#Bahorim.
Муаллиф: Маҳлиё Абдуллаева
28-қисм.
- Ҳафтани оҳирида олиб келишаркан ўзиям бутун қишлоқ Адолатни қарғаб ётибди.
- Укамни кейинги гаплари қулоғимга кирмади. Ичимда бир овоз ишонма бу ёлғон деса, бошқа бири эса уни энди йўқотганимни такидларди. Юрагим ўт ичида қолди. Уни ёзганларини қайта, қайта ўқиб чиқдим. Жўнатган расмларига термулиб кўз ёшимни тўхтата олмасдим. Дарсларга ҳам бормай қўйдим. Бир ҳафта ичида куйиб ~ ёниб тамом бўлдим.
- Баҳор қизим сенда гапим бор гаплашиб олайлик.
- Дадам эшикни тақиллатди. Айни дамда дадамни ҳам ёмон кўриб қолгандим. У аёл қуриб қолгандек Адолатни йўлдан урмаганда, ҳозир Бек ўлмаган бўларди. Дадам келиб ёнимга ўтирди.
- Мени кечир қизим.
- Дадам Зарифадан ҳаммасини билиб олган экан.
.......
- Бирон нима де қизим.
- Энди нима фойдаси бор.
- Баҳорни шу бир оғиз гапидан бошимга осмон қулагандек бўлди. Ўтмишимга назар солдим. Шунчалар жирканч эдики, ўзим ўзимдан нафратланиб кетдим.Гарчи Адолатни ягона хуштори бўлмасамда, ўғлининг ўлимида ўзимни айбдор ҳис қилдим. Мен бу болани бир эмас, икки марта ўлдирдим.Эндигина менга муносабати яхшиланиб келаётган болаларим менга яна нафрат кўзи билан қарашни бошлашди. Якшанба куни Бексултонни олиб келишди. Жанозага боришга бетим чидамади. Иккинчи куни ёрдамчимни жўнатдим. У жуда ҳам тушкун аҳволда қайтиб келди.
- Нима бўлди Самандар?
- Эҳҳҳ ҳўжайин ёшгина йигит экан. Бечора отаси куйиб тамом бўлибди. Ҳадеб ўзини айблаб ётибди.
- Нега?
- Улар билан бир жойда ишлаб, тобутни олиб келишда отасига ёрдамлашган одам билан гаплашиб қолдим.
- Нима деди?
- Ўша куни йигитни ҳўжайини бошқа шаҳарга юборган экан, у ердаги ишчилар уни мазах қилишган шекилли, жанжал чиққан. Бир ўзи уч кишига бас келолмаган, ҳали ёш йигит экан. Улар йигитни калтаклаб ўлдириб қўйиб, айбларини яшириш учун кўлга отиб юборишибди. Ҳўжайинига қочиб кетди дейишибди. Аммо камера бор экан. Ҳўжайини йигитни мард йигитлигини биламан деб яқин атрофдаги камера ёзувларини текшириб, йигитни кўлга отиб юборишганини аниқлабди. Ғаввосларни чақириб болани ўлигини топиб олишибди.
- Ёрдамчимни гапидан баттар юрагим сиқилди. Ўзимни янаям баттар айбдор ҳис қилдим. Чунки уни дудуқ бўлиб қолишига ҳам мени бор.