Асранг
Муҳаббатни асранг. Чин дилдан асранг.
Беҳуда сарфламанг вақтни ранж учун.
Сим қоқинг. Шунчаки, рақамни теринг,
Чексиз ишқингиздан сўз очиш учун.
Болаларни асранг. Қалб ила асранг.
Отангиз авайланг, онангиз - ўпиб.
Сезмайин қоласиз ҳаёт зайлида
Қарий бошлаймиз биз, вояга етиб.
Дўстларни аянг сиз. Қалбла авайланг.
Тарк этиб кетармиз оламни бир кун.
Аччиқ устида ҳеч кетишга шошманг,
Кун келиб пушаймон бўлмаслик учун.
Ўзингизни асранг. Юракдан, ёвуқ.
Миш-миш ботқоғида чўктирсалар ҳам;
Бўлса-да бу дунё тошданам совуқ,
Бир дил бор, унга Сиз – ягона олам.
Рус тилидан Мавлон Бобохонов таржимаси
Муҳаббатни асранг. Чин дилдан асранг.
Беҳуда сарфламанг вақтни ранж учун.
Сим қоқинг. Шунчаки, рақамни теринг,
Чексиз ишқингиздан сўз очиш учун.
Болаларни асранг. Қалб ила асранг.
Отангиз авайланг, онангиз - ўпиб.
Сезмайин қоласиз ҳаёт зайлида
Қарий бошлаймиз биз, вояга етиб.
Дўстларни аянг сиз. Қалбла авайланг.
Тарк этиб кетармиз оламни бир кун.
Аччиқ устида ҳеч кетишга шошманг,
Кун келиб пушаймон бўлмаслик учун.
Ўзингизни асранг. Юракдан, ёвуқ.
Миш-миш ботқоғида чўктирсалар ҳам;
Бўлса-да бу дунё тошданам совуқ,
Бир дил бор, унга Сиз – ягона олам.
Рус тилидан Мавлон Бобохонов таржимаси