***
Давоми
Сабура ер чизиб турарди. Унинг оппоқ юзлари совуқдан пушти рангга кирган. Униққан курткасинининг чўнтакларига қўлини солиб қунишиб олган. Шу туришида ҳам жуда гўзал эди.
Сардор келиб тикилиб турганида, ҳам ҳижолатдан, ҳам ҳаяжондан қайрилиб қарамай шу алфозда тураверди.
Ниҳоят, Сардор ютиниб( ҳаяжонланса доим шундай, дарсда жавоб берса ҳам шундай) гап бошлади: "Музлаб қолибсанку...Ғазалкентга кетаётгандим, сенми сен эмасми деб, маршруткадан тушиб қолдим..." Жимлик...
"Сабура, илтимос, гапир овозингни эшитай..."
Сардор гапини якунлаган эди ҳамки, Фотима югуриб келиб қолди. "Қизим, яхшимисан совуқ қотиб қолмадингми, савдо яхшими?" Саволларга кўмиб ташлади қизни. Кейин Сардорга ўгирилиб: "Келинг, нима солиб берай, олмалардан олинг"-дея, қўлига пакет олди. Сардор қараб турдиди-да:" Қолган ҳамма нарсани солиб беринг "-деди.Ҳайрон бўлиб турган Фотимага ёрдамлашди. Кейин қизга яна бир қараб қўйди ва оҳиста кета бошлади.
Сал олдин совуқдан музлаб қолаёзган Сабуранинг энди юзи қизиб, ловулларди гўё қалбининг тафтини ошкор этаётгандек. Қулоқларида фақат бир
сўз :"... илтимос, овозингни эшитай...". У холасининг саволларини ҳам эшитмас, қалбига бир ёруғлик, ажиб нур кириб келган эди.
Муҳаббат, нақадар қудратли кучсан...
***
Фотима тушган пулларни санаб чиқди ва бояги харидор ҳамма қолган қутган абгор меваларни индамай олиб кетганидан хурсанд бўлди. Демак, сотувчи ўзи солиб бермаса харидорлар, энг сараларини танлаб, териб олиб кетишар экан. Шундагина Фотима бозор қилиш учун ҳам унинг сир -асрорини билиш , ҳадисини олиш кераклигини англади.
Ҳадемай кеч тушади, тезроқ уйга бориш керак. Ҳали қизлари ҳам қорни очиб эшик қараб ўтиришгандир. Бўш яшикларни йиғиштираяпти-ю, ҳар эгилганида белидаги оғриқнинг зўридан қаддини кўтара олмайди.
Хуфтонга яқин уйга кириб келишди, ўйлаганидек, қизлари қорни оч, қўрқиб, бир -бирининг пинжига суқилиб ўтиришган экан. Кичиги йиғлаб-йиғлаб охири оч ухлаб қолибди.
Келиб ошхонага ўтди, кийимини ҳам алмаштирмай овқатга уннади.Хаёлида эри ёзган смс.Қизларимни соғиндиммиш, бу билан сени кўргим кемаяпти демоқчими?! Газга қозонни қўйди бир литрликдаги ёғдан озроқ солди, тўрт -беш дона картошка арчиб, йирикроқ сомонча шаклида тўғраб, қизиб турган қозонга солди. Озроқ туз сепиб, оловни сал баландлатди. Негадир юраги билан баравар оёқ -қўли титрарди.
"Сабура, чой дамлаб тур, уст -бошимни алмаштирай"- дедию, қиз овоз бермагач, хонага кирди.
Сабура ғужанак бўлиб шундоқ гиламнинг устида ётарди. Курткаю бош кийимини ҳам ечмаган ҳатто. Фақат дағ -дағ титрайди. Лаби кўкариб кетган.Фотима жонҳолатда бориб , қизнинг пешонаси ушлади. Ўт бўлиб ёнарди, бола бечора...
https://t.me/Mahbuba_Bahodir_qizi