Forward from: HR assistant
❗️Меҳнат кодексидаги янги ўзгаришлар: меҳнат таътили ва иш ҳақи бўйича муҳим янгиликлар
Президент томонидан имзоланган янги қонунга асосан Меҳнат кодексига бир қатор муҳим ўзгаришлар киритилди.
Қуйида бу ўзгаришларни аниқ мисоллар билан тушунтириб берамиз:
1️⃣ Иш ҳақи сақланмайдиган таътил муддати чекланди:
▪️Иш ҳақи сақланмайдиган таътил берилаётганда, охирги марта олинган таътилдан ҳисоблаб бир йил ичида узлуксиз ёки жами 3 ойдан ортиқ бўлмаслиги керак.
▪️Илгари иш ҳақи сақланмайдиган таътил бир йиллик давр мобайнида жами 3 ойдан ортиқ бўлмаслиги керак эди.
▫️ Мисол: Агар ходим 2025 йилнинг январь ойида 1 ой, март ойида 1 ой ва июнь ойида 1 ой иш ҳақи сақланмайдиган таътил олган бўлса, 12 ойлик таътиллари жами 3 ойни ташкил қилгани учун 2026 йил июнгача иш ҳақи сақланмаган таътил ололмайди.
2️⃣ Таътил учун ҳақ тўлашда якшанба кунлари ҳисобга киритилмайди:
▪️Илгари: Ҳамма кунлар, жумладан, якшанба кунлари ҳам таътил кунлари сифатида ҳисобланган.
2️⃣ Ишдан бўшашда таътил учун компенсация ҳисоблашда ҳам якшанба кунлари қўшилмайди:
▪️Агар ходим ишдан бўшаса ва унга ишлаб бермаган таътил кунлари учун компенсация тўланса, эндиликда бу ҳисоб-китобда якшанба кунлари олиб ташланади.
▫️ Мисол: Ходимда 12 кунлик меҳнат таътилидан фойдаланмаган кунлари бор ва унга компенсация тўланиши керак. Агар ушбу 12 кунлик даврда 2 та якшанба куни бор бўлса, унга фақат 10 кунлик компенсация ҳисобланади.
✅ Обуна бўлинг ва улашинг — @hrassistant_uz

Бу ўзгаришлар ходимларнинг иш ҳақи, меҳнат таътили ва ишдан бўшаш пайтидаги ҳисоб-китобларга тааллуқли.