Араб давлатлари Трампнинг фаластинликларни Ғазо секторидан кўчириш таклифига қарши баёнот билдирди — Reuters
Бу ҳақда бугун Қоҳирада бўлиб ўтган Араб давлатлари Ташқи ишлар вазирлари учрашувининг якуни бўйича эълон қилинган баёнотда қайд этилди.
Миср, Иордания, Саудия Арабистони, Қатар, Бирлашган Араб Амирликлари, Фаластин маъмурияти Ташқи ишлар вазирлари ва Араб давлатлари лигаси бундай ҳаракатлар минтақадаги барқарорликка таҳдид солиши, низоларни кучайтириши ва тинчликка эришиш йўлидаги ҳаракатларни заифлаштиришини билдиришди.
"Биз фаластинликларнинг узвий ҳуқуқлари бузилишини, уларни ўз ерларидан ҳайдаш, уй-жойларини тортиб олиш, аннекция қилиш ёки бошқа шаклда мажбурий кўчиришни ҳар қандай ҳолатда ва ҳар қандай асос билан рад этамиз”, дейилади қўшма баёнотда.
Аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трамп уруш натижасида Ғазо секторида инфратузма вайрон бўлгснини, шунинг учун унинг аҳолисини Миср ва Иорданияга кўчирилиши кераклиги ҳақида айтган эди.
@InformsUZB