Борингизга минг шукурлар ота дегин!
Бўлса агар соғу омон пешонангда,
Пойини ўп пойларига бошинг эггин.
Юрган бўлса савлат тўкиб кошонангда,
Борингизга минг шукурлар ота дегин!
Ишинг юриб омад деган сабо елсин,
Машаққатга таслим бўлма уни енггин.
Ҳажга юбор ҳажни таввоф қилиб келсин.
Борингизга минг шукурлар ота дегин!
Танига куч бўлгин ўзинг дармонлари,
Кейин афсус қийнамасин армонлари,
Меҳринг сезиб ўтсин умр ҳар онлари,
Борингизга минг шукурлар ота дегин!
Бирга бўлингтўйу хашам ошимизда,
Давру даврон суринг доим қошимизда,
Хонадоним сарвари сиз бошимизда,
Борингизга минг шукурлар ота дегин!
Ризқинг бериб умр бўйи боқди халол,
Юрагининг торларин черт меҳринг бергин
Хизмат айтса юз ўгирма олма малол,
Борингизга минг шукврлар ота дегин!
Дўзахийдир кўриб афтин буруштирган,
Ишларингни дуо қилиб юриштирган,
Кечга қолсанг бўзлаб сени суруштирган,
Борингизга минг шукурлар ота дегин!
Сенга бўлган меҳрининг йўқ пайёни,
Кўксинг ичра жойлади нур зиёни,
Кўрсатгани учун ёруғ дунёни,
Борингизга минг шукурлар ота дегин!
Ранжларини юлиб ташла бир бир териб,
Бағрингга бос дил музлари кетсин эриб
Эл ичида бойдек юрсин қаддин кериб,
Борингизга минг шукурлар ота дегин!
✍Бахтиёржон
Хасанов
2.02.2025 й
Ota ~ Onasini Qadrlaganlar Kanali
@MEXRIBONIM_OTAM_ONAM 🌸