Copy-paste стратегияси: Хитой ва Туркия текстилда қандай қилиб дунё етакчисига айланди?Бугун дунё текстил бозорида икки давлат устун мавқега эга —
Хитой ва Туркия. Улар нафақат ўз маҳсулотларини экспорт қилади, балки бозорда талабни ҳам шакллантиради.
Уларнинг бу даражага чиқиши ортида
инновация, дизайнерлик инқилоби ёки
илғор лабораториялар эмас, оддий ва аниқ ёндашув турган:
бозорда яхши кетган моделни кўчириш.Хитой нима қилди?Хитой 1990-йилларда
арзон ишчи кучи ва
тез ишлаб чиқариш салоҳияти билан танилди. Улар
мода яратмади.Фасон, услуб ёки янгилик эмас —
қайси кийим модели бозорда ўтса, шуни кўчирди.
Тез, кўп ва арзон. Шундай қилиб:
– дунёдаги энг катта текстил экспортчисига айланди,
– бозорда асосий ўйинчи бўлди,
– маҳсулотни
миқдор ва нарх билан устун қилди.
Туркиячи?Туркия ҳам
мода яратгани учун эмас,
мода марказларини кузатиб, ишлаётган моделларни кўчиргани учун кучайди.
Париж, Милан, Лондон каби шаҳарлардаги кўргазмалардан
фасон ва услубларни ўрганди. Кейин уларни фабрикаларида қайта ишлаб, бозорга таклиф қилди.
На янгилик, на ўзига хослик.Лекин талаб бор, нарх мос, тез тайёр — натижа эса
муваффақият.Хулоса:Иккиси ҳам бошида бир нарсани қилди:
яратишдан олдин кузатди. Кузатганини кўчирди. Ва таклиф қилди.Ҳозир улар ўзлари яратяпти.
Лекин йўлнинг бошида — кўчирган.П.С.Кўчириш деганда
ўзимизникилар чиқарган моделлар эмас,
Туркия ёки Хитой моделлари назарда тутиляпти 😊
@KubroTextileGroup