Ассалому алайкум вароҳматуллоҳу ва барокатуҳ!
Кун ҳикмати...
Абу Ҳурайра розияллоҳу ривоят қилган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар хато қилсаларингиз, ҳаттоки хатоларингиз осмонга қадар етган бўлсада, сўнгра тавба қилсанглар, албатта қабул қилинади”, дедилар. Имом Можа ривояти.
Аллоҳ субҳанаҳу Тавваб, Раҳим, Ғофур ва Карим Зотдир. Албатта У гуноҳлари қанчага етган бўлмасин, осий бандалари учун тавба эшикларини очиб қўйгандир.
Бу эса, яъни фасод йўлини тарк этиб, нажот йўлига қайтиш йўлини очиб қўйиши Аллоҳ азза ва жалланинг бандаларига (нисбатан кўрсатган) раҳматидандир.
(Шарти), тавба Аллоҳ таолонинг Юзи учун холис бўлмоғи лозим.Унда дунё талаби ёки одамларнинг мақташи ва уларнинг хушомад, санолари ирода қилинмаган бўлиши лозим.Сўнгра маъсиятдан тўхташ, четланиш, сўнгра унга қайтмасликка азми қарор қилган ҳолда уни амалга оширганидан афсус-надомат чекиш, сўнгра, агар маъсиятда ўзгаларнинг ҳаққи поймол бўлган бўлса, унинг эгаларига ҳаққини қайтариш (масалан, молини зулм билан тортиб олган, ўғирлаб олганни топиб қайтиб бериш ва ҳаказо).
Муҳими, тавба ўлим етиши(жон чиқиши, ғарғара)дан аввал бўлиши лозим.