Nodira Afoqova
Ёруғ тушлар юбор, соҳиби осмон.
Тушлар қўлингдадир чақмоқлар каби,
Беомон қаъридан йўл очган уммон
Ва сувда ўйнаган шафақлар каби.
Тобора енгмоқда унинг қайғуси.
Тобора таъқибкор узлатнинг коми.
Тобора ўсмоқда гуноҳ туйғуси.
Чекинар ўчларнинг шум издиҳоми.
Япроқдан сирғалиб тушаркан шабнам,
Эшитилар худди унинг овози.
Мен сенга чидарман, поёни йўқ ғам.
У ғам чекса, чидай олмайман, рости.
“Бир кун даргоҳингга чақирсанг, ё Раб,
Макруҳ маконлардан озоданг бўлсин...” –
Нокомлик тунлари умидни алқаб,
Аритмоқ тиларман унинг қайғусин.
Бу нечук уйқудир? – Замину фалак
Урилишин қўймас сезгиларимга.
Кўр ойдин ёйилар туманга ўхшаб.
Оғир ҳаво чўкар жимлик қаърига.
Ёруғ тушлар юбор. Ўзинг бохабар.
Рўёдай туюлсин кечмиш ҳар зулм.
Яхшиям, дахлсиз ўшал дунёлар.
Яшашга руҳ бергил, эй кичик ўлим.
Ёруғ тушлар юбор, соҳиби осмон.
Тушлар қўлингдадир чақмоқлар каби,
Беомон қаъридан йўл очган уммон
Ва сувда ўйнаган шафақлар каби.
Тобора енгмоқда унинг қайғуси.
Тобора таъқибкор узлатнинг коми.
Тобора ўсмоқда гуноҳ туйғуси.
Чекинар ўчларнинг шум издиҳоми.
Япроқдан сирғалиб тушаркан шабнам,
Эшитилар худди унинг овози.
Мен сенга чидарман, поёни йўқ ғам.
У ғам чекса, чидай олмайман, рости.
“Бир кун даргоҳингга чақирсанг, ё Раб,
Макруҳ маконлардан озоданг бўлсин...” –
Нокомлик тунлари умидни алқаб,
Аритмоқ тиларман унинг қайғусин.
Бу нечук уйқудир? – Замину фалак
Урилишин қўймас сезгиларимга.
Кўр ойдин ёйилар туманга ўхшаб.
Оғир ҳаво чўкар жимлик қаърига.
Ёруғ тушлар юбор. Ўзинг бохабар.
Рўёдай туюлсин кечмиш ҳар зулм.
Яхшиям, дахлсиз ўшал дунёлар.
Яшашга руҳ бергил, эй кичик ўлим.