#Қутлов
Бугун Адлия вазирлиги мультимедиа маркази раҳбари Севара Ўринбоеванинг таваллуд куни
Севара Ўринбоева 1985 йил 28 февраль куни Тошкент вилояти, Оҳангарон туманида туғилган. 2008 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети халқаро журналистика факультетининг бакалавриати, 2023 йилда Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг магистратура босқичини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида “Yoshlar” телерадиоканалининг Маънавий-маьрифий эшиттиришлар тайёрлаш бўлими муҳаррири, ЎзЭОАВМА “Парламент соати” ахборот таҳлилий дастури мухбири ва лойиҳаси раҳбари, “Менинг юртим” телеканали “Менинг овозим: Халқ билан мулоқот” ток-шоуси лойиҳаси раҳбари ва бошловчиси, 2018-2024 йилларда Адлия вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари, Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган.
2025 йилдан Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот марказининг мультимедиа бўлими бошлиғи сифатида фаолият юритмоқда.
Севара Ўринбоева 2015 йилда “Йилнинг энг фаол журналисти”, 2017 йилда халқаро “Олтин қалам”, 2024 йилда “Гендер тенглик фаоли” миллий танловларида ғолиблар сафидан ўрин олган. 2023 йилда “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.
💐 Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Севара Ўринбоевани таваллуд айёми билан самимий қутлаб, унга сиҳат-саломатлик, узоқ умр, ижодий фаолиятида улкан муваффақиятлар тилайди.
💐 Табриклаймиз!
Telegram | YouTube | Instagram |Facebook