#қисқа_савол_жавоблар
БИРОВЛАР ҲАҚИНИ ЎЗИГА БИЛДИРМАЙ БЕРИШ
CАВОЛ: Ўзгалардан яширинча олинган пул ва бошқа турли буюмларни қайтариш ноқулай бўлса, ўзига билдирмасдан бериб қўйса ҳам бўладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ўзгалардан ноҳақ олинган ҳақларни эгасига билдирмасдан бериб қўйиш дуруст. Фақат унга етиб бориши аниқ бўлиши керак. Шу билан зиммадаги бировнинг ҳаққи соқит бўлади. Уламолар, бир киши бошқанинг чўнтаги ва сумкасидан билдирмасдан бирор нарсани олиб қўйганидан кейин, билдирмасдан қайтариб солса, зиммасидан соқит бўлади, деганлар. Ҳатто: “Сизга ҳадя”, деб ўша олган нарсасини бериб юборса ҳам зиммасидаги қарзидан қутилади. Аммо бировнинг ҳаққига тажовуз қилгани учун истиғфор айтиб, тавба ҳам қилади (“Раддул муҳтор” китоби). Валлоҳу аълам.
Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази
"Ислом молияси"дан қўшимча изоҳ: ўзгаларнинг ҳақи жуда оғир масала. Зеро, машҳур ҳадисда ривоят қилинишига кўра, жаннатга лойиқ инсон ҳам зиммасида бировнинг ҳақи (масалан қарзи) қолган бўлса, ўша қарз (гарчи у кичик миқдорда бўлса ҳам) туфайли жаннатдан тўсилиб туради. Шунинг учун ўзганинг ҳақидан ҳар қандай тақиқланмаган йўллар билан тез қутулиш чорасини кўриш керак экан. Уялиб, истиҳола қилиб ёки арзимас миқдордаку деган ўй бировни ҳақини қайтармасдан ўтириш қиёмат куни қаттиқ хасрат надоматга сабаб бўлиши мумкин экан. Аллоҳ асрасин.