Қорақалпоғистон Республикасида ижтимоий соҳа объектларини иситиш учун етказиб берилган кўмирни талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нукус тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда давлат хусусий шерикчилик битимига асосан кўмир етказиб берувчи “N.A.” МЧЖга ижтимоий соҳа объектларини иситиш учун етказиб берилган кўмир ўлчовдан ўтказилганида, МЧЖ масъул шахслари умумий баҳоси 1 млрд сўмлик жами 2 514 тонна кўмирни талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти
Каналга уланиш: @Kar24Uz