Video is unavailable for watching
Show in Telegram
БИЗ УЧРАШМАДИК
Тонг чоғи тун билан кундуз учрашди,
Шунда армон билан юлдуз учрашди,
Баҳор билан кузак—бахтхуш учрашди,
Тошлар учрашдилар, биз учрашмадик.
Шамол куртакларни илғаб учрашди,
Висол билан ҳижрон минглаб учрашди,
Булут билан замин йиғлаб учрашди,
Ёшлар учрашдилар, биз учрашмадик.
Ўлик зил тупроқни отди кўтариб,
Ғофил тирикларни топди ахтариб,
Йўқлик ва борлиқни оралаб, ғариб—
Бошлар учрашдилар, биз учрашмадик.
Сархуш ари билан учрашди гуллар,
Эрка шодлик билан учрашди мунглар.
Нигоҳлар, бағирлар, лаблару қўллар,
Қошлар учрашдилар, биз учрашмадик.
Ёнингда турибман далли девона,
Ёрим-а, кетдими ишқ ёна-ёна?
Мен сени қучаман... Совуқ, бегона—
Лошлар учрашдилар, биз учрашмадик.
УСМОН АЗИМ
Бавария - Манчестер Сити учрашдилар, биз учрашмадик.
@Jamoliddin_Bobojonov
Тонг чоғи тун билан кундуз учрашди,
Шунда армон билан юлдуз учрашди,
Баҳор билан кузак—бахтхуш учрашди,
Тошлар учрашдилар, биз учрашмадик.
Шамол куртакларни илғаб учрашди,
Висол билан ҳижрон минглаб учрашди,
Булут билан замин йиғлаб учрашди,
Ёшлар учрашдилар, биз учрашмадик.
Ўлик зил тупроқни отди кўтариб,
Ғофил тирикларни топди ахтариб,
Йўқлик ва борлиқни оралаб, ғариб—
Бошлар учрашдилар, биз учрашмадик.
Сархуш ари билан учрашди гуллар,
Эрка шодлик билан учрашди мунглар.
Нигоҳлар, бағирлар, лаблару қўллар,
Қошлар учрашдилар, биз учрашмадик.
Ёнингда турибман далли девона,
Ёрим-а, кетдими ишқ ёна-ёна?
Мен сени қучаман... Совуқ, бегона—
Лошлар учрашдилар, биз учрашмадик.
УСМОН АЗИМ
Бавария - Манчестер Сити учрашдилар, биз учрашмадик.
@Jamoliddin_Bobojonov