Душманим "дўст" туюлар,
Билмам, дўстим не тилар.
Кўзимга ёш қуюлар,
Ўзинг асра, Худойим.
Яхшига кун йўқ нечун,
Ёмонлик ҳамон устун.
Бу кўргулик қандай кун,
Ўзинг асра, Худойим.
Заҳарханда кулгидан,
Айёр, олчоқ тулкидан.
Хасис кимса мулкидан,
Ўзинг асра, Худойим.
Кулолмаган чин дилдан,
Қийиқ ахтарган қилдан.
Ақли ожиз оқилдан,
Ўзинг асра, Худойим.
Ҳақни ҳақ, деб айтганни,
Сенга томон кайтганни.
Шундай азиз Ватанни,
Ўзинг асра, Худойим.
Тингладим қадим найдан,
Тамшаниб ичдим майдан.
"Ё Жамшиду ё Кайдан",
Ўзинг асра, Худойим.
Дилдан этган дуомни,
Бандалик муддаомни.
Қабул эт, илтижомни,
Ўзинг асра, Худойим!
Шуҳрат Фармонов✍🏻
@Leyla_Tun_Qizi
Билмам, дўстим не тилар.
Кўзимга ёш қуюлар,
Ўзинг асра, Худойим.
Яхшига кун йўқ нечун,
Ёмонлик ҳамон устун.
Бу кўргулик қандай кун,
Ўзинг асра, Худойим.
Заҳарханда кулгидан,
Айёр, олчоқ тулкидан.
Хасис кимса мулкидан,
Ўзинг асра, Худойим.
Кулолмаган чин дилдан,
Қийиқ ахтарган қилдан.
Ақли ожиз оқилдан,
Ўзинг асра, Худойим.
Ҳақни ҳақ, деб айтганни,
Сенга томон кайтганни.
Шундай азиз Ватанни,
Ўзинг асра, Худойим.
Тингладим қадим найдан,
Тамшаниб ичдим майдан.
"Ё Жамшиду ё Кайдан",
Ўзинг асра, Худойим.
Дилдан этган дуомни,
Бандалик муддаомни.
Қабул эт, илтижомни,
Ўзинг асра, Худойим!
Шуҳрат Фармонов✍🏻
@Leyla_Tun_Qizi