Бу ифлос кимса қайси юз билан сизга ташрифнома беради, Афифа? Сиз-чи, ўзингиз, қанақа қилиб унинг ташриф номасини қўлингизга ушлашингиз, қолаверса у билаи салом-лашишингиз, гаплашишингиз мумкин? Юзига тупуриб, бурилиб кетмайсизми? Сизни қаранг-у!
Шунақа деб, у ташрифномани ахлат челагига улоқтирди. Кейин жавдираб турган Афифага ўйчан тикилиб, юмшюқ, насиҳат оҳангида гапини давом эттирди:
У жирканч одам. Афифа, уни узоқдан кўриб қолсангиз ҳам, етти маҳалла наридан ўтиб кетинг. Илтимос, хўпми? Азизим, ахир тушунинг, у сизни бадном этган, номусингизни ноймол қилган фосиқ бир кимса. Сиз эса, сиз менинг тоза гулимсиз. Бу гулга яна гўнгнашига айланишмасин, тушундингизми?
Тушундим. деди Афифа. Қўйинг, ўша одам ҳақида гаплашмайлик. Ишингиз нима бўлди?
Бўладиганга ўхшаяпти. Дарвоқе, янги очилган газетага сизни ҳам ишга олишади. Гаплашиб қўйдим.
Вой, мен нима иш қиламан?
Котиба бўласиз. Бош муҳаррир аёл киши. Менга ҳурмати баланд. Қолаверса, бир жойда ишласак яхши-ку. Тўғрими?
Тўғри. Майли, сиз нима десангиз шу-да...
Эртасига эрталаб Субут ва Афифа янги очилган «Сўз ҳаф талик газетаси таҳририятида иш бошлашди. Жамоа унча катта эмас етти саккиз кишидан иборат эди. Муҳаррир ўрта ёшларда бўлиб, илгари давлат идораларида ишлаган, анча босиқ, мулоҳазали, аммо журъатли аёл экан. Субут шарҳловчи вазифасида ишлар, ҳар сонда анчайин июв-шувли мақолалар билан чиқиб турар эди. Навбатдаги сонлардан бирида унинг «Коррупция илдизи қаерда?» номли мақоласи босилди. Бир ҳафтадан кейин газета чиқишдан тўхтади.
Бундан сал олдинроқ...
Даврбек Афифа билан хайрлашиб машинасига ўтирар экан: «Чўчитиб юбормаганим яхши бўлди», деб ўйлади. Унинг мўлжалича, Афифа почор турмушга кўниколмай, Субутдан совиши ва ўзи Даврбекни изланги керак. «Шундай пайт келади. Эрта-га бўлмаса,.. Афифанинг эри билаи бир жойда ишла-
44