Лайло Ҳайитова✍️


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Quotes


Ҳаётдан ҳамиша завқ олиб яшанг! Ҳазил-мутойибалар чин дилдан кулгингизга сабаб бўлсин💥
@Leyla_Tun_Qizi
@JournalistPRESS

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Quotes
Statistics
Posts filter


Шунақа рақамдан қўнғироқ бўлса жавоб берманг, ўзини банк ходимиман, деб таништириб, энг ками 100 миллионгача номийзга кредит олиб, пластикингиздаги пулларни ечиб олишади” деган эҳтиёткорликка чорловчи тўғри-нотўғри чақирувлар тарқаб кетди…

Айни шу хабарни ўқиб турган пайтимда менгаям охири …1888 рақамидан қўнғироқ бўлди. Телефонни нохос кўтарибман:

- Ассалому алайкум, мен Банкдан безовта қиляпман, банк ходимиман,-деди нотаниш овоз.

Ичим ёниб кетди боркуууу… Ана энди шошмай тур, дея: одам-подаммаслигим тутиб кетди:

Ўў, сан мани туппой, деб ўйловмидинг? Тур, йўқол, ўғри, муттаҳам! Сан билан вақтни чўзиб, пачакилашмайман, пошёл-е!”-деб маза қилиб сўкиб, срази ўчирдим. Ва рақамини “чёрный”га тиқиб ташладим.

Орадан кўп ўтмай, бир банкнинг ўзимга аввалдан таниш бўлган ходимларидан бири чиқяпти: “Опааа, бир ходимимизни ҳақоратлаб ташлабсиз, тинчликми? Сизни газетангизга обуна масаласида чиқишганди…”😩🤦🏻‍♀️

Ола-ааа, айтдимку, одам-подаммасман, деб🙈😄🤣

@Leyla_Tun_Qizi

165 0 4 10 14

“Ўзбеккино” даҳшат янги фильм олаётган экан.

Мавзу янгича: бош ролларда қайнона-келин, қайнота-куёв…

Р/S: худди шу пайтгача бошқа мавзулари бордек🤣🤦🏻‍♀️

@Leyla_Tun_Qizi

190 0 0 13 15

Сен ҳаракатдан тўхтаганингдагина қанчалик ҳаракат қилганингни англаб етишади

@Leyla_Tun_Qizi


Хорижий тилларни биладиганларга ойлик устама бериш тўхтатилибди. Яхшиям бирорта чет тилини ўрганиб қўймаганим...🤣

Аброр Зоҳидов✍🏻

@Leyla_Tun_Qizi


Ман кўчангдан ўтаман,
Гул кўтариб, ҳам йўталиб.
Гар мани севсанг агар,
Юз мингта лайк босгин кулиб😂😜🎼

@Leyla_Tun_Qizi


Бир тийинга арзимайдиган одамлар учун юрагингни сиқиб, асабингни бузма:
соат вақтни, вақт эса унинг юзини кўрсатади


@Leyla_Tun_Qizi


Дугонам мендан "каналчангда чиройли йигитлар борми?-" деб сўраганди, мен: "жим бўл, йигитларни қўрқитма, сани деб каналчамдан чиқиб кетишмасин. Ҳозир замон алғов-далғов, йигитларга гап отсанг, жаримага тортиласан", дедим.
Тўғри айтибманми😜

@Leyla_Tun_Qizi

303 0 1 14 14

Нечта квадрат бор?

@Leyla_Tun_Qizi


Китоб дўконига кирсам, “Ягона севгилимга” деган ёзув туширилган откриткалар бор экан.

Роса ўйландим: 14 январда шунақа откриткадан нечта олсам экан-а😁😂

@Leyla_Tun_Qizi

355 0 4 12 19

Бужи қўшним хотини Махпига: “Сен билан ажрашаман!”-деб ёзган экан.

…Ибики бўлди дўлоб, ибики бўлди тўполон…

Бир пайт Бужи қўшним:“Мастликда Наташага эмас, нохос адашиб, сенга ёзворибман, хотин”,-деб ўзини оқлашга уриниб кетса денг…😂🤦🏻‍♀️

@Leyla_Tun_Qizi


Кеча соат 00:00 гача шуларни бир граммига ҳам қўл теккизишга рухсат беришмади🤨

Энди эса нобуд бўлмасин, деб ҳаммасини ейишга мажбурлашяпти. “Емайман!” десам: “Е, қолмасин, одаммисан?!” дейишяпти…😩ёрдамга келинглар…

Р/S: Сизлардаям бир ой давомида арча байрамдан қолган-қутганларни ейиш мажбуриятга айланганми😟😩

@Leyla_Tun_Qizi


Интервью

- Нима қиляпсизлар-ей, ётволиб?

- Йил дастури устида ишлаяпмиз!

- Шу пайтгача қандай ишлар бажарилган?

- Йил дастурлари устида ишланган!

- Келгусидаги режаларингиз?

- Йил дастурининг бажарилмай қолган қисмларини навбатдаги йилларга кўчириш...

-
Йил дастурлари устида нега ётволиб, уйқусираб ишлаяпсизлар?

- Халақит қилма-эй, бемалолмиз, навбатингга қара, бизниям заправкага навбатимиз келгунча, ишлаб чиқамиз-да, шу йил дастурини…🤣🤦🏻‍♀️

@Leyla_Tun_Qizi


“Юз йиллик дўстингман” деб, бир юмалаб душманга айланадиган нокасдан,

Баландга обчиқиб, ортингдан итармоқчи бўлган пастдан,

Чегарадан чиққан беўхшов қасддан,

Ҳаддини унутган беюз-бесасдан ……………………….. 2025 йилда ўзинг асра, Аллоҳим!

@Leyla_Tun_Qizi


Ҳар доимгидек ҳамма пишир-тушир қилиб турганда, ман пишир-куйдир қилиб ётибман. Маромига етказиб, куйдириб пишириш ҳам санъат😆🤣

Р/S: яхшиям, қайнонам йўқ. Йўқса, давно “Лайлони қайнонаси уриб ўлдирибди” деган хабарни эшитардингизлар😂🤦🏻‍♀️

@Leyla_Tun_Qizi

419 0 1 13 20

“Севимли”да нима гап?!

Янги йилни “бесаводизм” билан қаршиламасак бўлди😞🤔

@Leyla_Tun_Qizi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
40 йилдан сўнг…

1984 йил. 4-синф ўқувчисиман. 11 ёш. Ўқитувчилар синфда қизларни сафлашди. Қорқизликка. Битта мени сафдан чиқаришди. “Сен қорасан, қорқиз бўлолмайсан” дейишди. Бола кўнглим ўксиди. 27 нафар ўқувчи олдида камситилдим. “Менам барибир, бир кун келиб қорқиз бўламан!”-деб синфдан йиғлаб чиқдим…

Шу-шу, ҳар Арча байрамда ҳазиллашиб: “Мен қорқиз бўламан!” дейдиган бўлдим.

Кеча тадбирда қўлимдан ушлаб, олиб чиқишди. Сабабини билмасдим. “Тез кийининг, қорқиз бўласиз!’ Томдан тарашадек айтилган таклиф мени болаликка учирди. Ўйлаб турмадим. Шартта кийиндим… Зинадан кўтарилган сари ўқитувчимнинг “Сен қорасан, қорқиз бўлолмайсан” деган гапи яна қулоғим остида такрорланарди…

…Орадан роппа-роса 40 йил ўтиб, 51 ёшда Қорқиз бўлдим. 40 йилда болаликдан қолган қалб оғриғини аритган ёшлар ташкилотига - севимли жамоамга миннатдорлик билдираман.😍

Ҳеч қачон ҳеч бир бола кўнгли камситилмасин😇

Р/S: қорқиз ва қорАқизни биттагина А ҳарфи ажратиб тураркан😅 битта ҳарф учун 40 йил ўтибди орадан…😜

@Leyla_Tun_Qizi

1.2k 0 21 59 36

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Айтиб қўяй, ким Арча байрамга менга совға бермаса……………….

кетаман😒………….бўғчачам тайёр… қўлтиғимга қистираману кетаман😏 ким кимларни каналчасига сиғинди бўлиб яшасам ҳам😏Ўзи аразлашга баҳона тополмай турибман…

@Leyla_Tun_Qizi


Мушукни топинглар!

@Leyla_Tun_Qizi


Бужи қўшним сантехник. Бировларни ишини қилиб, бола-чақа боқади. Тирикчилиги шундан.
Кеча заказ тушибди: унитазнинг тиқилиб қолган трубаларини тозалаши керак экан.

Йўлда учратдим. Тажанг.

- Опа, бир заказ тушганди. Уни бажараётиб, унитаз трубаларини тозалагич сими узилиб кетди. Бозор бордим, янгисини сотиб олдим.
250 минг сўм туради. Одамларда инсоф йўқ, бир тийин ҳам туширмади.

Яна заказ тушган уйга келдим. Бўғилиб-сўғилиб тозаладим. “80 минг бўлади”,-дедим. “Пулим йўқ, қаердан бераман”,-деди ноинсоф. Охири, бақирдим: “Шунча харажат қилдим, бошқа заказ олиб кетишим мумкин эди. Инсофинг борми ўзи?”-дедим.
“Томийз кетганми, дадаси, ўз хотинийздан пул оласизми?”-дейди безрайиб. Хотинларда инсоф йўқ😡😒🤨

@Leyla_Tun_Qizi


Янги бошқотирма.
Бошқотирма шартини айтмайман😒😁

Роббооқ наемг иамн оавғс еасрб кнэа?

@Leyla_Tun_Qizi

20 last posts shown.