардор қараб турдиди-да:" Қолган ҳамма нарсани солиб беринг "-деди.Ҳайрон бўлиб турган Фотимага ёрдамлашди. Кейин қизга яна бир қараб қўйди ва оҳиста кета бошлади.
Сал олдин совуқдан музлаб қолаёзган Сабуранинг энди юзи қизиб, ловулларди гўё қалбининг тафтини ошкор этаётгандек. Қулоқларида фақат бир
сўз :"... илтимос, овозингни эшитай...". У холасининг саволларини ҳам эшитмас, қалбига бир ёруғлик, ажиб нур кириб келган эди.
Муҳаббат, нақадар қудратли кучсан...


***
Фотима тушган пулларни санаб чиқди ва бояги харидор ҳамма қолган қутган абгор меваларни индамай олиб кетганидан хурсанд бўлди. Демак, сотувчи ўзи солиб бермаса харидорлар, энг сараларини танлаб, териб олиб кетишар экан. Шундагина Фотима бозор қилиш учун ҳам унинг сир -асрорини билиш , ҳадисини олиш кераклигини англади.
Ҳадемай кеч тушади, тезроқ уйга бориш керак. Ҳали қизлари ҳам қорни очиб эшик қараб ўтиришгандир. Бўш яшикларни йиғиштираяпти-ю, ҳар эгилганида белидаги оғриқнинг зўридан қаддини кўтара олмайди.
Хуфтонга яқин уйга кириб келишди, ўйлаганидек, қизлари қорни оч, қўрқиб, бир -бирининг пинжига суқилиб ўтиришган экан. Кичиги йиғлаб-йиғлаб охири оч ухлаб қолибди.
Келиб ошхонага ўтди, кийимини ҳам алмаштирмай овқатга уннади.Хаёлида эри ёзган смс.Қизларимни соғиндиммиш, бу билан сени кўргим кемаяпти демоқчими?! Газга қозонни қўйди бир литрликдаги ёғдан озроқ солди, тўрт -беш дона картошка арчиб, йирикроқ сомонча шаклида тўғраб, қизиб турган қозонга солди. Озроқ туз сепиб, оловни сал баландлатди. Негадир юраги билан баравар оёқ -қўли титрарди.
"Сабура, чой дамлаб тур, уст -бошимни алмаштирай"- дедию, қиз овоз бермагач, хонага кирди.
Сабура ғужанак бўлиб шундоқ гиламнинг устида ётарди. Курткаю бош кийимини ҳам ечмаган ҳатто. Фақат дағ -дағ титрайди. Лаби кўкариб кетган.Фотима жонҳолатда бориб , қизнинг пешонаси ушлади. Ўт бўлиб ёнарди, бола бечора...


https://t.me/Mahbuba_Bahodir_qizi


Ижара

Ҳикоя

Маҳбуба Баҳодир қизи

https://t.me/Mahbuba_Bahodir_qizi


Азизлар, "Ижара" ҳикояси янги ёзилаётган асар. Яқин соатларда навбатдаги қисм жойланади. Таҳрирлаш ишлари қолди.


#daftar_hoshiyasidagi_bitiklar
*6
Атлантика океани устида
Тепада бир уммон, пастда бир уммон,
Икки денгиз аро кечар лаҳзалар.
Хаёлга толаман: мен ўзи кимман?
Ожиз ва нотавон зарра… алҳазар!

Ўткир Ҳошимов

https://t.me/Mahbuba_Bahodir_qizi


#кун_ҳикмати

Бахтинг ўз уйингда, уни бегоналар боғидан қидирма.

Дэвид Жерролд


https://t.me/Mahbuba_Bahodir_qizi


Бугунги файзли жума тонгида сиз азизларга мана шу муборак масканда, тонг оттириш ва жума номозини адо этиш саодатини тилайман. Барчамизга қайта ва қайта ушбу бахт насиб этсин.

Пс/Фото шахсий албомдан


https://t.me/Mahbuba_Bahodir_qizi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
☁️ Aссалому алайкум.  Жума тонги муборак бўлсин 🕋🕌

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!


Бошланган ЖУМА куни барчамизга хайрли ва баракали бўлсин.🤲👇

👉 @Mahbuba_Bahodir_qizi


Рустам Ғойипов

Қаро туннинг бағрида ёруғ хаёл қандай хуш...

https://t.me/Mahbuba_Bahodir_qizi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
💫💫💫💫💫

Яна тун соатларидамиз. Бугун хайрли амаллар қилишга уринганларга, улгурганларга ҳавасдамиз.
Ҳар бир кунимиз поёнида эзгу амалларимиз сарҳисоби билан хотиржам ором олиш насиб этсин.
Хайрли тун, яхшилар!

https://t.me/Mahbuba_Bahodir_qizi

🫧🫧🫧🫧🫧


#daftar_hoshiyasidagi_bitiklar
*5
Қалдирғоч
Эътибор берганмисиз: қалдирғочлар файзсиз, ноаҳил хонадонга ҳеч қачон ин қурмайди.
Гоҳо қалдирғоч одамдан ақллироқмикин, деб ўйлаб қоламан.

Ўткир Ҳошимов

https://t.me/Mahbuba_Bahodir_qizi




Шунча югур -югур билан тўй ҳам ўтиб кетди. Қуда томон келин-куёвни тўй саёҳатига юбориш учун Малдив оролларига йўлланма олишган экан. Кутилмаган "совға" дан Шоҳистанинг фиғони фалакка чиқдику, ўзиям. Хайрлашгани кирган ўғлига бир ўқрайиб қаради, бола бечора: "Ойи бормай қўяқолайлик, ўзимни боргим келмаяпти" -деди. Шоҳиста мулоҳаза қилди шекилли: "Бўпти, бор гап кўпаймасин"-деди-ю, аммо хонасидан чиқмади.
Миразиз хонага кирганида Шоҳиста кўзойнак тақиб олган, калкулятор қўлида, хисоб -китоб билан овора эди. Эрига салом ҳам бермай, кўзойнак устидан бир қараб, гоҳ пичирлаб , гоҳ
" уҳ " тортиб яна алланималарни қораларди. Миразиз туришини ҳам чиқиб кетишини ҳам билмай турган эди. Шоҳиста; "Эссиз, шунча қилган тўёналарим, биттаси ҳам қайтмаган, номардлар, -деб энсасини қотириб- Нима қилиб қаққайиб турибсиз? Мана ҳаммаёқ расво, тўёналарга ишониб тўй қилган мен ахмоқ, буёқда бозор ҳам ўлди. Оддий одамда тиллага пул қаёқда, оладигани Туркия, Дубай қилиб ўзи ғизиллаб бориб олиб келаяпти. Маза, маза сизга маза тўй қиляпман, деб керилиб одам кутишни ўрнига қўйдиз, энди ҳисоб -китобни кўриб мен шўрликни қон босимим ошиб ўтирипти. Миразиз одати бўйича хотинига индамай термулиб тураверди.
Кичик ўғли эшикдан учиб кирди.
" Ойи, бизнинг тўйни видеоси тоса тарқаб кетибди, ўзиям, ҳамма каналда фақат
шу. " Шоҳиста аввалига хурсанд бўлиб телефонни қўлига олди-ю, тагига ёзилган изоҳлардан пешонаси тиришди.

Реакция ва фикрларингиз илҳом беради, унутманг😊

https://t.me/Mahbuba_Bahodir_qizi

1.5k 0 2 11 231

***
Фотима ишга кеч қолмаслик учун қадамини тезлатди. Сумкасида турган телефонига хабар келди чоғи таниш оҳанг эшитилди. Унинг телефонга қарашга вақти йўқ, деярли югуриб борарди. "Хоним" келгунича хоналарни тартибга солиши керак. Тўйлар ўтиб, бугундан дўкон эгалари ишга чиқишади.
Зиналардан кийимини алмаштириш хонасига шошилиб чиқиб кетаётганида қўриқчи йигитга урилиб кетди. Яна ўша қаттиқ нигоҳлар. Тезгина кўзини олиб қочиб, кўнгли ғаш бўлиб хонага кирди.
Хона иссиққина экан, қани энди ҳеч ким индамаса, бир зумгина мизғиб олса эди. Кечаси ухламагани учунми, боши қизиб кўнгли озди. Шунда ҳатто нонушта ҳам қилмагани эсига тушди.
Кечгача қўли сувдан чиқмади. Иш вақти тугаб кетишга ошиқди. Ҳаммаёғи қақшаб оғрирди.
Автобуснинг муздек ойнасига бошини қўяркан кўз ёшлари билан бирга хотиралар қуюлиб кела бошлади. Мана бир йилдан буён аъзойи бадани қақшаб оғрийди. Ўтган йили эрта баҳор пайтлари эди, қўшниси бир табиб борлигини, илоннинг ёғидан тайёрланган укол қилишини ва кўпчилик шу муолажадан сўнг ўғил фарзанд кўраётганини айтди. Қариндошларидан мисоллар келтирди ва табибнинг рақамини берди. Эр-хотин бирга бордилар. Табиб аёл киши экан.
Уларнинг иккаласига ҳам бирдек муолажа зарурлигини айтиб ўша уколдан қилди. Шундан сўнггина бу укол таъсирида баланд иситма чиқиши ва кучли оғриқ бўлишини айтди. Нархи ҳам қимматгина экан. Муолажа уч кун ўтказилиши шартлигини таъкидлади.
Йўлда қора терга тушиб, уйга зўрға кириб келишди. Иситма қирққа чиқди. Фотима-ку тишини -тишига қўйиб чидади. Эри чидолмади, дод деб сўкиниб, хотинини айблаб, тонг оттирди. Эртаси куни нима қилсанг ҳам бормайман, деб туриб олди. Фотима яна икки кун қатнаб шу азобларни бошидан кечирди. Шундан буён ҳамма ёғи қақшаб оғрийди. Турмуш ўртоғимга ўғил туғиб берай шу азобларга ҳам дош берибди-я, у номард бўлса... Кўз ёшларини артиб, эрталабдан буён қўлига олмаган телефонига қаради. Ҳайрон бўлиб қолди.
Эридан смс келибди. "Қизларимни соғиндим."

https://t.me/Mahbuba_Bahodir_qizi


Давоми

***
Эшик қўнғироғининг устма -уст жиринглашидан уйғонган Сабура кўзини очиб, қаерда эканлигини тушунолмай ётди. Кейин илкис ўрнидан туриб эшик очди.
Фотима оёқ кийимини ҳам ечмай: "Тезроқ бўл, машина пойлаб турибди, ҳали ишга етиб боришим керак"-деди.
Сабура кийимини кийиб индамай холасининг ортидан эргашди.
Фотима йўл -йўлакай тушунтириб борарди:" Меваларнинг устини артиб, яхшилаб териб қўйгин, харидорларга чиройли муомала қилгин... " Сабура оғир қадамлар билан ич-ичидан хўрсиниб холасига эргашарди. Тўғриси, нарса сотиб ўтиришини ҳали ҳам тасаввурига сиғдира олмаяпти.
Бироқ... Фотима холаси бир ўзи қийналяпти. У холасини ҳар куни кўришни истайди, чунки жудаям онасига ўхшайди фақат сал озғинроқ, онасининг юзлари лўппи эди. Улар ёш пайти ўқитувчилари ажрата олмас экан. Зуҳра яъни Собуранинг онаси ҳам ёшлигида нимжон бўлган эканда.
Машина катта йўлда, Чирчиқдан Ғазалкент томонларга кетиш томонда трассада тўхтади. Холаси билан бирга юкларни туширдилар. Бозорчиларникига ўхшаб барсетка осиб олган Фотима шофёрга пулни тўлаб, яшикларни ерга қўйиб ўзига ўзи гапиргандай: " Стол керак эканку, -кейин Сабурага қараб -Майли бугунча ерга қўйиб турамиз"-деди ва картонларга ручка билан ёзилган нархларни қўйиб чиқди. "Бўпти, кечга ишдан чиқиб келаман, мана бу термосда чой ва нон- пон бор, омадингни берсин, пулга эҳтиёт бўл,"-деди-ю узоқдан кўринган маршруткага қўл кўтариб кета бошлади.
Совуқданми, ҳаяжонданми Сабуранинг эти увишди. Катта йўл бўйи жуда ҳам совуқ бўлар экан, машиналар тезлик билан ғизиллаб ўтар, ҳар ўтганда изғирин қизгинани учириб юборадигандай бўлар эди. У устига, айниқса оёғига иссиқ кийим киймаганини сезди. Ҳаво жуда ҳам совуқ эди. Мана битта машина тўхтаб, ўрта ёшлардаги аёл ва эркак у томонга кела бошлади. Сабура курткасининг ёқасини юзининг ярмигача кўтариб, ўзи ер чизиб турарди.
" Қизи, олма қанчадан "-деди эркак, чўккалаб ўтириб битта олмани олиб негадир ҳидлаб кўриб.
Сабура картон қоғозидаги ёзувга ишора қилди. Аёл:" Ками борми, "-деди. Қиз индамай тураверди.
Эркак яшик устидаги целлофан халтага олмаларнинг энг чиройли, йирик -йирикларини териб сола бошлади, аёл ҳам ёрдамлашди. Кейин санаб пулни ташлаб кетишди.
Йўловчи маршрутка илкис тўхтади, шекилли, чийиллаган овоз тутди. Сабура беихтиёр овоз чиққан томонга қараб қотиб қолди. Маршруткадан тушган Сардор ҳайратдан бошини бир томонга оғиб кўзларини катта -катта очиб у томонга келарди.


https://t.me/Mahbuba_Bahodir_qizi


Ижара

Ҳикоя

Маҳбуба Баҳодир қизи

https://t.me/Mahbuba_Bahodir_qizi


#kun_hikmati

Инсон дарё кабидир, фақатгина юзаси кўринади. Тубида нима яширинган, қандай тўфонлар бўлмоқда билиб бўлмайди.

Жалолиддин Румий

https://t.me/Mahbuba_Bahodir_qizi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
❄️❄️❄️❄️❄️

Ассалому алайкум!
Нурафшон тонг муборак бўлсин! Бугунги кунингиз хайрли, файзли ва барокатли бўлсин! Режалаштирган ҳар бир ишингиз бароридан келсин

https://t.me/Mahbuba_Bahodir_qizi

20 last posts shown.