Қарзини тўлашга қодир бўла туриб уни узмасдан юриш ҳаромдир
Жамиятимизда шундай тоифа инсонлар борки, улар бошқалардан қарз олиб, муддати келганда уни қайтаришни қасддан ортга сурадилар. Айрим вазиятларда ҳолат шу даражага етиб борадики, қарз берган инсон ундан қарзини қайтариб олиши учун ҳам вақтини, ҳам асабини кетказишга мажбур бўлиб қолади. Хўш, бу каби қурби ета туриб, қарзини вақтида қайтармаган инсонларга нисбатан шариатимизда нима дейилган? Бугун шу масалага тўхталиб ўтмоқчимиз.
Динимиз аҳкомларига кўра, қарздор инсон/муассаса/корхона ўз қарзини муддати келганда тўлаши керак. Қарзни тўлаш имкониятига эга бўлган қарздор томонидан тўловни кечиктириш тақиқланади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
«مطل الغني ظلم»
“Тўловга қодир қарздорнинг тўловни кечиктириши зулмдир"
(Имом Бухорий ривояти)
У зот алайҳиссалоту васаллам яна:
«لــي الواجد يحل عرضه وعقوبته»
“Топганнинг бўйин товлаши (яъни тўловга қодир қарздорнинг қарзини тўламаслиги) унинг обрўсини (тўкишни) ва уқубатини (жазоланиши) ҳалол қилади”, деганлар. Бухорий, Аҳмад ва Насоий ривоят қилган.
Шунингдек Пайғамбаримиз алайҳиссалом Салмон Форсийнинг Абу Дардога: “Ҳар кимга ўз ҳақини бергин”, деган сўзларини маъқуллаганлари ҳам қарзни ўз вақтида тўлашга ва унинг узрсиз кечиктириш мумкин эмаслигига далил сифатида келтирилади.
Уламолар бундай шароитда қарздорнинг жазоланиши жоиз экани тўғрисида иттифоқ (ижмо) қилганлар. Бироқ, ночор қарздорга (яъни қарзини тўлай олмаётган қарздорга) яна муҳлат берилиши афзал амаллардан саналади.
Кейинги мақолаларда қарзини қасддан қайтармаган томонга оид Ислом молиясидаги қонун-қоидаларни мухтасар беришга ҳаракат қиламиз.
🔗@IslomMoliyasi канали