ЯНГИ ЙИЛ
Эртага мелодий 2025 йил,кўп давлатларда шу тақвим бўйича режа қилинади.
ЯНГИ йил олдидан шуни эслатиб ўтмоқчиманки, ўзаро алоқалар роҳат учун, ҳамдардлик учун, қўллаб-қувватлаш учун, суяш учун жорий қилинган. Ички хотиржамлигингизни сиздан тортиб оладиган кимсалар ва нарсалар сизга керак эмас. Дўстини ўзгартираверадиганлар сизга керак эмас. Бугун бу ерда, эртага бошқа ерда бўладиганлар сизга керак эмас. Ўзгаларга иккинчи имконият бўлишдан воз кечинг. Менюдаги иккинчи танлов бўлманг. Доимо сизни ҳаммадан олдинга қўядиганлар билан бирга бўлинг. Нафсий парчаланишнинг ўрни сизнинг ҳаётингиз эмас, руҳий шифохонадир!
Инсонлар билан алоқаларингизни тузатинг. Аразлаган яқинингиз, алоқани узган қариндошингиз, узоқлашган дўстингиз билан алоқани боғланг. Дунёимиз уни аразлаш ва узоқлашиш билан ўтказишдан анча қисқадир. Дунёимиз хусумат қилишга арзимайди. Кишиларнинг қалбини синдириб, сўнгра уларнинг жанозасида кўз ёши тўкишимиздан нима фойда?! Тириклигида унинг олдига бормадик...
Биламизки, алоқалар уйга ўхшайди. Баъзисини таъмир қилиш керак, баъзисини эса бузиш!
Ёдингиздан чиқмасин, бу дин сиз билан ҳам, сизсиз ҳам ғалаба қозонади. Масжидга бормасангиз кимдир бориб уни обод қилаверади. Қуръон тиловат қилмасангиз кимдир уни ўқийверади. Карвон Аллоҳ томон кетаверади. У фақатгина жаннат эшиги олдида тўхтайди. Карвонда бўлмасак зиён кўрувчилардан бўлиб қоламиз!
Ёдингиздан чиқмасин, ҳақ билан ботил ўртасидаги жанг токи Исрофил алайҳис салом Сурни чалгунича давом этади. Ботил қанчалар кучли бўлмасин барибир мағлуб бўлади. Ҳақ қанчалар заиф кўринмасин барибир ғолиб бўлади. Ўрнингизни аниқлаб олинг. Энг аҳмоқ инсон дунё учун охиратини сотган инсондир. Бундан ҳам аҳмоқроқ инсон бировнинг дунёси учун охиратини сотган инсондир!
Аллоҳ билан алоқангизни тузатинг. Агар кеча олмаётган гуноҳингиз бўлса билинг, ҳаммамиз гуноҳкормиз. Тавбани бошлаш имкони бу!
Қуръондан кундалик вазифа қилиб олинг. Уни тарк қилмасликка ҳаракат қилинг. Зикрлардан вирдларингиз бўлсин. Қанчалар банд бўлманг, уни тарк қилманг!
Яширин амалингиз бўлсин. Озгина садақами, бир бурда нонми, беморга олиб берадиган бир қути дори бўлсада ҳеч ким билмайдиган, фақат Аллоҳ биладиган хайр ишингиз бўлсин. Йил бўйи зуҳо намозини тарк қилманг. Таҳажжудга ҳаракат қилишга қасд қилинг. Буни ҳатто оилангиз сезмасин!
Нимадир фойдали иш қилинг. Фойдали китоб ўқишми, манфаатли кўрсатув томоша қилишми, илмий давраларда иштирок қилишми, ижтимоий лойиҳаларга қўшилишми ва ҳоказо…!
Билингки, кўпчилик муносиб инсонни кутади. Аммо озчилик ўша муносиб инсон бўлишга ҳаракат қилади. Кўпчилик ўрим-йиғим мавсумини яхши кўради. Аммо ер ҳайдашни, уруғ экишни, суғоришни, ўғит беришни яхши кўрадиганлар оз. Бир жойда ўтириб орзу қиладиганлардан бўлиб қолманг!
Ўтган йили вафот қилганларнинг ҳаммаси ўлишини билмаган эди. Улар ўлимни ўзларидан узоқда деб ўйлашган эди. Намозни худди охирги намозни ўқиётган инсон каби ўқишга амр қилинганимиздек, янги йилни ҳам худди охирги йилни яшаётгандек эҳтиёт бўлиб яшашга уринишмиз керак!
@Ishqim_Sen