Forward from: НИГОРА МУЗАФФАРОВНА
Инсон янги йилга қадам қўяр экан, истайдими, йўқми ортига бир назар ташлайди. Тўкин-сочин ҳаёт, файз-баракали дастурхонлар - меҳнаткаш эл ризқи. Самимий инсонларнинг ўта самимий нигоҳларидан дилинг ёришади. Бугун борингизни қадрланг! Йиллар ўтавераркан, йўқотганларимиз ўрнини топганларимиздан қидирар эканмиз. Бир нарсани сездим, бугун ярашган либосингиз эртага ярашмай қоларкан, кечаги осмон қадар ҳисларингизнинг бугун ярмини ҳам тополмас экансиз.
Кўнгил ёш бўлиб қолади дейишарди, йўқ кўнгилга ҳам ҳамма нарса сиғавермас экан. Бугунимизни қадрлайлик, бугун ёнимиздагиларни ардоқлайлик. Бош эгаларимиз омон бўлсин. Кўзимиз нури - фарзандларимиз иймон-эътиқодли, бахтли-саодатли, соғ-омон бўлишсин. Кемтикларимизни тўлдираётган жигарларимиз омон бўлишсин. Бугун биз бормиз, бахтиёрмиз, эртамиз нурли бўлажак, барчангиз бирдек қадрлисиз. . Янги кириб келаётган йил бахт- омад йили бўлсин!https://t.me/LatipovaNigoraMuzafarovna
https://t.me/LatipovaNigoraMuzafarovna67