Аллоҳ васлига ошиқлар


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


🍃
بسم ﷲ الرحمن الرحيم
Ё аслинг каби кўрин,
Ё кўринганинг каби бўл...
Румий
🍃
@Firrdavss_bot
🍃

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


#биласизми

Ғийбат - узоқ йиллар давомида машаққат ила тўпланган ҳасанотларни бир дақиқада куйдириб юбориш.

Кибр – Лавҳул маҳфузга биринчи ёзилган жиноят.

Намоз – ҳар бир нарсанинг униб-ўсишига, яшашига керак бўладиган сувдек ўта муҳим неъмат.

Ота-онага яхшилик қилиш – икки оёғи ила ерда юрадиган жаннат парчаларига эътибор кўрсатиш.

Ҳаж – бизнинг қиёмат куни маҳшар майдонида туришни ўрганишимизга сабаб бўладиган йиллик улкан йиғилиш.

Рўза – бу дунёда таомсиз ўтказиладиган ва охиратдаги жаннатга анча яқинлашишга сабаб бўладиган соатлар.

Ихлос – амалнинг қабул бўлиши учун зарурий махфий нарса.

Садақаи жория – тўхтамай ҳаракатланадиган ва қўлимиздан тутиб, Жаннат эшиги очилишига сабаб бўладиган амал.

Силаи раҳм – ризқ зиёда этилишига сабаб бўлувчи бошқача услуб.

Аллоҳ таолонинг йўлидаги дўст эса  бизнинг руҳимизнинг ярмидир.

Закот – бизнинг покланишимизга ва қувватимизнинг зиёда бўлишига сабаб бўлувчи бир дақиқалик жарроҳлик амалиёти.

Оила қуриш – дунёдаги улкан масъулиятлардан бири. Бу масъулиятни ҳис қилганлар савобга эришади, ҳис этмаганлар азобга тортилади.

Рибо – Аллоҳ таолога қарши урушнинг расмий эълони.

Суннатлар – яшашдаги услуб ва энг афзал ҳаётнинг пухта низоми.

Дақиқа – Аллоҳ таолонинг фазли ила зикр ва тасбеҳ орқали жаннатда 60 та ва ундан кўпроқ дарахт эктириш имконияти.

Масжидлар – Аллоҳ таолонинг ердаги Уйлари бўлиб, У Зот у ерда яхши кўрган бандаларини қабул қилади.

Илм мажлислари – у ерда тамадди қилиш (руҳий озуқа олиш) учун яратилган ердаги жаннат боғлари.

Лаа илааҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Росулуллоҳ – яшашимиз шу калималар тақозосига кўра бўлиши керак. Булар бизнинг кислороддан, тоза ҳаводан ҳам муҳим бўлган, бутун танамизга сингиган, дунё ва охиратдаги энг қадрли нарсаларимиздан ва жаннатнинг калитидир.

@Ishqim_Sen


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бомдод намозини 2 ракат суннатини ўқиб бўлгач 99 мартта
Ла илаҳа иллаллоҳу маликул ҳаққул мубин 100 чисида шу ва Муҳаммадур росулулоҳ (сав) содиқул ваъдул аъмин-дейилса
Барча дуолар ижобат бўлинади ва албатта бой бўлади инсон..

Бу калима маъноси:
"Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У – Подшоҳ, Ҳақ ва Очиқ-ойдин (ҳукм қилувчи)"

Бу зикр Аллоҳнинг ягона ҳукмдор ва ҳақиқат эканлигини тасдиқлайди. Уни айтиш қалбни хотиржам қилади, иймонни мустаҳкамлайди ва Аллоҳга таваккулни оширади.
Аллоҳ таоло бизларни ҳамиша ҳақ йўлда собитқадам қилсин!
🍃
Ассалому алайкум ва роҳматуллохи ва барокатуҳу
Хайрли кун, хайрли саҳарлик насиб қилсин...

@Ishqim_Sen


Агар рамазон ойига етган бўлсангиз....!

Агар рамазон ойига етган бўлсангиз, унинг келишига бўлган севинчингиз ушбу қисса билан камолига етсин:
Абу Ҳурайра розияллоҳу айтди: "Қузоъа қабиласининг Балий уруғидан икки киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурида Ислом динини қабул килишди. Улардан бири шаҳид бўлди, иккинчси эса яна бир йил яшади. Талҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳу деди: «Мен тушимда Жаннатни кўрибман, унда кейингиси биринчиси (шаҳид бўлгани)дан аввал жаннатга киргизилганмиш, мен бундан ажабландим. Эрталаб тушимни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга айтиб бердим" ёки: "(Тушим) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга айтилди".

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Ахир у (кейингиси) ундан кейин Рамазонда рўза тутмадими, олти минг ракаат (фарз) ҳамда фалонча ракаат суннат намози ўқимадими?!"- дедилар» (Имом Аҳмад ривояти. "Саҳиҳут-тарғиб", 365).
Қадрдонлар, Аллоҳ таъоло ҳаммамизни рамазон ойига йиллар давомида етказиб, рўза ва бошқа солиҳ амаллар билан бахтли ҳаёт кечиришни насиб этсин!
Азизлар, сиз рамазон учун чин ният қилдингизми?!
Сиз рўзангиз олдидан чин ният ва мақсад қилдингизми?
Азиз диндошим, рамазон ойини кутиб олар экансиз, қалбингиздаги мақсад ва садоқатни текшириб кўрдингизми?! Кўп кишилар рамазон ойига чин ниятсиз кирадилар,мен бу ерда рамазон рўзасининг ниятини назарда тутмаяпман. У ниятни ҳамма қилади. Лекин сиз рўзани холис Аллоҳга бўлиши ва бу ойдаги ибодатларни сидқидилдан бажаришни ният қилдингизми?!
Сизнинг рамазон ойидаги озиқ- овқатлар учун қиладиган харажатларингизни ҳамма ҳам қилади. Бироқ, сизнинг руҳ озуқаси учун тайёргарлигингиз, нафсингизни поклаш ҳақида фикрлашингиз ва бу муборак ой давомида Аллоҳ таъолога юзланишингизгина фойдали тайёргарликдир.
Айтингчи, бу каби ниятли киши билан, бундай ният қилмаган киши тенг бўладими?!
Бу икки ният ўртасидаги фарқни билмоқчи бўлсангиз, мен билан бирга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу сўзларини тааммул қилинг: "Рамазон (рўзаси)ни иймон билан ва савоб умидида тутган одамнинг аввалги барча гуноҳлари кечирилади. Қадр кечасида иймон билан ва савоб умидида қоим бўлган кишининг аввалги гуноҳлари кечирилади" (Имом Бухорий ва имом Муслим ривоятлари).
Имом ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ деди: "Кучи етган нарсаси олдида жунбушга келган нафсни тийиб, Аллоҳдан бошқа ҳеч ким кўрмайдиган ерда Аллоҳ учун уни тарк қилиш иймоннинг дурустлигига далилдир".
Агар рамазон ойи рўзасини самимий тавба ва солиҳ амаллар билан, рамазондан кейинги кунларни эса рамазон ойидаги ишларни давом эттириш билан кутиб олган бўлсангиз, демак, сиз рамазондаги зафарни ва унинг атосини қўлга киритибсиз!
Рамазон ойини кутиб олиш учун қалбни тайёрлаш уни софлаш ва ибодатни Аллоҳ таъолонинг ўзи учунгина холис қилиш билан бўлади: "Мен Аллоҳга динни холис қилиб ибодат қилиш учунгина буюрилдим", деб айтинг!" (Зумар сураси).
Азиз диндошларим, Аллоҳ мени ва сизни сўз ва амалдаги ихлосли ва барча садоқатли инсонлар сафида бўлишга муваффақ қилсин!

Давоми бор...

@Ishqim_Sen


Қуръон ўқишдан олдин қилинадиган ниятлар

1. Илм олиш нияти
2. Ҳидоят сўраш нияти
3. Аллоҳ билан муножат қилиш нияти(гаплашиш, ёлвориш, ҳайратланиш, шукр қилиш,ҳамд, тасбеҳ, такбир айтиш)
4. Зоҳирий ва ботиний касалликлардан шифо топиш нияти.  (Руқия, бош оғриқ, тиш оғриқ, қалб касалликлари нурланади,  риё,  сумъа шифо топади)
5. Зулматлардан нурга олиб чиқишини сўраб ният
6. Қотиб кетган қалбларни юмшатиш, хотиржам бўлиши нияти.  Шайтон васвасасидан ҳимояланиш нияти.  Қуръон албатта дардни чиқаради.  Ишонч,  ихлос керак.
7. Ҳасаддан қутилиш нияти
8. Ғофиллардан бўлиб қолмаслик нияти ва зикиринлардан бўлиш нияти
9. Иймонни зиёди қилиш нияти. Яқинни орттириш учун нияти
10. Аллоҳнинг амрларига сўзсиз бажариш учун нияти

@Ishqim_Sen


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
«Еб-ичинг, аммо исроф қилманглар. Чунки У Зот исроф қилувчиларни севмас.»

@Ishqim_Sen


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОХИ ВА БАРОКАТУҲУ 🍃

Аллоҳ ҳар бир мўмин ва мўминани Ўзи фарз қилган Рамазон рўзасини мукаммал тутишга қодир қилсин!

Ибодатларда бизга қувват ва рағбат ато этсин! "Рўза кунлари саноқли кунлар!" Эй Роббим, савобларимизни бесаноқ қилгин!

МЕҲРИБОН РОББИМ!! ГУНОҲЛАРИМИЗНИ КЕЧИРИБ, ОИЛАМИЗ, ЯҚИНЛАРИМИЗ БИЛАН БИРГА ЖАННАТЛАРИНГДАН ЖОЙЛАР АТО ЭТГИН! АМИНЬ

Саҳарларда истиғфор айтувчи бандаларга Аллоҳнинг раҳмати ва мағфирати бўлсин, Бомдод тонгининг нури тушган ҳар бир хонадонга Аллоҳнинг раҳмати ёғилсин!!! 🤲

@Ishqim_Sen


🌙Рўзадор деб кимни айтилади?

💐 Рўзадор – тана аъзоларини гуноҳдан тийган киши.
💐 Тилини ёлғон, фаҳш ва сохта нарсалардан сақлаган киши.
💐 Қорнини овқат ва ичимликлардан, фаржи(жинсий аъзоси)ни жинсий қовушишдан сақлаган киши.
💐 Гапирса, рўзасига жароҳат етказадиган сўзни сўзламайди.
💐 Бирор ишни бажарса, рўзасини бузадиган ишга қўл урмайди.
💐 Сўзларининг барчаси фойдали ва яроқли бўлади.
💐 Шунингдек, бажарган барча ишидан шундай бир ифор таралсинки, суҳбатдоши унинг ҳидидан баҳраманд бўлсин.
💐 Ким рўзадор билан бирга ўтирса, унинг суҳбатидан манфаат олсин.
💐 Ўтирган киши сохталик, ёлғон, бузуқлик ва зулмдан омонда бўлсин.
💐 Мана шу фақат таом ва ичимликдангина тийилинмаган ҳақиқий рўзадир.
💐 Рўза аъзоларнинг гуноҳдан тийилишидир.
💐 Қориннинг таом ва ичимликдан тийилишидир.
❗️ Таом ва ичимлик рўзани очиб, бузгани каби, гуноҳлар ҳам унинг савобидан маҳрум қилади. Оқибатда уни рўза тутмаганлар қаторига қўшиб қўяди.

"Рамазонга оид ҳикматлар"дан.

🤲🌹🤲🌹🤲🌹

@Ishqim_Sen


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🕰 ИФТОРЛИККА РАҒБАТ ҚИЛИНГ

Рўзадорларга ифторлик беришга рағбат қилинг, чунки ифторлик қилиб берган кишига ҳам рўза тутган одамнинг савобидек ажр берилади.
Уй бекаларига, опа-сингилларга ҳам тавсиямиз шуки, оила аъзоларингизга таом тайёрлаётганда ҳам рўзадорларга ифтор қилиб беришни ният қилиб олинг.
(иншааллоҳ, шунда рўзадорга ифторлик берганларнинг
савобини қўлга киритасиз).

Рамазонда аёлларнинг ажру савоби нақадар бисёр. Улар рўзанинг савобини, уй юмушларининг савобини ҳамда рўзадорга ифтор қилиб бериш савобини оладилар.

Аллоҳим, аёлларимизни барча гуноҳлардан покла, жаннатинг билан сийла!

@Ishqim_Sen


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Дуони кўпайтиринг

Рўзадор диндошим, Қуёш ботишидан аввал сиз учун вақтларнинг энг улуғи бор. Ушбу вақт сизнинг очлигингиз ва чанқоғингиз қаттиқлашган куннинг ифтори олдидан бўлади. Айни шу маҳалда дуони кўпайтиринг, бунда бардавом бўлинг ва кўпроқ сўранг. Саҳар вақтида ҳам сизга ана шундай дуо ижобат бўладиган вақт бор. Нафсингизга Аллоҳ таолодан сўрашни юкланг. Чунки, сиз муҳтож У зот эса беҳожатдир. Сиз заиф, У зот кучлидир. Сиз фоний, У зот эса Боқийдир.

🤲 Аллоҳ таоло барча сўраганларимизга муваффақ қилсин!

Бу имкониятда кўп кўп дуо қилиб қолинг!

@Ishqim_Sen


"Оқиб кетар замон ичра қафасдаман,
Фойда берар амаллардан абасдаман,
Охири ўлим бўлмиш бу дунёга ҳавасдаман,
Уйғотгил мени, ё Раб! Балки сўнгги нафасдаман”.

(Мавлоно Жалолиддин Румий
)

⚡️

✍️Каломингни қалбимга жойла,
Юрагимни ишқингга бойла.
Мен чарчадим нафас олишдан,
Ақлимни ол, девона айла.

@Ishqim_Sen


Рўзанинг тарбиявий аҳамияти

Рўзанинг арконларини ҳаммамиз яхши биламиз, бу – саҳардан то шомгача еб-ичиш ва жимодан тийилишдир. Банда бу ибодатни холис ният билан бажаради, саҳар вақти Аллоҳга сўз беради: «Раббим, саҳардан шомгача Сен учун емайман, ичмайман, жимо қилмайман», дейди ва шу сўзида кечгача туриб беради.
Ифторликка борсангиз, дастурхонда сувни кўриб, тамшаниб қоласиз. Аммо рўзадор, мўмин-мусулмон инсон дастурхондаги сувга эмас, қўлидаги соатига қарайди ва сабр қилади. Чунки у саҳар вақти Аллоҳга сўз берган, ўша сўзида туриши керак. Мусулмон одам ваъдасига хилоф қилмайди, ўттиз кун давомида шу лафзида мустаҳкам туради. Шу тариқа инсон айтган ҳар бир сўзининг масъулиятини ҳис қилишга, айтганининг устидан чиқишга одатланиб қолади. Рўзанинг ушбу тарбиявий аҳамияти, айниқса, бугунги кунимизда жуда долзарбдир. Чунки замонамизда сабот, сўзида туриш каби фазилатлар нодир, камёб, ноёб нарса бўлиб қолди.
Бугунги кунда содир қилинаётган аксар жиноятлар, аксар гуноҳлар, аксар адоватлар айнан лафзсизлик, субутсизлик туфайли юз беряпти. Оқибатда жамиятда, одамлар орасида ўзаро ишонч йўқоляпти. Ўзаро ишонч кўтарилса, одамгарчилик, меҳр-оқибат йўқолади. Одамлар бир-бирига, биродарига ишонмай қўяди, ишонмагандан кейин кўчада мусофирни кўрса, уйига олиб кириб меҳмон қилмайди. Ҳолбуки меҳмонни икром қилиш ҳазрати Иброҳим алайҳиссаломдан буён давом этиб келаётган инсоний фазилатдир. Аммо юқоридаги иллатлар туфайли одам ҳаммадан хавфсираб қолади ва табиийки, нафақат мусофирни, қўшнисини ҳам уйига киргизмайдиган бўлиб қолади. Шунинг учун ҳозирги кунда бирор жойга борган одам бир биродарининг уйига эмас, меҳмонхонада тунаб қоляпти.
Ўзаро ишончнинг йўқолгани, айниқса, қарз олди-берди муносабатларига яққол кўринмоқда. Қарз сўраш, қарз бериш йўқолиб боряпти. Ҳолбуки шариатимизда бировга қарз бериб туриш ёки олган қарзини ўз вақтида қайтариш мақталган амаллардандир. Ишончсизлик оқибатида гувоҳлик бериш ҳам йўқолиб боради. Бир одам ҳақида суриштирсангиз, ҳеч ким ростини айтмай қўяди. Мусулмон мусулмонга ишонмаса, меҳмон қилмаса, алдаса, омонатга хиёнат қилса, қиёмат қоим бўлади. Шунинг учун Рамазоннинг маънавий, тарбиявий жиҳати биз учун жуда муҳимдир.

Др. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ ТЕРМИЗИЙ

@Ishqim_Sen


Хайрли кун!
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу.

ОЛТИНДАН ҚИММАТ СЎЗЛАР

✔️ – Ҳаётида муваффақият қозонган одамни кўрмадим. Агар кўрган бўлсам, ота-онасига яхшилик қилиш насиб қилган одам бўлади.

✔️ – Ғам-андуҳсиз одам йўқ. Лекин «Бу шунчаки дунё» деб табассум қиладиган одам топилади.

✔️ – Сиқилган пайтингизда йиғламанг, балки саждага йиқилинг.

✔️ – Энг яхши дўст дунё сенга кулиб боққанда ҳасад қилмайди, дунё сендан юз ўгирса, сени ташлаб кетмайди

✔️ – Виқор ва ҳайбатли бўлишнинг сабаби камгапликдир. Жамол ва чиройнинг сабаби табассумнинг кўпидир. Ҳайбатли, виқорли бўл!

✔️ – Инсон таълим олган нарсаларнинг энг чўққиси, ҳар бир фикрни эшитиб, уни ҳурмат қилишидир. Ундан қаноатланиши шарт эмас.

✔️ – Солиҳлардан бири: «Фарзандингга Қуръонни ўргат. Қуръон унга барча нарсани ўргатади», деди.

✔️ – Ким онасига яхшилик қилишдан маҳрум бўлса, барча яхшиликлардан маҳрум бўлибди!

@Ishqim_Sen


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Уйининг остонаси синиб кетди

Қайс ибн Саъд розияллоҳу анҳу сахийликда донг таратган жўмард кишилардан эдилар. Бир куни у киши бетоб бўлиб қолди. Лекин биродарлари ҳадеганда зиёратларига келавермаслиги у кишини таажжубга солди.
Шунда у кишига: «Улар сиздан қарздор эканликлари учун келишга истиҳола қилмоқда», дейишди.
Қайс ибн Саъд: «Ҳали шунақами?! Ундоқ бўлса, биродарларни зиёратдан тўсадиган ундай молни Аллоҳ хорласин!» деди.
Сўнгра жарчини чорлаб, шаҳар бўйлаб жар солишга буюрди: «Ким Қайс ибн Саъддан қарздор бўлса, у ҳамма қарзидан кечиб юборди!».
Ўша куни то қош қорайгунча азбаройи зиёратчиларнинг кўплигидан Қайс ибн Саъд уйининг остонаси синиб кетди!

@Ishqim_Sen


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ибн ал-Жавзий раҳимаҳуллоҳ шундай деган:
Аллоҳга қасам, агар қабрдагиларга: “Орзу қилинглар”, дейилса, улар Рамазоннинг бир кунини орзу қилган бўлар эдилар”.

Ассалому алейкум ва рохматуллохи ва барокатуху,

Рамазон ойининг хаққи хурмати дуоларимиз қабул қилгин Роббим...

Адоват, мунофиқлик ва ёмон хулқлардан паноҳ сўраб ўқиладиган дуо:

📖Ўқилиши: Аллоҳумма инний аъузу бика минаш шиқоқи ван нифақи ва суил ахлақ.

✨Маъноси: Аллоҳим! Мен Сендан талашиш, мунофиқлик ва ёмон ахлоқлардан паноҳ тилайман.

@Ishqim_Sen


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Нима нарсага таслим бўлсанг, тасаллини ҳам ана ўшандан топасан.
Таслимият эса, ёлғизгина Аллоҳгадир.
Аллоҳга таслим бўлгин-ки, тасаллини ҳам ундан топасан.

🍃

Тақдир қулфи жудаям каттадир. Уни фақатгина Аллоҳ очади. Шу сабабдан сен Унга таслим бўл, Унинг ризосига маҳкам ёпиш. Коинотнинг ҳар зарраси калит бўлса ҳам, ҳеч бир ишга ярамайди. Чунки қазо-қадар қулфини Аллоҳдан ўзга ҳеч ким очолмайди...

Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий

🍃

Эй Парвардигори Меҳрибонимиз!
Бизларни Ўзингга таслим бўлганлардан ва Ўзингдан тасалли топганлардан айла!
Бизларни кўзимизни юмиб очганимизчаям ўз ҳолимизга ташлаб қўйма!

Аллоҳим гуноҳларимизни авф айлаб, эртанги кунимизда,саҳарлик ва Бомдод намози ниятида уйғонишимизни насиб этгин,Сенга таслим қалб эгаларидан қилгин.

@Ishqim_Sen


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Иқтибос.

Эй нафсим, қаршингда тиз чўкдим мангу,
Ҳеч-да тўхтатмадинг ҳавас ўйларни.
РАМАЗОН ойида тузалмадинг-ку,
Қандай кучи етсин қолган ойларни...!

©Хайрулла Ҳамидов

https://t.me/Ishqim_Sen

Бугун жума.
Рамазон, рўза кунларидан бири!

Қуръон ўқиш фазилати, Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) га салавот айтиш фазилати жамланган.

Жума куни ижобат соати бор. Рўзадор учун ҳам ижобат соати бўлиб айниқса ифтор вақти учун алоҳида ваъда бор.

Дуогўйлар устида ижобат ёмғирлари қуйилади.

Кўп ёлворинг, кўп ялининг, Аллоҳ таолонинг карами чексиз, бергани билан хазинаси озайиб қолмайди, астойдил сўранг.

Обидхон Абдулҳамид ҳафизаҳуллоҳ.

https://t.me/Ishqim_Sen


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Сен, жонинг ичра Қуръон нурини истамоқдасан. Шуни яхши билгинки, Рўза тўлиқ Қуръоннинг покиза нурининг сирридир...

Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий

🍃
Дуо қилинг;
ИншаАллоҳ янаги йил рамазонда
Қуръондан неча пора бўлди? дея сўрашсин...

Қуърон ўқишни бошлаётганларимизга шахдамлик,собитқадамлик тилайман,кейинги Рамазонда
- Ҳайитгача хатм қилиб бўламан Ин шаа Аллаҳ десинлар..

https://t.me/Ishqim_Sen


– Қўлингиздан гул ҳиди таралса гул узибди деб айблашади, гул экибди деб эмас.

Шайх Алий Тантовий роҳимаҳуллоҳ айтганларидек:
«Аллоҳнинг Сиздан рози бўлиши етарли. Одамларни рози қилиш етиб бўлмас орзу, Аллоҳнинг розилиги эса тарк этиб бўлмайдиган мақсаддир.
Бас, етиб бўлмайдиганни тарк қилиб, тарк қилинмайдиганга етишинг».

@Ishqim_Sen


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#жума_муборак

🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жумага ўтар кеча ва жума кундузи менга салавот айтишни кўпайтиринглар, чунки салавотларингиз менга кўрсатилади", дедилар.

🌙 Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъала Саййидина Муҳаммад!

✨Уламолар айтадилар: "Рамазонда Қадр кечаси яширилгани каби жума кунида дуо ижобат бўладиган вақт ҳам яширилгандир".

🤲Дуолар ижобат бўладиган вақтни ғанимат билинг.

💐ЖУМА АЙЁМИНИНГ ХАЙРИ ВА БАРОКАТИ ВА РАМАЗОННИ БИРИНЧИ ЎН КУНЛИГИДА РОББИМНИНГ РАХМАТИ СИЗЛАРГА МУБОРАК БЎЛСИН!

@Ishqim_Sen


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бўладими ё бўлмайдими, келадими ё келмайдими, лутф этиладими ёки йўқми, бериладими ё олинадими ғам чекманг. Кўнгил ҳам Аллоҳнинг мулкидир, омонатидир.
Чарчатманг, пок сақланг, эзманг, синдирманг, оғир ғамларингизни юклайверманг. Омонатга кўз қорачиғингиздек қаранг, мулкни Аллоҳга қўйиб беринг.Кўнгилга сакинатни жойлаштиришга ҳаракат қилинг.

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу, қадрдонлар.

Бугунги жума кунида
ўтганларимизга раҳмат,
гуноҳларимизга мағфират,
қарзимизга нажот,
узун ва мазмунли ҳаёт,
беморларимизга шифо,
ёмон феълимизга даво сўраймиз!

Ушбу кунда барчамиз орзиқиб кутган яхши ниятларимиз рўёбига эришиш насиб этсин!
Охиратда Аллоҳ таоло сизга;
Эшигингиз Райён, мукофотингиз Фирдавс, шаробингиз Кавсар, қўшнингиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ва соянгиз Раҳмоннинг Арши бўлишини насиб этсин.

@Ishqim_Sen

20 last posts shown.