Пахтаобод тумани ,, Имматали Хожи ,, жомеь масжиди .


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


,, Имматали Хожи ,, жомеь масжиди .

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


🌱 Aссалому алайкум. Шаъбон ойи. Якшанба тонги муборак бўлсин.
Бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🍃Асл саодат - нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...

🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
   09. 02.2025-й (Февраль ойи )
10 .1446-й (Шаъбон ойи )
       ⏳ АЗОН  ВАКТЛАРИ ⏳

🕌 Бомдод - 5: 55
🕌 Пешин   - 12:45
🕌 Аср         - 15:55
🕌 Шом       - 17:50
🕌 Хуфтон   - 19:20


     🌙 НАМОЗ ВАКТЛАРИ☀️

⏰ Бомдод -- 6:30
⏰ Пешин   -- 13:00
⏰ Аср         -- 16:05
⏰ Шом       -- 17:50
⏰ Хуфтон   -- 19:30
6-Февралъдан 13-Февральгача
🕌 НАМОЗГА ШОШИЛИНГ.


Бақара, Оли Имрон, Нисо, Анкабут ва бошқа сураларни ўз номи ила зикр қилиш лозим. Бу тўғрида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир қанча ҳадислар келган. Шунингдек, Абу Амрнинг қироатлари, Ибн Касирнинг қироатлари ва булардан бошқаларни қироатлари деб айтишнинг ҳам кароҳияти йўқдир. Бу гапларни келтиришимиздан мақсад баъзи салаф олимлари бундай дейишни макруҳ деб айтишган. Масалан, Иброҳим Нахаий: «Улар фалончининг суннати, фалончининг қироати, деб сўйлашни кариҳ кўрардилар», деб айтганлар. Аммо, юқорида айтганимиздек, буларнинг зарари йўқ.
Унутдим деб айтишнинг кароҳияти.
Фалон оятни ва фалон сурани унутдим, деб айтиш кароҳиятлидир. Бунинг ўрнига унуттирилдим ёки мендан кетказилди, деб айтади.
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан бирортангиз фалон-фалон оятни унутдим, демасин. Балки унуттирилди, десин», дедилар». 
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Икковларининг бошқа ривоятларида: «Сизлардан бирортангизнинг фалон-фалон оятни унутдим, дейиши мунча ҳам ёмон, балки унуттирилди, десин», деганлар. 
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир киши Қуръон ўқиётганини эшитиб: «Аллоҳ уни раҳм қилсин, мен тушириб қолдирган оятни менга эслатди», дедилар».
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Бошқа саҳиҳ бир ривоятда: «мендан унутилган», дейилган. 
 «Қори ва қироат одоблари» ҳақида маълумотни бир нечта мужаллад китоблар ҳам қамраб ололмайди. Энди, ким Қуръон одоблари ҳақида кўпроқ маълумот олишни хоҳласа, «Ат-тибйан фий адаби ҳамалатил Қуръан» китобига мурожаат қилсин.

Қуръон тиловати зикрларнинг энг афзалидир. Билгин, Қуръон тиловати зикрларнинг энг таъкидлисидир. Уни бардавом ўқиб юриш лозим. Бирор кун ва кеча қолдирмасдан ўқиш керак. Озгина оят ўқилса ҳам асл қироатни қўлга киритилаверади.

«Ал Азкор» китобидан.


Қуръонни унутишдан эҳтиёт бўлиш

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Саъд ибн Убода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Қуръонни ўқиб, сўнг уни унутиб юборса, қиёмат куни Аллоҳ таолога қўли кесик ҳолда йўлиқади», дедилар.
Абу Довуд ва Дорамий ривоятлари.

Қуръон ўқувчи киши ундаги одобларга аҳамият бериши лозим. Аввало, қироатида ихлосли бўлиш ва у билан Аллоҳнинг розилигини талаб қилиш, бошқа нарсани мақсад қилмаслик, Қуръон хулқи билан хулқланиш, зеҳнни бир жойга қўйиб, ундаги маъноларни тадаббур қилиш талаб этилади. Қуръон тиловат қилаётганда Аллоҳга мурожаат қилаётганини ва Уни кўриб турган кишидек ҳис қилиши, агар Уни кўрмаётган бўлса, Аллоҳ уни кўриб турганини зеҳнига жойлаши лозим. 

Қуръон тиловат қилишни хоҳлаган киши оғзини мисвок ва шунга ўхшаш нарсалар билан тозалаши лозим бўлади. Мисвок арок дарахти шохидан бўлиши яхшироқ. Агар у топилмаса, бошқа нарсалар билан тозалашининг зарари йўқдир. Мисвок истеъмол қилинаётганда оғизни ўнг томонидан бошлаш ва суннатни бажараётганини ният қилиш керак. Мисвок истеъмол қилинаётиб: «Аллоҳумма барик лий фийҳи йа арҳамар роҳимийн» Яъни: «Эй раҳм қилувчиларнинг Раҳмлиси бўлган Аллоҳим, унда мен учун барака қилгин», деб айтади. 

Қуръонни хушуъ-хузуъ ва тадаббур билан ўқиш лозим. Мана шу талаб қилинган нарсадир. Шунда қалб юмшаб, нурга тўлади. Салаф уламолари ичида тадаббур қилиб бир оятни кечаси билан ёки кўп қисмида ўқиб чиққанлари бордир. Ва яна Қуръон ўқиб туриб, ҳушдан кетганлари ва вафот этганлари бор.  

Қуръон ўқувчи Қуръон ўқиётганида йиғлаши, агар йиғлай олмаса, ўзини йиғлашга мажбурлаши мустаҳабдир. Ана шундоқ қилиш орифларнинг сифати ва солиҳ бандаларнинг шиоридир. Бунга Аллоҳ таолонинг китобида:
وَيَخِرُّونَ لِلْأَذْقَانِ يَبْكُونَ وَيَزِيدُهُمْ خُشُوعًا 

«Улар йиғлаган ҳолларида юзлари билан йиқилурлар ва бу (Қуръон) уларнинг хушуъ-хокисорликларини зиёда қилур» (Исро сураси, 109-оят), деган далил бор.

Саййид Иброҳим ал-Хаввос роҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Қалбнинг давоси бешта нарсада. Улар: тадаббур билан Қуръон ўқиш, қориннинг бўш бўлиши, кечаси қоим туриш, саҳар тонгда тазарруъ қилиш, солиҳ кишилар билан ўтириш». 

Қуръон тиловат қилувчининг Қуръон китобидан ўқиши ёддан ўқиганидан афзалдир. Салаф уламолари шундай дейишган. Аммо кимнинг тадаббури, фикрлаши, қалбини жамлаши Қуръондан  ўқиганидан кўра ёддан ўқиганида зиёдароқ бўлса, ёддан ўқигани афзалдир. Иккаласи баробар бўлса, Қуръон китобидан бўлгани афзал.
 
Тиловатда овозни баланд қилишнинг, шу билан бирга овозни чиқармасликнинг фазилати ҳақида ҳам уламоларнинг сўзлари бор. Риёдан қўрққан киши овозини чиқармасдан ўқигани афзалдир. Агар қўрқмаса, баланд овоз билан ўқигани яхши. Шу шарт биланки, атрофидагилар намоз ўқиётган, ухлаётган бўлмаслиги керак. Баланд овоз билан ўқиганда бошқаларга ҳам фойда бор. Чунки қалбни уйғотади, бутун вужудини фикрлашга чорлайди, уйқуни кетказиб, фаолликни зиёда қилади. 

Тиловат қилаётганда овоз чиройли қилинади. Аммо жуда чўзиб юборилмайди. Бирор ҳарф зиёда қилиниши ёки тушириб қолдирилиши ҳаромдир. Чўзиб ўқиш, агар ҳаддан ошмаса, зарари йўқ. Овозни чиройли қилиш ҳақида машҳур ҳадислар бор. Биз бу ерда озгинасини зикр қилдик, холос.

Тиловат қилувчи киши суранинг ўртасидан бошласа, бир-бирига боғлиқ сўзларнинг аввалидан бошлаши керак. Тўхтатганда ҳам бир-бирига боғлиқ сўзлар билан тўхтатади. Бошланиши, вақф, жузъ, ҳизб, ўндан бири деб эътибор қилмайди. Шунинг учун уламолар: «Бир суранинг ҳаммасини ўқиши узун сурадан бир миқдор ўқигандан афзал», дейишган. Чунки кўп ҳолат ва ўринларда бир-бирига боғлиқ нарсалар билинмай қолади.    
 
Кишиларга таровеҳ намозини ўқиб берувчи баъзи жоҳиллар, еттинчи кечада охирги ракъатда Анъом сурасини, бир йўла нозил бўлган деб гумон қилиб, ҳаммасини ўқиш мустаҳаб амал, деб айтишади. Бундан ташқари бу амалларига яна ҳар турлик бўлмагур далилларни ҳам келтирадилар. Бу  амаллари бидъатнинг ўзгинасидир. 


🌱 Aссалому алайкум. Шаъбон ойи. Шанба тонги муборак бўлсин.
Бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🍃Асл саодат - нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...

🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
   08 02.2025-й (Февраль ойи )
.09.1446-й (Шаъбон ойи )
       ⏳ АЗОН  ВАКТЛАРИ ⏳

🕌 Бомдод - 5: 55
🕌 Пешин   - 12:45
🕌 Аср         - 15:55
🕌 Шом       - 17:50
🕌 Хуфтон   - 19:20


     🌙 НАМОЗ ВАКТЛАРИ☀️

⏰ Бомдод -- 6:30
⏰ Пешин   -- 13:00
⏰ Аср         -- 16:05
⏰ Шом       -- 17:50
⏰ Хуфтон   -- 19:30
6-Февралъдан 13-Февральгача
🕌 НАМОЗГА ШОШИЛИНГ.


Нимани қидирсанг шуни топасан!

Кимни қалби покиза бўлса у фақат гўзалликни кўради, қалбида нопоклик бўлган инсон фақат ёмон нарсаларни кўради. Ким нимани изласа шуни топади. Дунёдаги барча нарсалар қалбнинг атрофида айланади, фақат айланувчи нарсалар икки тоифага бўлинади, яхшилик ва ёмонлик. Қалбинг қандай холатда бўлса шу нарсалар сен томон тортилади. Шунинг учун донишмандлар бекорга айтишмаган: "Қалбини поклаган нажот топади қалбингизни хафагарчиликлардан, кечира олмасликдан, нафрат, адоватдан, хасаддан покланг".


АЛЛОҲ ЯХШИ КЎРГАН БАНДАСИГА СИНОВ ЮБОРАДИ!

Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: “Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса, ун(инг боши)га мусибат туширади”.
Имом Бухорий, Молик, Аҳмад, Ибн Ҳиббон, Байҳақий ва Баззор ривояти.

Шарҳ: Бу ҳадисда ҳар бир мўмин ва мўмина банда учун башорат берилмоқда. Зеро ҳар қандай одам касаллик, ғам-ташвиш сабабидан келувчи моддий ёки маънавий оғриқлардан, ташвишлардан холи бўлмайди. Ушбу ривоятга кўра, Аллоҳ таоло Ўзи яхши кўрган бандалари бошига мусибат, дард, алам, беморлик каби ташвишларни солади. Нега шундай, деб сўрайдиган кишиларга жавоб шуки, бу билан Аллоҳ уларнинг гуноҳлари ўчирилиб, илоҳий даргоҳдаги мақомлари, жаннатдаги мартабалари кўтарилишини хоҳлайди. Бунинг яна бошқа ҳикматлари ҳам борки, мусибатга Аллоҳ учун сабр қилган банда кўп яхшиликларга эришади, муваффақият қозонади. Мусибат етганида Аллоҳдан норози бўлмай, чиройли сабр қилган банда ўзи ўйламаган ютуқ ва марраларни забт этади.

“Жаннат калити” китобидан.


🌱 Aссалому алайкум. Шаъбон ойи. Жума тонги муборак бўлсин.
Бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🍃Асл саодат - нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...

🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
   07. 02.2025-й (Февраль ойи )
.07.1446-й (Шаъбон ойи )
       ⏳ АЗОН  ВАКТЛАРИ ⏳

🕌 Бомдод - 5: 55
🕌 Пешин   - 12:45
🕌 Аср         - 15:55
🕌 Шом       - 17:50
🕌 Хуфтон   - 19:20


     🌙 НАМОЗ ВАКТЛАРИ☀️

⏰ Бомдод -- 6:30
⏰ Пешин   -- 13:00
⏰ Аср         -- 16:05
⏰ Шом       -- 17:50
⏰ Хуфтон   -- 19:30
6-Февралъдан 13-Февральгача
🕌 НАМОЗГА ШОШИЛИНГ.


🆕Намоз вақти
Янгиланди.

🗓 8-феврал шанбадан

📱Телефон фонига қўйиш учун тайёрланди.

🕌Пахтаобод туман Имматали ҳожи жоьме масжиди.

⏰Азон вақтлари..

🕌 Бомдод - 05:50
🕌 Пешин   - 12:45
🕌 Аср         - 15:55
🕌 Шом       - 17:50
🕌 Хуфтон   - 19:15

🕰Намоз вақтлари..

🌄 Бомдод - 06:30
🏞 Пешин - 13:00
🌇Аср - 16:05
🏙 Шом - 17:50
🌃 Хуфтон - 19:30

Дўстларингизга ҳам улашинг савоби бор барчамизга !
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/ImmataliMasjid


Шукр қилувчиларга Аллоҳнинг мукофати.
Инсон дунёга ҳеч нарсасиз келади, сўнгра ҳамма нарсага эришиш учун ҳаракат қилади... Кейин эса ҳамма нарсани қолдириб, ҳеч нарсасиз дунёдан кетади... Сўнгра у ҳамма нарса учун ҳисоб-китоб қилинади.

Аллоҳ таолонинг шундай деган сўзи бор:
"Инсонга фақат ўз қилган ҳаракатларигина мансубдир. Унинг ҳаракатлари яққол кўрсатилади. Кейин унга тўлиқ мукофот берилади"
(Нажм сураси, 39-41 оятлар)
Аксарият инсонлар, уларга юклатилган вазифаларни тарк этиб, Аллоҳ улар учун кафолат берган нарсалар билан машғул бўлиб қолишади.
Ҳаётингизни кўриб чиқинг, дунёвий, фоний ишлар учун қанча вақт сарфлаяпсиз? Охиратингизга зарур бўлган ишлар учун қанча вақт ажратмоқдасиз?
Аллоҳ таоло айтди:
"Ким дунё мукофотини хоҳласа, унга шундан берамиз. Ким охират мукофотини истаса, унга шундан берамиз. Ва биз шукр қилувчиларни албатта мукофотлаймиз."
(Оли Имрон сураси, 145-оят)
Аллоҳ таоло дунё неъматларини охират неъматларидан афзал кўрганларни қоралаб шундай деган:
"Ким дунё мукофотини истаса, унга берамиз."
Яъни, кимки амалларини фақат дунёвий манфаатлар учун қилса, унга дунёнинг бир қисмини берамиз, аммо охиратда унга ҳеч қандай улуш берилмайди.
Шу билан бирга, Аллоҳ таоло амалларини охират мукофоти учун қилганларни мақтаб айтади:
"Ким охират мукофотини истаса, унга шундан берамиз."
Яъни, ким охиратдаги буюк мукофотни истаса, унга шундан берамиз.
Давомида: "Биз шукр қилувчиларни мукофотлаймиз", дейди.
Бу оят шукр қилувчиларга Аллоҳнинг мукофотлари ҳақида ваъда.
"Ким шукр қилса, уни дунёда ҳам, охиратда ҳам Аллоҳ рози қилади ва уни неъматлар билан сийлайди."
Бу оят инсонларни дунё неъматларига алданмасликка, балки охират неъматларига кўпроқ интилишга чақирган.
Аллоҳ яна шундай деган:
"Ким охират ҳосилини истаса, унинг ҳосилини зиёда қиламиз. Ким дунё ҳосилини истаса, унга бир қисмини берамиз, лекин охиратда унинг ҳеч қандай улуши бўлмайди."
(Шуро сураси, 20-оят)
Бу оятда шукр қилганларга Аллоҳнинг раҳмати ва уларни охиратда буюк мукофотлар билан сийлаши ҳақида айтилади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар:
"Қиёмат кунида инсон тўрт нарса ҳақида сўралмагунча икки қадами силжимайди:
1. Умрини қандай ўтказганлиги ҳақида.
2. Танасини нималарга ишлатганлиги ҳақида.
3. Илми билан нималар қилганлиги ҳақида.
4. Молини қаердан топганлиги ва қаерга сарфлаганлиги ҳақида."
Бу ҳадис инсоннинг ҳаётидаги ҳар бир амал ҳисоб-китоб қилиниши ҳақидаги огоҳлантиришдир.
1. Умр – инсондан, Аллоҳнинг буйруқларини қай даражада бажаргани ва тақиқларидан сақлангани сўралади.
2. Танаси – агар у Аллоҳнинг итоати йўлида ишлатилган бўлса, нажот топади, акс ҳолда, ҳалокатга учрайди.
3. Илм – инсон ўз билганига амал қилиб нажот топади, лекин илмига амал қилмаган ёки уни тарк этган одам ҳалок бўлади.
4. Мол – инсон уни ҳалол йўлда топганми ва ҳалол йўлда сарфлаганми, деб сўралади. Агар молини ҳалол йўлда топиб, ҳалол ишларга сарфлаган бўлса, нажот топади. Аммо уни ҳаром йўлларда топиб ёки сарфлаган бўлса, ҳалокатга учрайди.
Бу ҳадис ҳар бир инсонни ҳаёти ва неъматлари учун масъулиятли бўлишга чақириб, охиратга тайёргарлик кўришнинг зарурлигини уқтиради.


ҒАМЛАРНИ КЕТКАЗАДИГАН АМАЛ...

Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламдан сўради:
- Эй Аллоҳнинг Расули! Мен сизга кўп салавот айтишни истайман. Сизга қанча салавот ва салом айтай?
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам:
- Истаганингча!,-дедилар.
Убай ибн Каъб сўради:
- Tўртдан бир (қисм)и етадими?
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Истаганингча, агар кўпайтиролсанг, сен учун хайрлироқдир!
Убай ибн Каъб сўради:
- Учдан иккиси-чи?
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Истаганингча, агар кўпайтиролсанг сен учун хайрлироқдир!
Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу деди:
Ҳамма саловотимни сизга бағишлайман!
Шунда Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Ундай бўлса, ғамларинг арийди, гуноҳларинг кечирилади!

Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламга кўп саловот айтиш билан ҳожатлар раво қилинади, ғамлар кетади, гуноҳлар мағфират қилинади, тугунлар ечилади.
Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламга кўп саловот айтадиган кишининг орзулари унга бўйсуниб кела бошлайди.
Ҳабибимизни-ку кўриш насиб қилмади. Ҳеч йўқса васиятларини қўлдан чиқармайлик!


🌱 Aссалому алайкум. Шаъбон ойи.  Пайшанба тонги муборак бўлсин.
Бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🍃Асл саодат - нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...

🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
   06. 02.2025-й (Февраль ойи )
07.1446-й (Шаъбон ойи )
       ⏳ АЗОН  ВАКТЛАРИ ⏳

🕌 Бомдод - 6: 00
🕌 Пешин   - 12:45
🕌 Аср         - 15:50
🕌 Шом       - 17:40
🕌 Хуфтон   - 19:00


     🌙 НАМОЗ ВАКТЛАРИ☀️

⏰ Бомдод -- 6:35
⏰ Пешин   -- 13:00
⏰ Аср         -- 16:00
⏰ Шом       -- 17:40
⏰ Хуфтон   -- 19:20
31-Январъдан 06-Февральгача
🕌 НАМОЗГА ШОШИЛИНГ


Forward from: AHLI SUNNA | Расмий канал
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#asl_mohiyat, #juma_suhbati

💬 МАЗҲАБНИ ТУТМАСЛИК ДИНСИЗЛИККА ОЛИБ БОРАДИ

🎙Абдурасул домла АБДУЛЛАЕВ
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz




Forward from: Shayx Nuriddin Xoliqnazar
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#muftiy_minbari

📹 ДУНЁ ВА ОХИРАТ ЯХШИЛИКЛАРИНИ СЎРАНГ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


Намоз одоблари

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Одоб - адабнинг кўплик кўринишидир.  
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳ васаллам доимий тарзда қилмаган феъллари - одобдир. Одобни тарк қилиш билан, суннати завоидни тарк қилиш каби,  гуноҳкор бўлинмайди ва итоб ҳам қилинмайди. Лекин уни қилиш - афзалдир. 
Намоз одоблари:

1.  Қиёмда - сажда ўрнига қараш.

Ойша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқисалар, бошларини эгиб, кўзларини ерга тикиб турар эдилар” (Ҳоким ривояти).
Бошқа бир ҳадисда ривоят этилишича, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Каъбага кирганларида то чиққунларича кўзлари сажда ўрнидан нарига ўтмаган (Ҳоким ривояти). 
Ташаҳҳудда ўтирганларида эса, назарлари кўрсатгич бармоқларидан нари ўтиб кетмаган (Имом Аҳмад ва Имом Абу Довуд ривояти).
Фақиҳ уламоларимиз бу масалаларни ўз китобларида баён қилишган. Қиёмда турганда сажда ўрнига, ташаҳҳудда ўтирилганда кўкракка, сажда пайтида буруннинг учлари ёнларига, рукуъда оёқлар орасига ёки устига қаралади ("Жомиъ ур-румуз").

2.  Имкон қадар йўтални қайтариш. 
Бу ҳолатда намознинг фосид бўлиш хавфи бўлади. Чунки, узрсиз эснаб, ундан икки ҳарф ёки кўпроқ ҳарфлар пайдо бўлса, намоз фосид бўлади.
Қироатда овозни чиройли қилиш ёки намоздалигини билдириш - узрлардан ҳисобланади.

3.  Кекиришни қайтариш.
Бу феъл намоздан ташқарида ҳам макруҳ бўлади. Шундай экан, намозда  уни қилмаслик авлодир. 
Абу Ҳужайфа розияллоҳу анҳу айтади: Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида кекириб юбордим. Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам: "Кекиригингни бизлардан тийгин! Сизларнинг дунёда узоқ вақт қорни тўқ бўлганларингиз, охиратда кўп қорни оч бўладиганларингиздир", дедилар.

4.  Намозда эснамаслик.
Эснаш одобсизлик бўлиб,  ланжлик ва лоқайдлик аломатидир.  Намозда эснаш эса, банданинг Робби ҳузурида турганини ҳис этмаслик, Унга нисбатан беҳурматликдир. Шунингдек, бу холат шайтонга йўл бериш ҳамдир. 
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Қайси бирингизга намозда эсноқ келса, қодир бўлгунича уни қайтарсин, чунки шайтон киради” (Имом Термизий ривояти).
“Намозда эснамоқ шайтондандир. Қайсингизни эсноқ тутса, иложи борича қайтармоққа уринсин” (Имом Термизий ривояти).
Уламолар намозда эснашни макруҳ санашган, ўзлари ҳам бу ишдан тийилишган.
Қудурий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Кўп марта синадик, киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаргиз эснаган эмаслар, деб кўнгилга келтирса, эсноқ қайтар экан”. Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ ҳам шу гапни айтганлар.
Намозда пастки лаблар ичи тишланса, эсноқ қайтади (Сўфий Аллоҳёр. “Маслак ул-муттақийн”).
Агар эсноқни қайтаришни ҳеч иложини қила олмаса, қўлининг сирти билан оғизни тўсади.

5.  Шошилмаслик

Яъни, намозда хотиржам туриш. Намозга турганда фикру хаёлини жамлаб, Аллоҳнинг зикрига боғлаб, хотиржам бўлган ҳолда Яратганга юзланиш ҳам комил мусулмонларга хос фазилатдир. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам намозда ниҳоятда хотиржам турганлар. Бошқаларни ҳам шунга буюрганлар. 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни: “Ўғриларнинг энг ёмони - намозидан ўғирлайдиганидир”, дедилар. Абу Қатода розияллоҳу анҳу сўрадилар: “Эй Аллоҳнинг Расули, намозидан қандай қилиб ўғирлаши мумкин?”. Шунда у зот: “Рукуъ ва саждаларини тўла адо этмасдан”, деб жавоб бердилар. 

Ҳадис тўпламлари, Намоз одоблари, китобидан.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


🌱 Aссалому алайкум. Шаъбон ойи.  Чоршанба тонги муборак бўлсин.
Бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🍃Асл саодат - нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...

🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
   05. 02.2025-й (Февраль ойи )
06.1446-й (Шаъбон ойи )
       ⏳ АЗОН  ВАКТЛАРИ ⏳

🕌 Бомдод - 6: 00
🕌 Пешин   - 12:45
🕌 Аср         - 15:50
🕌 Шом       - 17:40
🕌 Хуфтон   - 19:00


     🌙 НАМОЗ ВАКТЛАРИ☀️

⏰ Бомдод -- 6:35
⏰ Пешин   -- 13:00
⏰ Аср         -- 16:00
⏰ Шом       -- 17:40
⏰ Хуфтон   -- 19:20
31-Январъдан 06-Февральгача
🕌 НАМОЗГА ШОШИЛИНГ


ДУО МАҚБУЛ БЎЛМАСЛИГИ ВА НУСРАТ БЕРИЛМАСЛИГИ.

Ушбу мавзумизга, яъни амри маъруф ва наҳий мункар мавзусига тааллуқли ишлардан яна бири қуйидаги ҳадисда ифода этилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Аллоҳ азза ва жалла айтади: Дуо қилганингизда ижобат қилмайдиган, сўраганингизда бермайдиган, нусрат сўраганингизда нусрат бермайдиган бўлишимдан олдин маъруфга буюриб, мункардан қайтариб қолинглар!».

Ҳузайфа ибн ал-Ямон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар:
«Жоним Қўлида бўлган Зотга қасамки, сизлар ё яхши ишларга буюрасизлар ва ёмон ишлардан қайтарасизлар, ёки бўлмаса Аллоҳ таоло устингизга Ўзи тарафидан бир қаттиқ азоб туширади-да, ундан кейин дуо қилсангизлар дуоингизни ижобат қилмайди»
(Имом Аҳмад ривояти).

Амри маъруф ва наҳий мункар юқорида айтганимиздек, энг муҳим ишлардан. Имом Аҳмад, Абу Довуд ва Термизийлар Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар:

«Бану Исроил маъсиятларга берилганида уламолари уларни қайтарди, бироқ улар маъсиятдан тийилмадилар. Шундан сўнг уламолар ҳам улар мажлисларида иштирок этадиган, улар билан бирга ****, бирга ичадиган бўлишди. Аллоҳ таоло улардан бу ишни кўргач, уларнинг қалбларини бир-бирига қарши қилиб қўйди. Сўнг уларни пайғамбарлари Довуд ва Ийсо ибни Марям тилида лаънатлади. «Чунки улар осий бўлиб, ҳадларидан ошган эдилар» (Бақара: 61)».

Бир лафзда: «Бану Исроилга илк нуқсон кириб келиши шундай бўлганди: бир киши бир кишига йўлиқиб, унга: «Эй фалончи, Аллоҳдан қўрқ, қилаётган маъсиятларингни тарк қил!», дерди. Кейин эртаси куни унга йўлиққанида унда кўраётган (маъсиятлар) уни у билан бирга ўтириш ва бирга -ичишдан тўсмас эди. Аллоҳ таоло улардан бу нарсани кўргач, қалбларига ноиттифоқликни солди, сўнг уларни лаънатлади».

Ҳазир бўлайлик, бизга ҳам уларга етган нарса етиб қолмасин.

Юқоридаги ҳадисларда келганидек, ушбу вазифани – яъни амри маъруф ва наҳий мункарни – эътиборсиз ташлаб қўйиш ва унга аҳамият бермаслик дуо мақбул бўлмаслиги ва нусрат келмаслиги сабабларидандир.

Шубҳасиз, бу жуда катта мусибатдир.

Мусулмонларнинг ёрдамсиз ташлаб қўйилишлари, парчаланиб кетишлари, душманларини уларга ғолиб қилиниши, дуолари ижобат қилинмаслиги мана шу вазифани тарк қилишларига жазо ўлароқ келди. Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ.


Савлат тўккан тоғинг бўлмас,
Яшнаб турган боғинг бўлмас,
Бу дунёдан кўнглинг тўлмас,
Ота-онанг ўтгандан сўнг..

Кўзинг бежо, дўст излайсан,
Дўст қидириб ҳўп музлайсан,
Тополмай ҳўнг-ҳўнг йиғлайсан.,
Ота-онанг ўтгандан сўнг..

Кўкка боқсанг кўк йиғлайди,
Юлдузлар пўк-пўк йиғлайди,
Ой йиғлайди, сой йиғлайди.,
Ота-онанг ўтгандан сўнг.

Саратонда соянг қани,?
Тоғингдаги қоянг қани,?
Фақат армон қийнар сани.,
Ота-онанг ўтгандан сўнг..

Суратларда қолиб кетар,
Бор дардини олиб кетар,
Ўткандан сўнг бўзлаб қолма.,
Тирик бўлса бошда кўтар..

Савлат тўккан тоғинг бўлмас,
Яшнаб турган боғинг бўлмас,
Бу дунёдан кўнглинг тўлмас,
Ота-онанг ўтгандан сўнг...


Ажойиб_факт
2025-Февраль ойида:
4 та якшанба,
4 та душанба,
4 та сешанба,
4 та чоршанба,
4 та пайшанба,
4 та жума,
ва
4 та шанба
келади. Бунақаси бутун ҳаётимиз давомида бошқа бўлмайди.
Чунки, бу холат 823 йилда бир марта бўлар экан..

Аллоҳ таоло узи хайрли килсин.
Барчамизга бу Шаъбон ойини барокатли килсин

20 last posts shown.