#Bahorim.
Муаллиф: Маҳлиё Абдуллаева
31-қисм.
Бексултон.
- Улар уч киши бўлгани учун уларга бас келолмадим. Оҳирги тепкиларни ўғриғини ҳам ҳис қилмай ҳушимни йўқотдим. Кўзимни очганимда қанақадир ёғоч кулбада эдим. Бутун танам оғриқдан зирқирарди инграб юбордим. Тепамда бир чол пайдо бўлди. У менга русчалаб бир нималарни тушунтиришга уринарди. Бази гапларини тушунмасдим 10 кун деганда бир оз оғриқлар пасайиб қаддимни тутадиган бўлдим.Тирик қолганим бир мўжиза бўлса унданда катта мўжиза яна равон гапира бошлагадим. Чол мени балиқ тутгани чиқиб кўлдан топиб олганини айтганида тушундимки, улар мени ўлди деб ўйлаб кўлга отиб юборишган. Дадамдан ҳавотир олдим. Мени қидириб юргандир деб телефон қилмоқчи бўлдим аммо чолни телефони йўқ экан ундан мени иш жойимгача олиб боришини илтимос қилдим. У машинасида айтган жойимгача олиб келиб қўйди. Ҳаётимни сақлаб қолган бу инсонга қандай миннатдорчилик билдиришни билмасдим, берай десам хатто пулим йўқ эди. У бундан кейин ўзийни эҳтиёт қил деб қайтиб кетди. Ҳўжайин мени кўриб арвоҳни кўргандек қўрқиб кетди. Отамни сўрасам кўлдан чиққан мурдани мен деб ўйлаб Ўзбекистонга дафн қилиш учун олиб кетганини айтди. Бу гапларни эшитиб ҳақиқатдан ўлиб қолай дедим. Ҳўжайин менга қайтишим учун пул берди. Ўзбекистонга келиб биринчи бўлиб дадамни ёнига бордим. Бечора дадам билан бобом мени доғимда куйиб адо бўлишибди. Мени кўришгач, юраклари тўхтаб қолай деди. Бир ўлиб тирилгач, онамни кечиришга қарор қилдим,нима бўлганда ҳам у мени дунёга келтириб,оқ сут бериб катта қилган. Энг оҳирида Баҳор қолганди. Отасини иш жойига бориб бўлиб ўтганларни ҳаммасини айтиб ундан Баҳорни қаерга тайёрловга боришини сўраб олдим. Тинмай ёмғир ёғарди. Уни дарсдан чиқишини бекат ёнида кутиб турдим.
🌹🌹🌹🌹🌹
- Кўп нарсалар олдингидек бўлмасада, ҳаётимиз сокинлашиб изига туша бошлади. Бек шаҳардан уй олди. Иккимиз ҳам тайёрловга қатнай бошладик ва грантга ўқишга кирдик. Бек дарсдан бўш вақтлари ишга ҳам кирди. Энди бизни бахтли кунлар кутаётганига умид қилиб олға интила бошладик.
Тамом.
Муаллиф: Маҳлиё Абдуллаева.
Камчилик ва хатолар учун узр сўрайман.
https://t.me/Ibratlihikoyavaqissalaruz