Ким энг гўзал дунёда, ҳаммадан ҳам зиёда?
Бугун бу йил чиққан энг оригинал ва энг зўр хоррорлардан бири ҳақида гаплашамиз.
"Субстанция" 2024 г. (+18)
#тақриз #триллер #хоррор
Чирой қизиқ нарса, у билан сиз дунёдаги энг чиройли секс-символ бўлишингиз мумкин. Аммо, қариб юзингизга ажинлар югура бошлаганида, чиройингиз учун сизни қадрлаган барча одамлар сизга қайрилиб ҳам қарамаслиги мумкин. Бош қаҳрамонимиз ҳам шундай кунларни бошдан кечираётган эллигига кирай деб қолган, фитнес шоу оборадиган собиқ актриса. Шунинг учун продюсерлар унинг ўрнига ёшроқ кандидат тиқишга, бош қаҳрамонимиз эса ўзининг яхшироқ версиясини чиқаришга ҳаракат қилишади.
Фильм ҳақиқатдан зўр суратга олинган. Унда айниқса Стэнли Кубрик услуби излари сезилади. Корали Фаржа Кубрикнинг "Сияния" фильмига визуал ва метафорик жиҳатдан ҳаволалар қилиб кетган. Операторлик иши, монтаж ва мусиқа эса фильм атмосферасига шўнғиб, терингиз остидаги пульсни тез уришга мажбур қилади. Ҳали қайноқ иккита актриса ҳақида айтмаганда))
Албатта, фильмда жирканчликлар ҳам бисёр. Жанр боди-хоррор эканлигидан ташқари, Деннис Куэйд ижросидаги очкўз продюсер образи ҳам зўр чиққан. Қаҳрамонинг илк кўриниши экрандаги деярли барча жойни эгаллаб, томошабинда ноқулайлик уйғотади. Ушбу персонажни эркакларни аёлларга бўлган бир неча ёмон қарашларини ўзида жам этган дейиш мумкин.
Фильмнинг мазмунига келадиган бўлсак, бу ерда асосан одамни ички муаммолари кўрсатиб берилган. Одам ўзига бўлган нафрат, унга қандай таъсир қилиши яққол кўрсатилган. Вазият яхши якун топиши ҳам мумкин эди деб ўйлашимиз мумкин, аммо, бош қаҳрамонимизнинг бу процедурага қўшилганининг ўзи бундай бўлмаслиги муқаррар эди. Бошқалар эътиборида бўлиш ва қадрланиш худди наркотик каби, доза пасайиб кетса, хумор тутишни бошлайди.
Бош қаҳрамонимиз ўз чиройини йўқотиб, ҳаммани эътиборидан четда қолганлиги яна бир нарсани исботлайди: агар инсон бошқалар учун таклиф қиладиган нарса фақат унинг ташқи гўзаллиги бўлса, усиз бу инсонни ҳеч кимга қизиғи бўлмайди. Элизабет Спарклда ҳам шундай. Унинг ичида фақат эътиборга ўчлик ва ўзига бўлган нафрат йиғилган. Картина охирида кўрганимиздек вазият ички низони келтириб чиқаради ва икки шахс қўшилмасидан энг жирканч махлуқлардан бирини туғилишига олиб келади. Лекин, бу махлуқ яралишида бош қаҳрамондан ташқари унинг атрофидаги жамиятнинг қанчалик даҳли бор?
Эътиборингиз учун раҳмат!
Телеграм канал Катта Оға 🎬