https://telegra.ph/BIR-OYAT-TAFSIRI-ALLOҲ-TAOLOGA-SEVIMLI-BANDALAR-10-29
--- ∽❧❧۞🍃🕌🍃۞∽❧❧∽ ---
НАВБАТДАГИ
ЖУМА ТЕЗИСИ
БИР ОЯТ ТАФСИРИ: АЛЛОҲ ТАОЛОГА СЕВИМЛИ БАНДАЛАР
(Фурқон сураси, 63-67 оятлар)
Муҳтарам жамоат! Бугунги мавзуимизда уммат учун долзарб бўлган, кундалик ҳаётимизда кўп учраётган иллатларга даво бўлган Қуръон оятлари тафсири ҳақида суҳбатлашамиз.
Ҳар бир мўмин-мусулмон борки, Аллоҳ таолога севимли банда бўлишни истайди. Зеро, Аллоҳ таоло суйган бандалар ҳар икки дунёда саодатли бўладилар. Уларга қиёматнинг даҳшатларида хавф ҳам йўқ, хафа ҳам бўлмайдилар. Улар соя-салқин жаннатларда, сўрилар устида кўз кўриб қулоқ эшитмаган неъматлар ичида бўладилар. Дўзах ўтидан нажот топиб, абадий саодатга эришадилар.
Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг бир қанча ўринларида севимли бандаларини сифатлаган. Жумладан, Фурқон сурасининг 63-67-оятларида ҳам Аллоҳ таолонинг хос бандалари ҳақида сўз кетади. Бу оятларни ўрганиб қуйидаги сифатлар бандани Аллоҳ таолога севимли қилишини билиб оламиз:
1. Камтар бўлиш ва жоҳиллар билан тортишмаслик;
Бу ҳақда ояти каримада шундай дейилади:
وَعِبَادُ الرَّحْمَٰنِ الَّذِينَ يَمْشُونَ عَلَى الْأَرْضِ
هَوْنًا وَإِذَا خَاطَبَهُمُ الْجَاهِلُونَ قَالُوا سَلَامًا (63)
яъни: “Раҳмоннинг (суюкли) бандалари ерда камтарона юрадиган, жоҳил кимсалар (бемаъни) сўз қотганда «Саломатлик бўлсин!» деб жавоб қиладиган кишилардир” (Фурқон сураси 63-оят).
Зайд ибн Аслам айтади: “Мен ушбу оятнинг тафсири ҳақида сўраб-суриштириб юрардим. Бу хусусда қониқарли изоҳ топа олмадим. Шу кунларда туш кўрдим. Тушимда бир киши олдимга келиб: “Улар ер юзида фасод чиқаришни истамайдиганлардир”, деди”.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: “Итоат, яхшилик ва тавозе билан юрадилар”, деб тафсир қилган бўлсалар, Ҳасан: “Нодонларга парво қилмайдилар, уларга нодонлик қилинса, нодонлик билан жавоб бермайдилар. Одамлардан ўзларини катта олмай юрадилар”, деб таъвил қилган.
Демак, Аллоҳ таоло севган бандалар ҳилм, сакинат ва виқор билан юрадилар, кибрланмайдилар. Ер юзида фитна-фасод чиқариб, осийлик қилмайдилар. Жоҳил кимсалар уларга ёқмайдиган гапларни гапирсалар ҳам, яхши гап билан жавоб қиладилар. Яъни, уларга жоҳилона муомала қилинса ҳам, жоҳиллик қилмайдилар.
Бошқа ояти каримада Аллоҳ таоло ёмонликни яхшилик билан даф қилиш ҳақида шундай дейди:
وَلَا تَسْتَوِي الْحَسَنَةُ وَلَا السَّيِّئَةُ ادْفَعْ بِالَّتِي هِيَ أَحْسَنُ فَإِذَا الَّذِي بَيْنَكَ وَبَيْنَهُ عَدَاوَةٌ كَأَنَّهُ وَلِيٌّ حَمِيمٌ
яъни: “Яхшилик билан ёмонлик баробар бўлмас. Сиз (ёмонликни) гўзалроқ (муомала) билан даф этинг! (Шунда) бирдан сиз билан ўрталарингизда адоват бўлган кимса қайноқ (қалин) дўстдек бўлиб қолур” (Фуссилат сураси 34-оят).
Аллоҳ таоло Пайғамбаримизга ва бу орқали Ислом умматига хитоб қилмоқдаки, сизга жаҳл қилганларнинг жаҳлини ҳилмингиз билан, сизга ёмонлик қилганларнинг ёмонлигини авфингиз билан, хуш кўрилмайдигани нарсаларни сабрингиз билан даф қилинг.
Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳузурида бир киши бошқасини сўкди, иккинчиси: “Саломат бўл”, деди. Шунда Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтдилар:
أَمَا إِنّ مَلَكاً بَيْنَكُمَا يَذُبُّ عَنْكَ كُلَّمَا شَتَمَكَ هَذَا قَالَ لَهُ بَلْ أَنْتَ وَأَنْتَ أَحَقُّ بِهِ وَإِذَا قُلْتَ لَهُ عَلَيْكَ السَّلامُ قَالَ لَا بَلْ لَكَ أَنْتَ أَحَقُّ بِهَا (رواه امام احمد )
...........
Тезисни тўлиқ ўқиш учун пастдаги
«TEZKOR KO‘RISH» ёки «ПОСМОТРЕТЬ» деган ёзувни устига босиш керак. Бу бошқа каналга йўналтирмай дарров очилади. Ўқишга осон тайёрланган.
🌙🕌«Жума мавъизалари Ўз»
каналига уланиш учун
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAEZ6gdBWUOdHKnnL1Q