ҲАҚИҚИЙ АЁЛЛАР
Аёл деган шундай гўзал бир хилқат,
Тегсанг тўкилади, тегмасанг йиғлар.
Қаримайди уни севиб асрасанг,
Имзо чеколмайди қалбига йиллар.
Олифта санамлар гар сенга ҳамроҳ,
Унга ошно мудом қозон-у тандир.
Қолиб кетса ҳамки кўнгли батамом,
Фақат фарзандим деб яшаётгандир.
Бошига не кунлар солсанг ҳам беун,
Ўйлама-" чидайди нима қилсам"- деб,
Қилса сен бил асло чидаёлмайсан,
Фақат у иснодни кўрмас сенга эп.
Қомати йўқмиди уйланганингда,
Қара шу қоматдан фарзандларинг бор.
Не истар юрагинг? Айтгин деб эмас,
Семизсан. Озгин деб айтасан такрор.
Шу аёл эрта кеч хизматингга шай,
Рўмолин учига артиб армонин.
Сен унга азоблар берганинг сари,
Қирққа бўлиб берар шу битта жонин.
Жонфидо фарзандлар қилмас гоҳ эъзоз,
Онани боладай силтаб отади.
Олманинг тагига олма тушар рост,
Тонглар кутиб дилга қуёш ботади.
Аввал "қиз болага ким қўйибди" - деб,
Кўчага чиқармай эрга бердилар.
Кимлардир шаҳарда баланд пошнада,
Оналар далада пахта тердилар.
Кейин болам дея киймади атлас,
Бормади сиҳатгоҳ, баланд тоғларга.
Ўғил қизи кимхоб кийди. Қувонди,
Ўқитди энг олди олийгоҳларга.
Юзида ажинлар ариқ солганда,
"Рўдапога ўхшаб қолибсан"- дединг.
Шу аёл ортингда туриб бермаса,
Қани ўйлаб кўргин. Ўзинг ким эдинг?
Аёлни пулсизлик, муҳтожлик эмас,
Меҳрга зор кунлар бағрини ўяр.
Ўғиллар уйланиб ҳаловат эмас,
Келинлар боласин тутқазиб қўяр.
Уй бекаси асли уй эгасидир,
Лекин ёзилади улар ишсиз деб.
Жим юргани асли исёни унинг,
Ким айтди қариган кўнгил ишқсиз деб?!
Ҳақиқий аёллар уйда ўтириб,
Кунингга ярайди. Болангга қарар.
Билиб қўй бақувват эркаклар эмас,
Дунёни ожиза аёл қутқарар!
✍ НИЛУФАР ТЕМУР қизи
🌸🌼🌸🌼🌸🌼🌸🌼🌸🌼🌸
Ota ~ Onasini Qadrlaganlar Kanali
@MEXRIBONIM_OTAM_ONAM 🌸
Аёл деган шундай гўзал бир хилқат,
Тегсанг тўкилади, тегмасанг йиғлар.
Қаримайди уни севиб асрасанг,
Имзо чеколмайди қалбига йиллар.
Олифта санамлар гар сенга ҳамроҳ,
Унга ошно мудом қозон-у тандир.
Қолиб кетса ҳамки кўнгли батамом,
Фақат фарзандим деб яшаётгандир.
Бошига не кунлар солсанг ҳам беун,
Ўйлама-" чидайди нима қилсам"- деб,
Қилса сен бил асло чидаёлмайсан,
Фақат у иснодни кўрмас сенга эп.
Қомати йўқмиди уйланганингда,
Қара шу қоматдан фарзандларинг бор.
Не истар юрагинг? Айтгин деб эмас,
Семизсан. Озгин деб айтасан такрор.
Шу аёл эрта кеч хизматингга шай,
Рўмолин учига артиб армонин.
Сен унга азоблар берганинг сари,
Қирққа бўлиб берар шу битта жонин.
Жонфидо фарзандлар қилмас гоҳ эъзоз,
Онани боладай силтаб отади.
Олманинг тагига олма тушар рост,
Тонглар кутиб дилга қуёш ботади.
Аввал "қиз болага ким қўйибди" - деб,
Кўчага чиқармай эрга бердилар.
Кимлардир шаҳарда баланд пошнада,
Оналар далада пахта тердилар.
Кейин болам дея киймади атлас,
Бормади сиҳатгоҳ, баланд тоғларга.
Ўғил қизи кимхоб кийди. Қувонди,
Ўқитди энг олди олийгоҳларга.
Юзида ажинлар ариқ солганда,
"Рўдапога ўхшаб қолибсан"- дединг.
Шу аёл ортингда туриб бермаса,
Қани ўйлаб кўргин. Ўзинг ким эдинг?
Аёлни пулсизлик, муҳтожлик эмас,
Меҳрга зор кунлар бағрини ўяр.
Ўғиллар уйланиб ҳаловат эмас,
Келинлар боласин тутқазиб қўяр.
Уй бекаси асли уй эгасидир,
Лекин ёзилади улар ишсиз деб.
Жим юргани асли исёни унинг,
Ким айтди қариган кўнгил ишқсиз деб?!
Ҳақиқий аёллар уйда ўтириб,
Кунингга ярайди. Болангга қарар.
Билиб қўй бақувват эркаклар эмас,
Дунёни ожиза аёл қутқарар!
✍ НИЛУФАР ТЕМУР қизи
🌸🌼🌸🌼🌸🌼🌸🌼🌸🌼🌸
Ota ~ Onasini Qadrlaganlar Kanali
@MEXRIBONIM_OTAM_ONAM 🌸