ДОКА РЎМОЛ
Эски суратларни тахлаб ўтириб,
Бувижоним суратин кўриб қолдим.
Файзли, фариштали бувимга қараб
Ўтмишларга қайтдим ва ўйга толдим.
Етмиш ёшда эканлар ўша вақтда,
Бошларида оппоқ рўмоллари бор.
Қандай рўмол экан? Синчиклаб боқсам
Ўраган эканлар оқ дока рўмол.
Кўп бўлмади, яқин кунлар ичида,
Беш, олтита тўйу йиғинга бордим,
Онахонлар билан суҳбат қурдиму,
Лек дока рўмолли аёл кўрмадим.
Кўчага чиққанда бир назар солиб,
Қарайман, рўмолли аёллар кўпки,
Рўмол, шарфлари тошли, мунчоқли,
Тоши оддий эмас - "Сваровский".
Жимжимали, шокилдали, гипюрли,
Эхеее, рўмолнинг ҳам тури кўп экан,
"Валентино", "Кашка", "Шариф" борку лек
"Дока рўмол" номли бренд йўқ экан.
Оҳ дока рўмолим, дока рўмолим,
Ўзбек ойимларнинг бошини ёпган.
Оқ дока рўмолим, дока рўмолим,
Кумушбибиларнинг сочини ўпган.
Ая рўмолига бир назар солинг,
Йўқ бирор тўғноғич, хатто қисқичи,
Ҳозирги сирпанчиқ рўмолу шарфни
Қисқичсиз, илгаксиз ўраб кўрингчи.
Аяжонлар! Дока рўмоллар ўранг,
Мерос қилиб беринг келин, қизларга,
Сепига ҳам қўшинг, совға ҳам қилинг,
Мушти бор турмушда керак бизларга.
Ҳар бир оилада бўлсин шу рўмол,
Урушса рўмолни ювсину ёйсин.
Рўмол қуригунча эру хотинлар
Араздан тушсину ярашиб олсин.
Дока рўмол сабаб кўнгиллар юмшаб,
Бир бирига маҳкам боғланиб қолсин.
Қўйди - чиқдилар ҳам йўқ бўлиб кетиб,
Оилалар аҳил, мустаҳкам бўлсин!
Менинг ҳам жудаям ўрагим келди,
Дока рўмол - рўмолларнинг сараси,
Дур тикилган ялтироқ шарф эмас,
Дока рўмол олиб беринг дадаси.
Мастура Хожи Она Шеьри.
Ota ~ Onasini Qadrlaganlar Kanali
@MEXRIBONIM_OTAM_ONAM 🌸
Эски суратларни тахлаб ўтириб,
Бувижоним суратин кўриб қолдим.
Файзли, фариштали бувимга қараб
Ўтмишларга қайтдим ва ўйга толдим.
Етмиш ёшда эканлар ўша вақтда,
Бошларида оппоқ рўмоллари бор.
Қандай рўмол экан? Синчиклаб боқсам
Ўраган эканлар оқ дока рўмол.
Кўп бўлмади, яқин кунлар ичида,
Беш, олтита тўйу йиғинга бордим,
Онахонлар билан суҳбат қурдиму,
Лек дока рўмолли аёл кўрмадим.
Кўчага чиққанда бир назар солиб,
Қарайман, рўмолли аёллар кўпки,
Рўмол, шарфлари тошли, мунчоқли,
Тоши оддий эмас - "Сваровский".
Жимжимали, шокилдали, гипюрли,
Эхеее, рўмолнинг ҳам тури кўп экан,
"Валентино", "Кашка", "Шариф" борку лек
"Дока рўмол" номли бренд йўқ экан.
Оҳ дока рўмолим, дока рўмолим,
Ўзбек ойимларнинг бошини ёпган.
Оқ дока рўмолим, дока рўмолим,
Кумушбибиларнинг сочини ўпган.
Ая рўмолига бир назар солинг,
Йўқ бирор тўғноғич, хатто қисқичи,
Ҳозирги сирпанчиқ рўмолу шарфни
Қисқичсиз, илгаксиз ўраб кўрингчи.
Аяжонлар! Дока рўмоллар ўранг,
Мерос қилиб беринг келин, қизларга,
Сепига ҳам қўшинг, совға ҳам қилинг,
Мушти бор турмушда керак бизларга.
Ҳар бир оилада бўлсин шу рўмол,
Урушса рўмолни ювсину ёйсин.
Рўмол қуригунча эру хотинлар
Араздан тушсину ярашиб олсин.
Дока рўмол сабаб кўнгиллар юмшаб,
Бир бирига маҳкам боғланиб қолсин.
Қўйди - чиқдилар ҳам йўқ бўлиб кетиб,
Оилалар аҳил, мустаҳкам бўлсин!
Менинг ҳам жудаям ўрагим келди,
Дока рўмол - рўмолларнинг сараси,
Дур тикилган ялтироқ шарф эмас,
Дока рўмол олиб беринг дадаси.
Мастура Хожи Она Шеьри.
Ota ~ Onasini Qadrlaganlar Kanali
@MEXRIBONIM_OTAM_ONAM 🌸