#Ана_ҳолос
‼️ Қидирувдаги фуқаро "сирли мижоз"га хизмат кўрсатиш вақтида ушланди
@Militsiya_Uzb👈🏽
‼️ Қидирувдаги фуқаро "сирли мижоз"га хизмат кўрсатиш вақтида ушланди
Алимент тўламай юрган ота, шаръий никоҳидаги аёлни номида бўлган автомашинада “онлайн такси” хизматини йўлга қўйди ...
Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси қидирув шўъбаси ходимлари "пухта режа" асосида навбатдаги қарздорни топишди.
Гап шундаки, қарздор Ф. А суднинг қарорига кўра бир нафар фарзанди учун ҳар ойда алимент тўлаш лозим эди. Бироқ, у буни ўрнига шаръий никоҳидаги хотинига қарашли автомашинада “онлайн такси” хизмати кўрсатиб келаётган экан. Пул бор, лекин фарзанди таъминотини ўйламасди. Натижада, қарздорлик 14.2 млн сўмга боради. Яшаш хонадонида йўқлиги ҳамда беркиниб юргани боис, Бюронинг Наманган тумани бўлими томонидан қидирув эълон қилинади.
Олинган маълумотлар фойда бериб, уни ушлаш режаси тузилади. Олиб борилган ижро ҳаракати давомида "сирли мижоз" орқали такси хизмати чақирилади ва қонунда белгиланган тартибда ушланди.
Қидирувдан олдин маъмурий жавобгарликка тортилгандан сўнг ҳам хулоса қилмаган ва яшириниб юрган отага нисбатан ҳозирда Жиноят Кодексининг 122 моддаси 1-қисми бўйича тўпланган ҳужжатлар асосида суриштирув ҳаракати олиб борилмоқда.
@Militsiya_Uzb👈🏽