Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#эксклюзив Ахсикент ҳақида тарихий блокбастер суратга олинмоқда. Унда жаҳон киноси юлдузлари бош ролларни ижро этишади. Фильм уч қисмдан иборат бўлиб, у уч даврни ўз ичига олади.

Биринчи фильм Ахсикентнинг уч минг йил аввалги тарихидан сўзлаб, милоднинг V асригача бўлган даврни қамраб олади. Бу кино Хитой манбалари асосидаги тарихга таянади. Бош ролларни машҳур турк актёри Гокхан Оскай ва Маруф Атаджановлар ўйнашади

Иккинчи фильм биринчи ренессанс давридан то мўғуллар босқинига қадар бўлган даврни қамраб олади. Бу фильм Ахсикентнинг юксак ривожланиш чўққиси, шаҳарни Осиёнинг етакчи мегаполиси ва қуролсозлик марказига айланиши, Исмоил Сомоний ва Ал Фарғонийларни таваллуди, сиёсий ва илмий фаолияти, Қорахонийлар ва Сомонийлар, Хоразмшохлар давридаги вазият ҳақида сўзлайди. Бош ролда Бурак Ўзчивит.

Учинчи картина иккинчи ренессанс - Темурийлар давридан то Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуди, унинг камолотга етиши, Ҳиндистонни эгаллашигача қадар бўлган даврни қамраб олади. Бу фильмда Мирзо Улуғбекни Ахсига келиши, Умаршайх Мирзони Ахси қўрғонини барпо этиб, ўзига пойтахт қилиши, Маҳдуми Аъзам хазратларининг таваллудлари ва илмий фаолиятлари ва албатта буюк Бобур ҳаёти ва ижоди ҳақида сўзлайди. Бош ролларни Шоҳруҳ Хон, Салмон Хон, Амир Хонлар ижро этишади.

Ҳозирда фильм молиявий манбаси шакллантирлмоқда, шу билан параллел равигда сценарий ёзиш ишларига киришилган


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
NAMANGANDA GRAFIK DIZAYN KURSLARI BOSHLANDI

IT va media sohasida yaxshi pul to‘lanadigan grafik dizayn bo‘yicha kurslar boshlandi.

Kursalarni Sinergiya raqamli kasblar texnikumining Moskvada malaka oshirib qaytgan ustozlari bilan birga o‘rganasiz!

7-yoshdan 70 yoshgacha bo‘lgan, o‘zini media yoki IT olamida ko‘rishni hohlagan xarkanday inson bu kurslarda o‘qishi mumkin.

Kurslar grafik dizayn uchun mo‘ljallangan maxsus kompyuter sinflarida o‘rgatiladi.

Manzil: Namangan shahar Amir Temur ko‘chasi, 101- uy. Sobiq industrial kollej binosi. Mo‘ljal Axmadbey restorani yonida

📞+998200023010
+998200080410

👉 Telegram orqali murojaat

@synergytech_namangan


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#17jan #uzbekiston24 Шавкатжон Абдураззоқов: «Наманган вилоятига 2024 йилда 3 млрд доллар инвестиция жалб қилинди. 800 млн долларлик маҳсулот экспорти амалга оширилди. 2025 йилда Наманганни ишсизлик ва камбағалликдан холи ҳудудга айлантирамиз»

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида инвестицияларни кенг жалб этиш ва экспорт ҳажмини ошириш борасидаги ишлар натижадорлиги ҳамда келгусидаги асосий вазифалар муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
«Ахсикент - буюк тарихимиз кўзгуси. Ўзбек санъати дарғаси Раззоқ Ҳамроев бу кўҳна кент мозийи ҳақида кўп гапирар эдилар. У зотнинг орзулари бугун Давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан амалга ошмоқда», - Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри бош режиссёри, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Ҳайдарали Қосимов.

«Ахсикент ҳақида ўлмас тарихий асарлар яратиш вақти келди. Ўз даврида жаҳон тамаддуни ўчоқларидан бўлган Фарғона-Аҳсикатнинг шонли ўтмишимизни қадимшунослар томонидан тўла ўрганилгани, тарихи мукаммал қомусга битилгани айни муддаодир», - Ўзбекистон давлат мусиқали комедия театри директори Абдусаид Ғаниев.

Медиа Департамент


Ахсикентнинг овози дунёга таралмоқда | Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Ботир Нуриддинов бошчилигидаги делегация вилоят туристик ва инвестициявий салоҳиятини тарғиб этиш, 64-Халқаро гуллар фестивали ва Ахсикент археология паркида амалга оширилаётган ишлар тақдимоти бўйича Европанинг бир қатор давлатларида Road Show ўтказиш мақсадидаги сафар тараддудини кўрмоқда.

2025 йилнинг 20 февралидан 20 мартига қадар давом этадиган сафарда Венгрия, Австрия, Польша, Германия, Швейцария, Франция, Туркия давлатларига ташриф буюрилиб,  HungExpo, ITB Berlin халқаро туризм ярмаркаларида иштирок этиш, юқоридаги мамлакатлар пойтахтида тарғибот тадбирлари, Ахсикент археология парки китоби тақдимоти, етакчи музейлари билан ҳамкорлик ўрнатиш кўзда тутилган.

Хориж сафари олдидан Ахсикент археология парки масъуллари Тошкентда бўлиб, бир неча самарали учрашувлар ўтказишди.

ЎзРФА «Фан» нашриёти директори Элёр Мурод билан «Ахсикент археология парки» китобининг янги нашрини 64-Халқаро гуллар фестивалига монанд ҳолда тайёрлаш,  Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри бош режиссёри, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Ҳайдарали Қосимов ва Ўзбекистон давлат мусиқали комедия театри директори Абдусаид Ғаниевлар билан Ахсикент ҳақида тарихий опера саҳналаштириш, Хитой ижтимоий фанлар академияси олимлари билан янги бошланажак қазишмалар ҳақида фикр алмашилди.

Бобурнома асарининг 1948 йилда чоп этилган нодир нашри тадқиқоти бўйича Туризм қўмитаси масъул ходимлари Бегзод Юсупов ва Мирвоҳид Мирҳокимовлар билан биргаликда янги тадқиқот ва экспедицияга асос солинди. У Бобурномани Деҳли, Лоҳур, Истанбул, Лондон ва Тошкент нашрларини қиёсий ўрганади ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур изидан сайёҳлар учун турпакет ташкил этади.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
«Сирдарё соҳилида барпо этиладиган 3,6 километрлик янги йўл Ахсикентнинг кумуш белбоғи бўлади. Айнан мана шу ҳудудда барпо этилажак туризм инфратузилмалари минглаб янги иш ўринлари яратади», - Тўрақўрғон тумани ҳокими Шерали Қосимов бир гуруҳ масъуллар билан Ахсикент археология паркининг Очиқ осмон музейлари тармоғи ва Ахси осори-атиқалар музейи, Қўлёзмалар марказини Сирдарё бўйлаб боғлаш лойиҳасининг янги босқичида амалга ошириладиган ишларни кўриб чиқди


Маълумки, Тўрақўрғон туманидаги Ахсикент археология парки туризм манзилгоҳига айлантирилиши муносабати билан инфратузилма лойиҳалари ҳам давом этмоқда. Жумладан, объектга олиб борувчи йўллар ободонлаштирилиб, ҳудуд кўркига эътибор қаратилмоқда.


Шу ўринда ички йўлларнинг ҳолатини яхшилаш ва сақлаб туриш ҳам назоратга олинган. Айниқса, юк машиналари ҳаракати туфайли айрим йўллар чўкиб, қилинган меҳнатга зиён етказиш ҳолатлари учрамоқда.

Вилоят ҳамда туман ИИБ ЙҲХБ ходимлари ана шу масалада ҳайдовчилар билан тушунтириш ишларини олиб боришмоқда.


Ноқонуний қурилишлар қонуний бартараф этилмоқда

Маълумки, Ахсикент тарихий обидаси реконструкция қилиниши муносабати билан Сирдарё соҳилида йирик экотуристик лойиҳалар ҳам амалга оширилмоқда. Дарёнинг ҳар икки тарафида гастрономик ва хизмат кўрсатиш нуқталари, ҳунармандчилик ва савдо шахобчалари бутун бир янги туризм кластерини юзага келтиради.


Бироқ, ўрганишларда дарёнинг ўнг ҳамда сўнг соҳилларида фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан, хавфсизликка зид равишда турли дам олиш масканлари, боғлар қуриб олингани аниқланди.

Шу боис бугун мутасаддиларни жалб этган ҳолда ана шу ноқонуний қурилмаларни қонуний бартараф этишга киришилди. Вилоят ФВБ бошлиғи, полковник Бунёджон Эгамназаров ҳамда Тўрақўрғон тумани ҳокими Шерали Қосимов янги лойиҳаларни тадбиқ этишга ҳалақит қиладиган бундай ҳолатларга энди ўрин қолмагани ҳақида фуқароларга тушунтириш беришди.

Шу куннинг ўзидаёқ ноқонуний масканлар қурилмаларини бартараф этишга киришилди.



9 last posts shown.