⚠️
"Қамчиқ" довонида юк автомашинаси хандаққа тушиб кетди
"Тошкент-водий" йўналишида ҳаракатланиб кетаётган ISUZU русумли юк автомашина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги хандаққа ағдарилиб кетган.
Мазкур хабарга асосан, зудлик билан Қутқарув отряди қутқарувчилари жалб этилган. Қутқарувчилар махсус техника ва асбоб-анжомлар ёрдамида юк автомобилини хавфсиз ҳудудга олиб чиқиб, авария оқибатларини бартараф этишган.
@Militsiya_Uzb👈🏽