18#
***
Озод ва шерикларини учириб юборай деган изғиринда яна бироз туришганда, қайдам, нима бўларди. Хайрият, новча уларни ёғочдан қурилган уйга бошлаб кирди. Бу ерга анчадан буён одам қадами етмаган шекилли, ҳамма ёқ чанг ва жуда ташқаридагичалик бўлмаса ҳам, совуқ эди. Устига оқ матолар ёпиб қўйилган эски диванга ўтиришга таклиф қилган новча, энг аввал, ким русчани яхши билишини сўради. Бодомқовоқ йигит ҳафсаласиз қўлини кўтарди. Новча қўл кўтарган йигитга йигитга қараб узоқ сўзлади, сўнг "таржима қил" деди.
Йигит қайси тилда сўзлашни билмай турувди, Озод унга қараб:
-Аввал ўзбекча тушунтиринг, -кейин ҳинд йигитларга ишора қилиб, буларга бир амаллаб уқтирармиз, -деди.
Қора қош йигит ҳам маъқуллади.
Хуллас, йигитлар бу ерга яқин ўрмонда дарахт кесиш билан шуғулланишар экан, уларнинг ҳужжати тўғри бўлгунга қадар яширинча, яъни ярим тунда ишлашларига тўғри келаркан. Қачон ҳужжатлари расмийлаштирилса, шунда кундузги ишга ўтишаркан. Унгача эса кундузи ҳеч кимга ташқарига чиқишга рухсат йўқ экан. Бу ерларда интернет алоқаси яхши эмас , фақат маҳаллий алоқа бор экан. Пул иш ҳажмига қараб тўланар экан. Ҳозир ўтин ёқиб, хонани иситиб ўтиришаркан. Кечроқ балки эртага овқат масаласи ҳал этилар экан.
Озод бу сўзларни эшитиб кўнгли ғаш тортди. Алоқа йўқ бўлса, кундузи худди маҳбусдек қамалиб ўтирса. Ишқилиб, охири бахайр бўлсинда.
Новча қайта -қайта ташқарига чиқмасликни уқтириб жўнаб кетди. Ажабланарлиси, атрофи ёғоч панжара билан ўралган ҳовлининг ёғоч эшигини ташқаридан қулфлади.
Ночорлик инсонларни тез бирлаштиради. Нима қилишни нима дейишни билмай лол-у ҳайрон қолган бешовлон энди бир -бири билан танишди. Бодомқовоқ йигитнинг исми
Илёс экан, Қора қош ўзини Самад деб таништирди. Ҳиндлар ака -ука экан, бири-Ариан, бирининг исми -Виран экан. Илёс инглиз тилини ҳам яхши билар экан. Бир пасда тиллашиб кетишди. Самад печкага ўтин қалади. Уй исиб, сал юзларига қизил югурди. Қарийиб бир суткадан бери туз тотганлари йўқ. Ҳамма ёқни титиб, ярим идишда озгина қуруқчой ва туздан бўлак ҳеч вақо топа олмадилар. Совуқ, унинг устига очликдан Озодни титроқ босди. Шерикларининг ҳам аҳволи ҳавас қиларли эмас. Кун ботди ҳамки Новчадан дарак йўқ. Демак, энди келмайди. Хона исиса ҳам Озод исимади. Кейин Олег амаки кетар олди шипшиб, иссиқ кийим солдим, дегани ёдига тушиб, жамадонини очмоққа уннади.
Беш ночор, беш мусофир очликдан гариришга ҳам мажоли келмай ер чизиб ўтирарди. Жамадонини очган Озод қичқириб юборди. Ҳаммалари ўгирилиб қарашди.
Жамадоннинг ичига солинган пахталик фуфайканинг ичи тўла консервалар, қанд, нон, колбаса ва сосискалар экан
Озоднинг кўзлари жиққа ёш эди.
Давоми бор...
Реакция -илҳом элчиси...
https://t.me/Mahbuba_Bahodir_qizi