HR assistant


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Career


HR xizmatlari xodimlari uchun foydali manba
HR (Human Resource management) — Inson resurslarini boshqarish
Hamkorlik uchun — @fimediateam

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Career
Statistics
Posts filter


#Биласизми

Қонунчиликда ёшга доир пенсия ва ёшга доир нафақа тушунчалари мавжуд бўлиб, улар бир-биридан турлича фарқланади ва қўлланилади.

Шунга кўра:

▪️ Ёшга доир пенсия, давлат пенсия турларидан бири ҳисобланиб, уни олиш ҳуқуқига эркаклар — 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда, аёллар эса — 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар.

▪️ Ёшга доир нафақа, қонунчиликда белгиланган тартибда тайинланадиган нафақалардан бири ҳисобланиб, у болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналарга — 55 ёш, аёлларга — 60 ёш ва эркакларга — 65 ёшга етганда тайинланади.

Қонунда белгиланган шартларга ва меъёрларга мувофиқ давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги шахслар ва болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналар ёшга доир нафақани олиш ҳуқуқига эга.

Обуна бўлинг ва улашинг @hrassistant_uz


❗️Давлат органларининг инсон ресурсларини бошқариш бўйича фаолияти самарали ташкил этилади

“Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг инсон ресурсларини бошқариш бўйича фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Ҳукумат қарори (212-сон, 09.04.2025 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ 2025 йил 1 майдан:

➖ республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг инсон ресурсларини бошқариш бўйича фаолияти Давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи томонидан баҳолаб борилади;

➖ республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмалари раҳбарлари ушбу қарор талаблари асосида Давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи томонидан аттестациядан ўтказилади.

Қарор билан “Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмалари тўғрисида”ги Намунавий Низом тасдиқланди.

Ушбу Низом республика ижро этувчи ҳокимият органлари инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмаларининг вазифалари ва функциялари, фаолиятини ташкил этиш тартибини ҳамда уларга қўйиладиган талабларни белгилайди.

Бўлинма раҳбари лавозимига, қоида тариқасида, олий маълумотга эга бўлган, камида 2 йил меҳнат стажига эга, меҳнат тўғрисидаги қонунчиликни ўзлаштирган, инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш ҳамда ахборот хавфсизлиги ва шахсга доир маълумотлар билан ишлаш бўйича билимларга эга бўлган шахслар тайинланади.

Обуна бўлинг ва улашинг @hrassistant_uz


❗️Ходимларни аттестациядан ўтказиш тартибирежалаштириш

Ташкилот таркибий бўлинмалардан бирининг ходимларини аттестациядан ўтказмоқчи. Бу жараённи қандай қилиб тўғри амалга ошириш мумкин?


Аттестация ўтказиш жараёни қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:

1. Аттестация ўтказиш ҳақида буйруқ чиқаринг.

2. Аттестация комиссиясини шакллантиринг. Унинг таркибига имкон қадар четдан жалб қилинган мутахассисларни киритинг, уларнинг холис фикри ходимнинг натижалардан қониқмаслик имкониятини камайтиради. Ташкилотда ходимларнинг манфаатларини ифодаловчи орган бўлса, аттестация комиссияси таркибига унинг вакили ҳам киритилиши керак.

3. Аттестация ўтказиш жадвалини тузинг, аттестация ўтказиш учун саволларни ва барча зарур материалларни тайёрлаб қўйинг.

4. Аттестацияни ўтказинг.

5. Эгаллаб турган лавозимга мослиги (мос эмаслиги) ҳақида қарорлар қабул қилинг ва расмийлаштиринг. Аттестация комиссиясининг ходимнинг билимларини оғзаки ёки ёзма тест шаклида текшириш натижалари асосида эгаллаб турган лавозимига мос эмаслиги тўғрисидаги қарори ходим иш даврида ўз вазифаларини эплай олмаганини кўрсатувчи ҳужжатлар билан тасдиқланиши муҳимдир (баённомалар, далолатномалар ва бошқалар).

6. Ходим мазкур қарордан норози бўлиб, судга мурожаат қилганда, ходимнинг малакаси етарли эмаслиги ҳақида аттестация комиссиясининг хулосаси барча далиллар йиғиндиси асосида суд томонидан баҳоланади.

7. Аттестация натижалари билан ходимни имзо қўйдириб таништиринг.

8. Аттестация натижаларини кўрсатувчи буйруқ чиқаринг.

Обуна бўлинг ва улашинг @hrassistant_uz


⚡️Фармацевтическая компания Onze Pharm приглашает кандидатов на должность HR-менеджера

Одна из ведущих компаний в фармацевтической сфере ищет квалифицированного и опытного специалиста на должность HR-менеджера.

Требования:
• Высшее образование (в области HR, менеджмента или схожих направлений);
• Опыт работы в сфере HR не менее 3 лет;
• Хорошие организационные и коммуникативные навыки;
• Опыт в фармацевтике или здравоохранении будет преимуществом;
• Свободное владение узбекским, русским и английским языками.

Основные обязанности:
• Разработка и реализация кадровой политики;
• Подбор персонала, проведение собеседований;
• Контроль соблюдения трудового законодательства и нормативных документов;
• Повышение мотивации сотрудников и эффективности работы команды.

Мы предлагаем:
• Конкурентоспособную зарплату и систему бонусов;
• Стабильные условия работы и возможности для профессионального роста;
• Социальные гарантии.

Присылайте резюме: @onzepharm_hr
Телефон для связи: +998 95 950 59 05


#Фойдали_маълумот

Субъектнинг розилиги билан эркин фойдаланилиши мумкин бўлган ёки махфийликка риоя этишга доир талаблар татбиқ этилмайдиган шахсга доир маълумотлар ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган шахсга доир маълумотлардир.

Аҳолини ахборот билан таъминлаш мақсадида шахсга доир маълумотларнинг ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган манбалари (шу жумладан биографик маълумотномалар, телефон, манзил китоблари, ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган электрон ахборот ресурслари) яратилиши мумкин.

Субъект ҳақидаги маълумотлар шахсга доир маълумотларнинг ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган манбаларидан унинг мурожаатига кўра, розилик қандай шаклда берилган бўлса, шундай шаклда ёки ёзма шаклда, шу жумладан электрон ҳужжат тарзида, шунингдек ваколатли давлат органининг ёки суднинг қарорига кўра чиқариб ташланиши мумкин.

Обуна бўлинг ва улашинг @hrassistant_uz


#Биласизми

Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:

🔹меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 155 000 сўм;

🔹базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм;

🔹пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 428 000 сўм;

🔹ёшга доир энг кам пенсия – 834 000 сўм;

🔹ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 920 000 сўм;

🔹меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 920 000 сўм;

🔹белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (834 000 сўмдан) 920 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 920 000 сўм;

🔹зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 745 000 сўм;

🔹иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 745 000 сўм.

Обуна бўлинг ва улашинг @hrassistant_uz


Қонунчиликка кўра, пенсионерга ҳисоблаб чиқариб қўйилган, лекин унинг томонидан ўз вақтида талаб қилиб олинмаган пенсия пули пенсияни олиш мақсадида мурожаат этилганидан олдинги 24 ойдан ошмаган давр учун тўланади.

Бироқ, пенсияни тайинловчи ёки тўловчи органнинг айби билан ўз вақтида олинмай қолган пенсия пули ўтган давр учун муддати чекланмаган ҳолда тўланади.

Обуна бўлинг ва улашинг @hrassistant_uz


❗️Қонунчиликка кўра, ойлик (иш ҳақи) тўланадиган кун дам олиш кунига ёки ишланмайдиган байрам кунига тўғри келиб қолганда иш ҳақи ушбу кунлар арафасида тўланиши керак.

Ойлик олиш вақти кечиктирилса кечиктирилган ҳар бир кун учун Марказий банк қайта молиялаш ставкасининг 10 фоизи миқдорида компенсация тўланиши керак.

Обуна бўлинг ва улашинг @hrassistant_uz


❗️Бугун қисқартирилган иш куни

Меҳнат кодексининг 187-моддасига кўра, байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади.

Эртага 21 март — Наврўз умумхалқ байрами, яъни ишланмайдиган байрам. Шу сабаб, бугун барча ходимлар қонуний тартибда белгиланган ҳуқуқидан фойдаланишга ҳақли.

❗️Байрамдан олдинги куни ишнинг (сменанинг) давомийлигини қисқартириш имкони бўлмаган узлуксиз ишлайдиган ташкилотларда ва айрим турдаги ишларда ортиқча ишлаганлик ходимга қўшимча дам олиш вақти бериш ёки ходимнинг розилиги билан иш вақтидан ташқари иш учун белгиланган нормалар бўйича ҳақ тўлаш орқали компенсация қилинади.


Обуна бўлинг ва улашинг @hrassistant_uz


❗️Иш ҳақи сақланмаган таътил бўйича янгилик

Иш ҳақи сақланмайдиган таътил деганда ходимнинг иш ўрни (лавозими) сақланиб қолган ҳолда ҳақ тўланмайдиган таътил тушунилади.


Ўзбекистон Республикасининг 13.02.2025 йилдаги ЎРҚ-1030-сон “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуннинг 1-моддаси 22-бандига кўра, 241-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилди:

Ходимнинг ёзма аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмайдиган таътил берилиши мумкин бўлиб, унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади, лекин у ўн икки ойлик давр мобайнида жами уч ойдан ортиқ бўлмаслиги керак.


▪️Олдинги таҳрир:
Ходимнинг ёзма аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмайдиган таътил берилиши мумкин бўлиб, унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади, лекин у иш ҳақи сақланмайдиган охирги таътил берилган кундан эътиборан календар йил давомида узлуксиз ёки жамланган ҳолда уч ойдан ошмаслиги керак.


Обуна бўлинг ва улашинг @hrassistant_uz


#Эслатма

Қонунчиликка кўра, ҳомиладорлиги ёки фарзанди борлиги билан боғлиқ сабабларга кўра ишга қабул қилишни рад этиш ёки меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорини камайтириш тақиқланади.

Бунда, аёлни ҳомиладорлиги ёки шахсни ёш болани парвариш қилаётганлигини била туриб, уни ишга олишдан ғайриқонуний равишда бош тортиш ёки ишдан бўшатиш, қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилишига сабаб бўлади:

➖БҲМнинг 25 бараваригача миқдорда (8 млн 500 минг сўмгача) жарима;
➖3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш;
➖3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Ҳамкасбларингизга улашинг @hrassistant_uz


#Биласизми

Илмий иш қилаётган ходимларга ўртача иш ҳақи ва лавозими сақланган ҳолда қуйидаги муддатларга ижодий таътиллар берилади:

➖ фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (PhD) илмий даражасини олишга доир диссертацияни якунлаш учун ҳамда дарсликлар ва ўқув-услубий қўлланмалар қўлёзмаларининг муаллифларига – 3 ойгача;

➖ фан доктори (Doctor of Science (DSc) илмий даражасини олишга доир докторлик диссертацияни якунлаш учун – 6 ойгача.

❕Ушбу таътилларнинг берилиши ходимларнинг йиллик таътилидан фойдаланишига тўсқинлик қилмайди.

Ҳамкасбларингизга улашинг @hrassistant_uz


#Биласизми

Қонунчиликка кўра, интизомий жазонинг амал қилиш муддати ичида ходимга нисбатан рағбатлантириш чоралари, шу жумладан меҳнатга ҳақ тўлаш тизимига кирмайдиган ва меҳнат натижаларига асосланмаган мукофотлар ҳам (байрамлар, шу жумладан касб байрамлари, юбилейлар муносабати билан ва ҳоказолар) қўлланилмаслиги белгиланган.

❗️Аммо, давлат фуқаролик хизматчисининг интизомий жавобгарликка тортилиши унга нисбатан рағбатлантириш чоралари қўлланилишини бекор қилмайди.

Обуна бўлинг ва улашинг @hrassistant_uz


#Биласизми

Қонунчиликка кўра, аёлларнинг пенсия ёшига тўлганлиги ёки ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи вужудга келганлиги сабабли номуайян муддатли меҳнат шартномасини 60 ёшга тўлгунга қадар ёки муддатли меҳнат шартномасини муддати тугагунга қадар иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш тақиқланади.

✅ Обуна бўлинг ва улашинг @hrassistant_uz


#Биласизми

Қонунчиликка кўра, ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга.

Суд ҳукми билан тайинланган жазони ўташ тартибидан ёки қонунда кўрсатилган бошқа ҳоллардан ташқари мажбурий меҳнат тақиқланади.

Ёлланиб ишлаётган барча фуқаролар дам олиш ҳуқуқига эга. Иш вақти ва ҳақ тўланадиган меҳнат таътилининг муддати қонун билан белгиланади.

✅ Обуна бўлинг ва улашинг @hrassistant_uz


❗️ Бугун барча ходимлар 1 соат вақтли кетишга ҳақли

Меҳнат кодексининг 187-моддасига кўра, байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади.

Эртага 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни, яъни ишланмайдиган байрам. Шу боис бугун ишга чиққан ходимлар 1 соат вақтлироқ уйига кетишга ҳақли.

❗️Байрамдан олдинги куни ишнинг (сменанинг) давомийлигини қисқартириш имкони бўлмаган узлуксиз ишлайдиган ташкилотларда ва айрим турдаги ишларда ортиқча ишлаганлик ходимга қўшимча дам олиш вақти бериш ёки ходимнинг розилиги билан иш вақтидан ташқари иш учун белгиланган нормалар бўйича ҳақ тўлаш орқали компенсация қилинади.


✅ Обуна бўлинг ва улашинг @hrassistant_uz


Ходим учун иш вақтининг нормал давомийлиги беш кунлик ёки олти кунлик иш ҳафтасида ҳафтасига неча соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас?
Poll
  •   36 соат
  •   38 соат
  •   40 соат
  •   42 соат
7 votes


❓Хотин-қизлар куни муносабати билан неча кун дам оламиз?

Хотин-қизлар куни байрами арафасида қуйидаги кунлар дам олинади:

▪️8 март (шанба) — Хотин-қизлар куни байрами - барча учун дам олиш куни;

▪️9 март (якшанба) — Дам олиш куни;

▪️10 март (душанба) 5 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун дам олиш куни (ишланмайдиган байрам куни дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли, байрамдан кейинги иш кунига кўчирилган дам олиш куни) 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун иш куни.

✅ Обуна бўлинг ва улашинг @hrassistant_uz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Биласизми

Обуначидан савол:

➖ Мен очиқ танлов орқали ишга кирганман. Ҳозирда ишхонамизда ходимлар аттестациядан ўтказилмоқда. Танлов орқали ишга кирган бўлсам ҳам мени аттестациядан ўтказишлари мумкинми?

Ушбу саволга Тошкент давлат юридик университети катта ўқитувчиси Муҳаммадамин Каримжонов жавоб беради.


Обуна бўлинг ва улашинг @hrassistant_uz


❓8 март байрами муносабати билан неча кун дам оламиз?

Меҳнат кодексида дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилиши белгиланган.

Шундай қилиб, 8 март — Халқаро хотин-қизлар кунида шанба, дам олиш кунига тўғри келгани сабабли дам олиш куни 10 март, душанба кунига кўчирилади.

Бунда:

— 8 март, шанба — байрам куни, дам олиш куни;
— 9 март, якшанба — дам олиш куни;
— 10 март, душанба — қўшимча дам олиш куни бўлади.

Обуна бўлинг ва улашинг @hrassistant_uz

20 last posts shown.