InfoUZB


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Ҳам жаҳон саҳнасидаги, ҳам юртимизда содир бўлаётган сўнги воқеалар. Ишончли хабарлар ва фойдали маълумотлар хаммаси шу каналда мужассам. Кирганингизга афсусланмайсиз! 😉
Мурожаат, таклиф ва реклама учун: @InfoUZBAdmin

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


🇸🇦🇺🇸🇮🇱🇵🇸 Трампнинг баёнотлари ортидан Саудия Ташқи ишлар вазирлиги мустақил Фаластин давлати тузилмагунча Исроил билан дипломатик алоқалар ўрнатмаслигини айтди.

Ар-Риёд фаластинликларнинг ҳуқуқларини поймол қилувчи ҳар қандай ҳаракатларни, жумладан, босиб олиш ва мажбуран кўчирилишини қоралайди.

@InformsUZB


АҚШ президенти Доналд Трампнинг Яқин Шарқ бўйича вакили Стив Виткофф:

💢 Ғазони қайта қуриш 10-15 йил давом этади деб ўйлаймиз. Ғазо халқининг қаерга бориши масаласи ҳал қилиниши керак.

💢 Фаластинликларга 5 йилдан сўнг Ғазога қайтишлари мумкинлигини айтиш ҳақиқатга тўғри келмайди. Ғазо Исроил томонидан бошқарилиши керак.

💢 Ғазодан кўчирилганлар қаерга бориши борасида минтақадаги ҳамкорларимиздан ёрдам сўраймиз.

@InformsUZB


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🇺🇸🇵🇸 АҚШ президенти Ғазо секторига бормоқчи

Трамп Исроилни севишини таъкидлаб, яҳудий давлати ва Саудия Арабистонига ташриф буюриш режаларини эълон қилди.

Манба: Daryo

@InformsUZB


Энди банк, аэропорт, вокзал ёки нотариусга пасспорт кўтариб бориш шарт эмас

Жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб my.gov.uz порталидаги рақамли сервислар орқали ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этсангиз бўлади. Бу дегани, энди сиз ўзингиз билан доим бирга олиб юрадиган смартфонингиз ёрдамида исталган вақтда керакли ҳужжатни кўрсата оласиз.

@InformsUZB


🇺🇸🇮🇱 Трамп Қўшма Штатлар «керак бўлса» Ғазога қўшин юбориши мумкинлигини айтди

Америка Президенти Бинямин Нетаняхуни Оқ уйда қабул қилди ва у ерда АҚШнинг Ғазо секторига эгалик қилиш ва ҳудудни қайта ривожлантириш ғоясини илгари сурди.

@InformsUZB


🤩Электромобиллар учун энди 75 млн сўмгача утилизация йиғими ундирилади.

Ҳукумат ҳаммани пиёда юришга мажбурламоқчи, шекилли)))

@InformsUZB


Бугун 5 февраль Криштиану Роналду 40 ёшга тўлди.

@InformsUZB


🇺🇿 Ўзбекистонда 22 минг сўм билан қандай яшаш мумкин

ChatGPT маслаҳат берди: агар шундай вазиятга тушиб қолсангиз, нима қилиш керак?

Тошкентда кунига 22 000 сўм минимал буджет ҳисобланади, лекин уни тўғри тақсимлаб, асосий эҳтиёжларни қондириш мумкин.

Мана тахминий режалар ва маҳсулотлар рўйхати:

Кунлик овқат:
• Нон (1 дона) — ~5 000 сўм
• Тухум (2 дона) — ~2 800 сўм
• Картошка (500 г) — ~4 000 сўм
• Сабзи ёки пиёз (300–500 г) — ~3 500 сўм
• Кефир ёки айран (0,5 л) — ~5 000 сўм
• Чой ёки шакар (кунлик) — ~2 000 сўм

Тахминий меню:
• Нонушта: Чой ва нон, қайнатилган тухум
• Тушлик: Қайнатилган картошка, сабзи ёки пиёз билан, айран
• Кечки овқат: Қолган картошка ёки нон билан чой

Тежамкорлик бўйича маслаҳатлар:
• Маҳсулотларни бозор ёки арзон дўконлардан олинг
• Қайнатилган ёки пиширилган таом газ/электрни тежайди
• Фақат мавсумий сабзавотларни танланг — улар арзонроқ бўлади
• Сувни фильтрдан ичинг, ичимлик сотиб олишга пул сарфламанг

@InformsUZB


#диққат

❗️22 300 сўм – бир кунга етади! 🤯

2025 йилда Ўзбекистонда кунлик минимал истеъмол харажатлари 22 300 сўм деб белгиланди (669,000 ойига). Демак, расмий ҳисоб-китобларга кўра, бу сумма бир кунда етарли!

@InformsUZB


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Нотўғри овқатланиш организмга зарар етказиши мумкин, чунки бу витаминлар, минераллар ва бошқа зарур моддаларни организмга етказиб бермайди. Бу юрак касалликлари, қандли диабет ва ортиқча вазн каби муаммоларга олиб келиши мумкин. Соғлом ва мувозанатли овқатланиш — яхши соғлиқни таъминлашнинг асоси ҳисобланади.

Тўлиқ видеога ҳавола:
https://youtu.be/ya4wQ_bdr-M

@InformsUZB


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🇺🇸🇮🇱Исроил Бош вазири АҚШга етиб борди

Бинянмин Нетаняху давлат ташрифи билан Вашингтонга келди. Уни аэропортда яҳудий давлатининг АҚШ ва БМТдаги элчилари, шунингдек, мамлакатнинг Ню-Ёркдаги консули кутиб олган.

@InformsUZB


☝️Фарзанд кўрганда бажариладиган 6 амал.

Бу жуда керакли маълумотни яқинларга ҳам юбориб қўйинг.

@InformsUZB


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ҳаётда эзилган вақтиз, исроиллик бўлиб туғилмаганиз ҳақида ўйланг. Бу таскин беради.

Исроил армиясининг аёл аскари ўзиюрар гаубитса шамолида сочларини ҳилпиратмоқчи бўлган кўринади.

@InformsUZB


Қўшма Штатларнинг энг кучли картаси доллар, армия ва ҳатто Қасоскорлар эмас. Балки шу кунга қадар Вашингтонни етакчи деб билган, унинг ортидан эргашган иттифоқчилар эди.

Трамп рақиб ё душманлар қолиб, дўстларга қарши уруш очди. Унинг аҳмоқона қилмишлари учун бадални АҚШ стратегик зарар билан тўлайди.

@InformsUZB


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому алайкум! Хафтанинг биринчи куни, Душанба тонги муборак бўлсин!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!👇

@InformsUZB


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🏭 15 ойлик узилишлардан сўнг Ғазо электр стансиясининг биринчи қувват блоки синов ишини бошлади.

@InformsUZB


Араб давлатлари Трампнинг фаластинликларни Ғазо секторидан кўчириш таклифига қарши баёнот билдирди — Reuters

Бу ҳақда бугун Қоҳирада бўлиб ўтган Араб давлатлари Ташқи ишлар вазирлари учрашувининг якуни бўйича эълон қилинган баёнотда қайд этилди.

Миср, Иордания, Саудия Арабистони, Қатар, Бирлашган Араб Амирликлари, Фаластин маъмурияти Ташқи ишлар вазирлари ва Араб давлатлари лигаси бундай ҳаракатлар минтақадаги барқарорликка таҳдид солиши, низоларни кучайтириши ва тинчликка эришиш йўлидаги ҳаракатларни заифлаштиришини билдиришди.

"Биз фаластинликларнинг узвий ҳуқуқлари бузилишини, уларни ўз ерларидан ҳайдаш, уй-жойларини тортиб олиш, аннекция қилиш ёки бошқа шаклда мажбурий кўчиришни ҳар қандай ҳолатда ва ҳар қандай асос билан рад этамиз”, дейилади қўшма баёнотда.

Аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трамп уруш натижасида Ғазо секторида инфратузма вайрон бўлгснини, шунинг учун унинг аҳолисини Миср ва Иорданияга кўчирилиши кераклиги ҳақида айтган эди.

@InformsUZB


🇺🇸 АҚШда 1 февраль “Жаҳон ҳижоб куни” сифатида расман тан олинди

АҚШнинг Нью-Йорк штати Сенати 1 феврални расман “Жаҳон ҳижоб куни” сифатида тан олиш ҳақида қарор қабул қилди. Бу қарор маҳаллий жамоатчилик орасида диний эркинлик ва хилма-хилликни қўллаб-қувватлаш рамзи сифатида баҳоланмоқда.

Бутунжаҳон Ҳижоб куни ҳар йили 1 феврал куни дунёнинг 140 та давлатида нишонланади. Бу кун 2013 йилда Бангладешлик Назма Хон ташаббуси билан таъсис этилган. АҚШда истиқомат қилувчи Хон ўзи ҳижоб туфайли кундалик ҳаёт ва таълимда дуч келган қийинчиликлардан келиб чиқиб, “Жаҳон ҳижоб куни” лойиҳасини бошлаган.

@InformsUZB


⚡️⚡️«Ташаббусли бюджет»нинг 1-мавсуми бугундан бошланади

«Ташаббусли бюджет» жараёнларининг 2025 йилги 1-мавсуми 1 февралдан бошланиб, 20 мартга қадар давом этади. Бунда:
⁃ Лойиҳа киритиш босқичи — 1–20 февраль;
⁃ Саралаш босқичи — 21 февраль–7 март;
⁃ Тарғибот бисқичи — 8–10 март;
⁃ Овоз бериш босқичи — 11–20 март кунлари ўтказилади.

Жорий йилдаги 1-мавсум ғолиблари 21 март — Наврўз байрами куни эълон қилинади.

@InformsUZB


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🇨🇳 Хитойда Янги йил байрами давом этмоқда.

@InformsUZB

20 last posts shown.