Forward from: bakiroo
Газ конида юз берган офат эмас, бойсунликларнинг ўзи муаммо деб кўрилаётганга ўхшайди
Бойсундан цензура тирқишларидан ўтиб келаётган хабарлар, аҳолига зарурий ёрдам кўрсатилмаётганлиги, совуққон масъуллар ва айниқса инвесторнинг мутлақо бефарқлиги шунақа тасаввур уйғотадики, кон атрофида яшаётган бойсунликлар кўмаксизлик ва умидсизликдан қўл силтаб уй-жойларини ташлаб кетишса, муаммо ҳам улар билан бирга йўқ бўлади.
Юз берган офатга энг катта жавобгар инвесторнинг, сайлов палов кампаниясида шовқин солаётган партияларнинг, Ўзбекистон телевидениясининг жимлиги ҳолатида Газета Бойсундан навбатдаги репортажни тайёрлаган. Сўзлашга куч топган бойсунликлар қўрқув, таҳдид ва таъқиб эҳтимоллар сабаб яна ўз номларини яширишган.
"ҳамма «ўз кунингни ўзинг кўр», дегандек ўз ҳолига ташлаб қўйилган. Имкон қила олганлар асосан Термизга, Деновга чиқиб кетяпти, чунки у ерга газ ҳиди бормайди...Тошкентга, раҳбарларга бу ердаги аҳвол ҳақида ёлғон маълумот етказиляпти, шекилли — аслида аҳволимиз абгор. Майли, ҳолатни яхши деяётганлар, оиласи, бола-чақаси, ота-онаси, хотини, синглиси, келинини олиб келиб, шу ерда бир кун яшаб кўрсин. Кейин кўрамиз. Ойни этак билан ёпиб бўлмайди".
"Ижтимоий тармоқлар ёки телеканаллардан бу газдан заҳарланганда уй шароитида қандай усуллар билан даволаниш мумкинлиги кўрсатилмаяпти? Ёки бизда инсон қадри шунчалик пастмикан?".
"Шу газ туфайли аҳолининг уй ҳайвонлари ва паррандалари ўлиб кетяпти. Нонимиз ҳам, пулимиз ҳам шулар эди, шулар ҳисобига кун кечирардик. Даромадидан айрилган одамлар, тадбиркорлар ва чорвадорларнинг зарарини ким қоплаб беради? Ижарада яшаётган одамларнинг ижара ҳақини-чи?".
"Одамлар газнинг зарарли таъсиридан ҳимоясиз қолишда давом этяпти. 23 сентябрь куни вазият янада жиддийлашди — газ қудуқнинг бошқа жойларидан ҳам қайнаб чиқа бошлади".
"Ҳозир газ конини ёпиш ва халққа ҳеч қандай талафот етказилмаслиги, олдингидек тинч яшашга қўйиб беришларини сўраб қоламан. Қўшимча сифатида айтишим керакки, Enter Engineering компанияси халққа етказган моддий ва маънавий зарари учун компенсация тўлаши керак".