Латыпова Нигора Музафаровна🌹🌹🌹🌹


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


Мурожаат учун: 👉 @NigoraMuzafarovna
Админка ёрдамчим 👉 @MSadiyeva
Kаналга аъзо булиш учун 👉
t.me/LatipovaNigoraMuzafarovna

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Forward from: Akbar Latipov
Video is unavailable for watching
Show in Telegram




Forward from: Латыпова Нигора Музафаровна🌹🌹🌹🌹
#ҳикмат

🍃Уруғни қаерга экканингни эсдан чиқарган бўлсанг, хотиржам бўлавер, ёмғир ёққан куни ўша уруғ бўй кўрсатади.

🍃Шундай экан яхшиликни қаерда бўлса ҳам, кимга бўлса ҳам қилавер!

🍃 Сен раҳмат ёмғирининг қаерга ва қачон ёғишини билмайсан-ку, ахир.

🍃қисқа, фурсатмиз оз..

🍃Баъзан эккан уруғларимиз биздан кейин мева беради...


Forward from: Латыпова Нигора Музафаровна🌹🌹🌹🌹
Тингла,бу абадий садо бўлади,
Гадонинг душмани гадо бўлади.
Иккови бир-бирин егунича то
Ўртада бу дунё адо бўлади.

АБДУЛЛА ОРИПОВ,
Ўзбекистон Қаҳрамони.


Forward from: Латыпова Нигора Музафаровна🌹🌹🌹🌹
Яна бир тонг муборак бўлсин!


Forward from: Латыпова Нигора Музафаровна🌹🌹🌹🌹
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Мексиканинг дам олиш масканларида тонг отмоқда...


Ушбу қўшиғим менга азиз ва қадрдон бўлган дугоналарим Фотима,Зухра,Нигора,Наргиза,Гулбахор,Мухаббат,Ойсара,Халима, Замира ва бошкалар учун янграйди. Сизларни жудаям яхши кўраман. 🥰🥰🥰

Ва барча хайрли тонгдаги дўстлар учун ҳам. СИЗ ҳам мен учун қадрдонсиз.


Forward from: Латыпова Нигора Музафаровна🌹🌹🌹🌹
Баъзан ишга ва оилавий ташвишларга берилиб қалбимизга яқин инсонларни, қадрдонларимизни унутиб қўямиз. Аммо бирор бир вазиятга тушсак, дарров ёдга оладиган, югуриб борадиган инсонлар бор! Дўстларимиз ва дугоналаримиз. Уларга баъзан ҳеч кимга айтмайдиган, айта олмайдиган гапларимизни айта оламиз. Сирлашамиз, баҳслашамиз, чин дилдан яхши кўрамиз. Яхшиям борсиз, қадрдонларим.
Бугун хайрли тонгларда дўстларни йўқлаш куни. Боринг! Қўнғироқ қилинг! Эҳтимол у ҳам сизни қунғироғингизни кутаётгандир....🥰🥰🥰

Бахтимизга дўстларимиз бор бўлсин!!!🤗🤗🤗


Буюк ўйлар ва изланишлар учун буюк қўшиқлар хайрли тонглардан СИЗГА тақдим! Буюклигингизга ишонинг, ҳар бир қобилият бу инъом. Биз бу қобилиятларни албатта юзага чиқаришимиз шарт.


Forward from: Латыпова Нигора Музафаровна🌹🌹🌹🌹
Ассалому алайкум, азизларим! Кунингиз шу гул каби турли ранглардан иборат бўлсин! Арзимаган нарсаларга бошингизни оғритманг. Нимаики яхшилик СИЗГА аталган бўлса, албатта етиб келади ва инъом етилади. Нимаики СИЗ истаётгандек бўлмаса, демак ҳали вақти эмас. СИЗГА фақат яхшиликларни раво кўрадиган ким? Аллоҳ. Яна ким? Ўзингиз. Фикрларингиз ва ниятларингизни гўзал қилинг, азизларим!🤗🥰


Ўзбекистон халқ артисти Берта Давидова ижросида.


Forward from: Латыпова Нигора Музафаровна🌹🌹🌹🌹
Ўзбекистон халқ артисти Берта Давидова (1922 - 2007 йй.)


Forward from: Латыпова Нигора Музафаровна🌹🌹🌹🌹
“МУНОЖОТ”ни тинглаб...

Қани айт, мақсадинг нимадир сенинг,
Нега тилкалайсан бағримни оҳанг,
Нечун керак бўлди сенга кўз ёшим,
Нечун керак, рубоб, сенга шунча ғам.

Эшилиб, тўлғаниб ингранади куй,
Қайлардан туғилмиш бу оҳу-фарёд.
Ким у йиғлаётган? Навоиймикин,
Ва ё май куйчиси Ҳайёммикин, дод!

Етар, эй чолғувчи, бас қил созингни,
Бас, етар, кўксимга урмагил ханжар.
Наҳотки дунёда шунча ғам бордир !
Агар шу муножот рост бўлса агар.

Эшилиб, тўлғаниб ингранади куй,
Асрлар ғамини сўйлар муножот.
Куйи шундай бўлса, ғамнинг ўзига
Қандай чидай олган экан одамзод!

АБДУЛЛА ОРИПОВ,
Ўзбекистон Қаҳрамони.


Forward from: Латыпова Нигора Музафаровна🌹🌹🌹🌹
ШАЙТОН ВА ОТАХОН ҲАҚИДА РИВОЯТ
Ривоят қилишларича, қадим замонда Султон ота исмли имон-эътиқобли бир киши яшаган экан. Бу инсон ўз нафсини бўйсундирган, сабр-тоқатли, қалби Яратганга шукроналарга тўла мўминлардан экан.

Кунларнинг бирида ул зот бемор биродарини зиёрат қилиш учун йўлга тушиб, дилда шукрона айтиб кетаётса - нохосдан қоқилиб йиқилибди. Султон ота дарров ўринларидан туриб, ўзларини ўнглаб олибди-да:
- Ё, АЛЛОҲ, ўзингга шукр, қариб-қартайсам ҳам ўз оёғим билан юрибман. Йиқилсам ҳам шикаст топмадим, - дея яна йўлда давом этибди.

Буни қарангки, яна бир неча қадам босгандан кейин, тағин йиқилибди. Султон ота яна ўзларини ўнглаб:
- Ё, АЛЛОҲ, ўзингга шукр, йиқилсам ҳам қаттиқ шикаст емадим, тиззам бироз шилинди-ю, қон чиқмади, таҳорат синмади, - дея кетаверибди.

Кутилмаганда у кишининг рўпарасидан юзига ниқоб тутган, бақувват бир йигит чиқиб келибди. Кеч кириб қолгани учун қўлига чироқ ҳам кўтариб олган экан. У отага ёрдамлашиб юборибди. Султон ота дўсти яшайдиган хонадонга етгач, йигитни дуо қилиш учун фотиҳага қўл очибди.

Шунда йигит:
- Ҳай, ҳай ота, мени дуо қилиб овора бўлиб юрманг, барибир ўтмайди, чунки мен – Шайтонман!” - дебди.
Султон ота ҳайрон бўлиб:
- Эй, бадбахт, агар сен шайтон бўлсанг нега менга яхшилик қилдинг? Ахир сенинг ишинг - бандаларга ёмонлик-ку?! - дебди.

Шунда шайтон бундай дебди:
- Эй Султон ота, тўғри биз шайтонлардан яхшилик кутиб бўлмайди, лекин сиз ўзингиз оч, муҳтож бўла туриб, ана шу иккита нонни хаста ва муҳтож биродарингиз учун олиб кетаётганингизни кўрган АЛЛОҲ фаришталарга “Қаранглар, анави бандам бир бемор кўнглини овлагани кетаяпти”, - дея сизга муҳаббат назарини солди. Мен эса ёниб кетдим. Сиз биринчи бор йиқилдингиз ва унга шукрона айтдингиз. Шунда АЛЛОҲ амр қилди: “Шу бандамнинг барча гуноҳларини кечдим. Умрининг охиригача гуноҳ қилса ҳам ёзманглар!” Мен бундан баттар ғазабга миндим. Сиз иккинчи марта йиқилиб, яна шукрона айтдингиз. Буни кўрган АЛЛОҲ яна амр қилди: “Шу бандамнинг етти пушти қилган гуноҳларини кечдим! Унга жаннатдан шундай жой тайёрлангки, ҳатто авлиёлар ҳавас қилсин!” Мен бундан баттар ёниб кетдим. Шошиб сизни манзилингизга етказишликка ошиқдим. Йўқса яна бир йиқилиб, шукрона келтирсангиз, АЛЛОҲ бутун бошли шаҳарнинг гуноҳини кечиб юбориши мумкин эди-да. Ахир мен Шайтонман, бунга йўл қўя олмайман! Шунинг учун Шайтонлигимни қилдим! Сизга яхшилик қилиш орқали бошқаларни гуноҳкорлигича сақлаб қолдим!

АЛЛОҲга бўлган муҳаббат ва шукроналик қалбларимизни ҳеч қачон тарк этмасин!

Интернетдан олинди.


Forward from: Латыпова Нигора Музафаровна🌹🌹🌹🌹
ШАЙТОН ВА ОТАХОН ҲАҚИДА РИВОЯТ




Forward from: Латыпова Нигора Музафаровна🌹🌹🌹🌹
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Турмушга чиққанда умрида биринчи бор "ошхона"ни кўрган келин...


Forward from: Латыпова Нигора Музафаровна🌹🌹🌹🌹
АГАР ФАМИЛИЯ, ИСМ, ОТАСИНИНГ ИСМИ ЎЗГАРТИРИЛСА...

Агарда фуқаролар томонидан фамилия, исм, отасининг исми ўзгартирилса, улар қуйидагича давлат божи тўлашади:

16 ёшдан 18 ёшгача – БҲМнинг 50 фоизи (111 минг 500 сўм) миқдорида;

18 ёшдан катталар – БҲМнинг 1 баравари (223 минг сўм) миқдорида.


Forward from: Латыпова Нигора Музафаровна🌹🌹🌹🌹
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Лаванда гуллари билан тўла далалар...


Forward from: Латыпова Нигора Музафаровна🌹🌹🌹🌹
Билим қидиришга урдим бошимни,
Бекорга ўтказмадим умримни бир дам.
Қайдаки эшитсам илму донишни,
Эшиги тагида ўлтурдим маҳкам.

НОСИР ХИСРАВ (1004 - 1088 йй.
)

20 last posts shown.