Жиззах вилояти божхона бошқармаси


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Ушбу канал орқали Сиз божхона органларида амалга оширилаётган ислоҳотлар, соҳада тадбиркорлар учун яратилган қулайликлар, божхона қонунбузилиш ҳолатлари, шу жумладан, юртимиз ва жаҳонда рўй бераётган муҳим хабарлар тафсилоти билан танишиб борасиз.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


#donolar_bisotidan
#kun_hikmati

Донолар бисотидан

Вақтни қўлингда тут! Ҳар бир соат, ҳар бир дақиқани асра. Ҳар бир лаҳзани ҳалол ва муносиб амаллар билан беза! Вақтга салмоқ, мазмун ва нур бағишла.

Томас Манн


Йил сарҳисоби: Божхона қўмитаси 2024 йилда қандай ютуқларга эришди?

Мамлакатимизда ташқи иқтисодий фаолиятни либераллаштириш, инвестицион жозибадорликни ошириш ва юртимизнинг экспорт салоҳиятини мустаҳкамлаш бўйича вазифалар тизимли асосда амалга оширилмоқда.

Батафсил: https://uza.uz/posts/673971

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе


Кириб келган Янги 2025 йил муборак!


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
2️⃣0️⃣2️⃣5️⃣

Айни дақиқаларда кўплаб божхона ходимлари янги йилни хизмат жойларида – божхона постларида қарши олишмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, Божхона қўмитаси Раҳбарияти ва шахсий таркиби номидан барча юртдошларимизни, қадрли ҳамкасбларимиз ва уларнинг оила аъзоларини, божхона фахрийларини янги 2025 йил билан қизғин муборакбод этамиз!

Янги йилингиз муборак бўлсин!


Кун рақами: Божхона қўмитасининг расмий ахборот канали орқали йил давомида 8551 та янгилик ва хабарлар эълон қилинди. Бу кунига ўртача 23-24 та материал жойлаштирилганлигини англатади.


Божхона қўмитаси расмий ахборот каналининг 2024 йил сарҳисоби

Янги йилда ҳам божхонага доир энг сўнгги ва муҳим хабарларни каналимиз орқали улашишда давом этамиз!

Бизга бўлган ишончингиз учун раҳмат!






🔤🔤🔤🔤🔤🔤❗️❗️❗️

‼️ Pirotexnik vositalar hayot uchun xavf tug‘diradi!

🚫 Pirotexnika vositalaridan noto‘g‘ri foydalanish jiddiy zararlar va salbiy oqibatlarga olib keladi:

💥 1. Jismoniy jarohatlar

Ko‘z va yuz shikastlanishi: Portlash natijasida yuzaga kelgan qoldiqlar ko‘z va yuzga zarar yetkazadi, ko‘rlikka olib kelishi mumkin.
Qo‘l-oyoq jarohatlari: Qo‘l yoki barmoqlar portlash ta’sirida kesilishi, kuyishi va hatto uzilishi mumkin.
Es-hushni yo‘qotish: Kuchli portlash ovozi asab tizimiga ta’sir qilib, ong yo‘qolishiga sabab bo‘ladi.

🔥 2. Yong‘in xavfi

Uy va binolar uchun xavf: Pirotexnika vositalarining uchqunlari uy va binolarda yong‘in chiqishiga sabab bo‘lishi mumkin.
Tirik tabiatga zarar: Daraxtzorlar, quruq o‘tlar va tabiatga yong‘in xavfini keltiradi, ekotizimga jiddiy zarar yetkazadi.

3. Sog‘liq uchun salbiy ta’sir

Havoni ifloslantirish: Pirotexnika vositalaridan ajraladigan tutun nafas olish yo‘llariga zarar yetkazadi va allergik reaksiyalarni keltirib chiqaradi.
Shovqin: Portlash ovozi yurak kasalliklari, stress va uyqu buzilishlariga olib keladi.

🚩 4. Ijtimoiy muammolar

Bolalar xavfi: Bolalar pirotexnika vositalarini o‘yinchoq sifatida qabul qilishi, bu esa xavfli vaziyatlarga olib keladi.
Jinoiy javobgarlik: Noqonuniy pirotexnika vositalarini saqlash va ulardan foydalanish qonuniy jazo bilan yakunlanadi.

🔖 Taqiqlangan pirotexnik vositalardan foydalanish jazosi:

O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga ko‘ra:
• Noqonuniy pirotexnika vositalarini olib kirish, sotish yoki ishlatish uchun ma’muriy va jinoiy javobgarlik mavjud.
• Bu qoidalarni buzgan shaxslar jarima yoki qamoq jazolariga tortilishi mumkin.

📣 Barchamiz xavfsizlik uchun mas’ulmiz!

Farzandlaringizni ogohlantiring: Pirotexnik vositalarning xavflari haqida ularning tushunchasini oshiring.
Atrofdagilarni hurmat qiling: Pirotexnika vositalaridan foydalanish bilan boshqalarni bezovta qilmaslik kerak.

🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤❗️
Hayotingiz va boshqalarning sog‘lig‘i pirotexnikadan ustundir. Zararsiz bayram qilishga harakat qiling!

📌 Xavfsizlik – bu tanlov emas, majburiyat!


Янги йилни пиротехникасиз қарши олайлик!

Пиротехника воситаларини республикамиз ҳудудига ноқонуний олиб кирилиши ва ички ҳудуддаги айланмасини олдини олиш бўйича божхона органлари томонидан қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, жорий йилда ўтказилган тезкор тадбирлар ҳамда божхона назорати жараёнида жами 206 та ҳолатда 7 млн донадан ортиқ пиротехника маҳсулотлари ушлаб қолинди.

Далилий ашё сифатида олинаётган пиротехника воситаларининг асосий қисмини петарда (“пақиллоқлар”) ва фейерверклар (“салютлар”) ташкил қилмоқда.

Бу борада 15 та жиноят ишлари қўзғатилди ва 109 та маъмурий ишлар юритилди. Олиб қўйилган пиротехника воситаларининг 4,1 млн донаси белгиланган тартибда йўқ қилинди.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
❄️❄️❄️

Bojxona qo'mitasida
YANGI YIL shukuhi


🎄🎄🎄🎄


“Шахсий намуна” ташаббуси билан 158 нафар божхона ходими яшаш хонадонига 741 кВт, тадбиркорларга тегишли бўлган 123 та божхона омборлари ва 18 та ташқи иқтисодий фаолият божхона масканларига 39,5 МВт қуёш панеллари ўрнатилди.

Сўнгги уч ойда божхона органларининг 18 та объектларига 1009 кВт қуёш панеллари ўрнатилди.

"Довут-ота” постига 300 кВт ва Божхона институтига 20 кВт қуёш панеллари ўрнатилди. Бугунги кунда “Ғишткўприк” божхона постига 200 кВт қуёш панелларини ўрнатиш ишлари бошланди.

Божхона органлари томонидан мазкур йўналишларда ишлар тизимли давом этмоқда.


Божхона органларининг 59 та объектига ўрнатилган 3 МВт қувватли қуёш панеллари ва 62 та гелиоколлекторлар ёрдамида 5,3 млн Вт/соат.дан ортиқ электр энергия иқтисод қилинди.

Тармоққа узатилган электр энергия ҳисобидан божхона органларини ривожлантириш жамғармасига ҳозирга қадар 411 млн сўм келиб тушган бўлса, тез кунларда қўшимча тарзда яна 133 млн сўм келиб тушиши кутилмоқда.

Шахсий таркиб ўртасида, 427 та божхона омборлари ва божхона балансида бўлмаган 43 та ташқи иқтисодий фаолият божхона постларига қайта тикланувчи энергия манбаларини ўрнатишнинг афзалликлари бўйича тарғибот ишлари ташкил этилди.


Божхона билан “яшил энергия” сари!

Президентимиз ташаббуслари билан мамлакатимизда қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этишда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу борада божхона органлари ҳам ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида божхона органларида ташкил этилган ишчи гуруҳлар томонидан республика бўйича жами 98 246 та объектга ўрнатилган 970 МВт қуёш панеллари жойига чиқиб ўрганилди ва улар тўғрисидаги маълумотлар “яшил энергия” ахборот тизимида тасдиқланди. Натижада 1 млн 48 минг МВт/соат электр энергияси иқтисод қилинишига эришилди.

Жумладан:
✅ ижтимоий соҳа ва давлат идораларининг 15496 та объектларига жами 298 МВт (режа (219,5 МВт) 136 %);

✅ тадбиркорлик субъектларининг 21828 та объектларига 469 МВт (режа (442,7 МВт) 137 %);

✅ кўп қаватли 1439 та уйга 17,4 МВт (режа (15,3 МВт) 114 %);

✅ аҳолининг 59483 та хонадонларига 185,4,4 МВт (режа (182,1 МВт) 102 %) қуёш панеллари ўрнатилди.


Жиззах вилояти божхона бошқармаси тезкор тузилмалари томонидан пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши Жиззах шаҳри ва Шароф Рашидов туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Ҳуқуқни мухофаза қилувчи бошқа идора вакиллари билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбир давомида олдиндан кузатувга олинган фуқаронинг яшаш хонадони белгиланган тартибда кўздан кечирилганда, уй ичида 92 дона салютлар борлиги аниқланди.

Шундан сўнг тадбир давом эттирилиб, яна бир фуқаронинг хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада эса уй омборида 1800 дона петардалар ҳамда 103 дона салютлар яшириб қўйилганлиги маълум бўлди.

Ўтказилган 2 та тезкор тадбирлар давомида жами 1995 дона пиротехника воситалари ашёвий далил сифатида олиб қўйилди. Ҳолат юзасидан ҳозирда божхона текширувлари олиб борилмоқда.


⚡️ Президентнинг "Истеъмол бозорларида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонига (28.12.2023 йилдаги ПФ-217-сонли) киритилган ўзгартиришга кўра,

2026 йил 1 январга қадар кимёвий таркиби ўзгартирилмаган ҳолда ёки тозаланмаган кунгабоқар, махсар ёки пахта мойи ва уларнинг фракциялари (ТИФ ТНнинг коди 1512) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади.

🕊 @rastamojka_uz



17 last posts shown.