Алишер гапини якунлаб чуқур òйга толиб қолди. Сòнг òзида куч
топиб иккинчи видеодаги суюклисини овозини ҳам эшитишга
киришди:
"Алишер... Менинг таҳдидчи ва телба эрим... Эр-хотин òртасида сир
бòлмаслиги керак дейишади. Биласиз, мен доим очиқ китоб
бòлганман. Мен эмас, аксинча сиз сирли эдингиз. Айнан шу
сирларингиз мени сизга оҳанграбодек тортарди. Òша сирлардан воқиф
бòлгач эса сизни вахший қотил эмас, катта қалбли инсон
эканлигингизни тушуним етганман. Мен сиздан шу вақтгача
деярли сир яширмаганман, узоқ вақт яшириб юриш қòлимданҳам келмасди. Аммо ишонинг... Касал эканлигимни сизга айта
олмасдим. Буни олдиндан билганимда борми... Нима қилиб бòлмасин
òша айро яшаган йилларимизда сизни олдингизга қайтиб, оилам
даврасида кòпроқ вақт òтказардим. Менга муҳаббатдек тотли
мевани тамини туйдирганингиз учун раҳмат айтаман. Сиздан сир
яширганим учун эса мени кечиришингизни сòрайман. Сиз ҳам
мендан кòп вақт ҳафа бòлиб юра олмайсиз, буни яхши биламан.
Мен учун ҳам қизимизни эҳтиёт қилинг... Сизни яхши кòраман,
Алишер..."
Ёзув шу ерда тòхтаган эди. Алишер негадир òзини ģалати ҳис қилиб
чуқур нафас олиб чиқарди. Уйига етиб келмаганида балки òзига
келишга ҳам мажбур бòлмасмиди?
-Салом, дада. Ҳòш, қаерга борамиз?- Ҳилола машинага òтирар
экан рульда òтирган отасига нигоҳ ташлади.
-Табиат қòйнига. Аниқ қаердалигини боргач кòрасан,- Алишер
жилмайишга уриндида, машинани òт олдирди. Йòл бòйи ота-қиз анча
суҳбатлашиб кетишди. Манзилга етгач эса Алишер машинани
тòхтатган ониёқ Ҳилола ундан отилиб тушди. Атрофдаги манзарани
кòриб эса бир муддат тили айланмай қолди. Катта текисликни ям-
яшил òтлар қоплаган, осмондаги оқ булутлар манзарага кòрк
баģишлар, дарахтлардаги қушлар ёқимли товуш чиқариб
манзарани янада ёқтирилишига сабабчи бòлишарди.
-Бунча чиройли...- Ҳилола паст товушда шивирлади.
-Баҳорда бу ер ундан ҳам гòзал бòлади. Ҳар хил гуллар ҳудди
гилам тòшагандек ерни қоплаб олади,- Алишер машина багажидан
нарса олиш баробарида қизига деди.
-Бу нима? Варракми?- қизалоқ отаси қòлидаги варракка ҳайрон
қаради,- Ахир ҳозир баҳор эмас ёз...
-Нима бòлибди? Ким варракни фақат баҳорда учиришади деган?
Шамол бòлса бòлдида, учираверасан.
-Яшасин. Кечгача шу ерда қоламизми?
-Ҳа, қизалоģим. Кечгача қоламиз.
Ҳилола қувонганидан отасини юзидан òпиб қòйдида, варрагини
олганча югуриб кетди. Югуриб-югуриб отасидан анча
узоқлашаркан узоқдаги òзига терс òгрилиб турган аёл шарпасини
пайқаб тòхтади. Аёлни кòйлаги ва қоп-қора сочи шамол тасирида
учар, òзи бир нуқтага тикилганча ҳаёл суриб турарди. Уни
кòйлагидан таниган Ҳилола бақирганча òзини у томонга ОТДИ...-ОЙИИИ...
Шоҳиста овоз келган томонга òгрилиб, òзини томон югуриб
келаётган қизини кòргач пастга òтирдида қучоģини кенг очди.
Ҳилола онасини бòйнидан қаттиқ қучиб олди, Шоҳиста ҳам уни
белидан қòлини òтказиб юз-кòзларидан қаттиқ òпди.
-Келдингизми? Дадам сизни ишда, биз билан айлангани бора олмас
эка дегандилар.
-Отанг иккимиз сюрприз қилмоқчи бòлдик,- Шоҳиста қизини баģридан
бòшатиб икки елкасидан ушлаганча юзига тикилди,- Оилавий
келинадиган жойга мен келмай қолармидим? Ундан ташқари сен ва
отанг мен учун ишдан ва ҳар қандай орзуларимдан ҳам
муҳимсизлар.
-Сизни яхши кòраман,- Ҳилола қайта онасини қучиб олди.
-Мен ҳам, Ҳилолам.
-Мен билан варрак учирасизми?
-Албатта, аввал сен бироз учир. Кейин биз ҳам ёрдамлашамиз.
-Ҳòп,- Ҳилола югурганча онасидан ҳам узоқлашди. Шоҳиста уни
ортидан жилмайганча кузатиб қолар экан, ортидан қучган
бақувват қòллар сабаб сесканиб кетди.
-Чòчитиб юбордингиз.- Шоҳиста қòллар эгаси Алишер эканлигини
билгач баттар кайфияти кòтарилди.
-Ҳаёлга камроқ берилиш керак,- Алишер уни елкасига бош
қòйганча жилмайди,- Сен ҳам бу ерга аввал келган кунимизни
эслаяпсанми?