Янги йилни пиротехникасиз қарши олайлик!
Пиротехника воситаларини республикамиз ҳудудига ноқонуний олиб кирилиши ва ички ҳудуддаги айланмасини олдини олиш бўйича божхона органлари томонидан қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, жорий йилда ўтказилган тезкор тадбирлар ҳамда божхона назорати жараёнида жами 206 та ҳолатда 7 млн донадан ортиқ пиротехника маҳсулотлари ушлаб қолинди.
Далилий ашё сифатида олинаётган пиротехника воситаларининг асосий қисмини петарда (“пақиллоқлар”) ва фейерверклар (“салютлар”) ташкил қилмоқда.
Бу борада 15 та жиноят ишлари қўзғатилди ва 109 та маъмурий ишлар юритилди. Олиб қўйилган пиротехника воситаларининг 4,1 млн донаси белгиланган тартибда йўқ қилинди.