Forward from: Наманган хабарлари
Ахсикент археология парки Шайх Файсал бин Қосим Ал Тани музейи билан ҳамкорлик ўрнатди
У ўзаро тажриба алмашиш, манбашунослик бўйича амалий ҳамкорлик, археологларга артефактлардан илмий ишларда фойдаланиш имкониятини беради.
Музей раҳбари Файсал Ҳаддад Ахсикент археология парки директори Анвар Икром бошчилигидаги Наманган вилояти делегациясини қувонч билан кутиб олди.
- Ўзбекистон буюк тарих маскани. Мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар янги даражага чиқмоқда. Бу ҳар жабҳада сезилмоқда. Сизнинг элчингиз Ашраф Ходжаев билан жуда яқин муносабатдамиз. Ахсикент археология парки ва бизнинг музейимиз ўртасидаги ҳамкорлик бардавом бўлажак, - дейди жаноб Ҳаддад.
Қатарнинг Ал-Шаҳания муниципалитетида жойлашган, 530 гектар майдонни ўз ичига олган дунёдаги энг бой коллекцияга эга даргоҳ 1998 йилда Шайх Файсал бин Қосим ал Тани томонидан ташкил этилган. У Доҳадан 20 км ғарбда Ал Самриядаги тарихий қалъа устига қурилган.
Музейда Ўзбекистон тарихига оид кўплаб артефактлар сақланмоқда. Ахсикентда ясалган Дамашқ қиличлари, Сомонийлар, Қорахонийлар ва Темурийлар даврига оид Ахсикент кулолчилиги намуналари, кандакорлик, мисгарлик маҳсулотлари орасида Бухоро усталари томонидан ясалган офтоба ва сув идишларини шулар жумласидандир.
Шунингдек, музейда наманганлик ҳунармандлар томонидан 220 кг олтин, 660 кг кумушдан фойдаланган ҳолда тайёрланган Каъбапўш, Абу Али Ибн Синонинг «Тиб қонунлари» асарининг 1478 йилда кўчирилган ноёб нусҳаси сақланмоқда.
Ташриф давомида Ўзбекистон тарихи телеканали журналисти, манбашунос олима Дилдора Ҳасанова махсус кўрсатув тасвирга олди. ЎзА фотомухбири, Ахсикент археология парки Бош муҳофизи Хотам Мамадалиев эса энг нодир тасвирларни тарихга муҳрлади.
Учрашув сўнггида музейга «Ахсикент археология парки» китоби тақдим этилди.
Медиа Департамент