билан бўлган суҳбатдан кейин инсулт бўлган ва
бунинг оқибатида бир тарафи ишламай қолган.
— Бугунга етарли, — йигит ўрнидан туриб
капишонини пастроқ туширдию, — яна кўришамиз.
— Аха, — кепкали йигит ҳам ўрнидан турди.
Йигитлар хайрлашгач, иккиси икки томонга
кетишди.
Игор кун ботиши билан уйдан чиқиб кетди. Ҳасан
эса уни кузата бошлади. Игор анча юргач, икки
қаватли ҳашаматли ҳовли олдида тўхтаркан,
— Ҳа порахўр, — асабий бош чайқаб қўйдида
дарвоза қўнғироғини босди. Орадан кўп ўтмасдан
қўриқчи йигит чиқиб келди.
— Ким керак?
— Менга хўжайининг керак, бор уни чақир, — Игор
менсимагандек гапирди.
— Хўжайин айни дамда дам олмоқда. Безота
қилишларини ёқтирмайди.— Унга Игор келди десанг, ўзи тушуниб олади. —
Игорнинг бу гапидан кейин қўриқчи йигит ичкарига
кириб кетди ва беш дақиқа ўтар - ўтмасдан қайтиб
чиқиб,
— Хўжайин сизни кутаяпти, — деганча Игорни
ичкарига бошлади. Игор ичкарига кирар экан,
ҳовлига кўз югуртирди.
— Ўзи ит бўлса ҳам яшашни билади пасткаш, —
кулиб қўйди. Қўриқчи йигит уни каттагина
меҳмонхонага бошлаб кирди.
— Хўжайин ҳозир чиқадилар, — деганча ўзи эшик
олдида турди. Орадан 15 дақиқача вақт ўтиб,
ётоқхона халатида савлат тўкканча Нишонов кириб
келди.
— Ия, ия ўртоқ Нишонов, — Игор ўрнидан турар
экан, — бу дейман жуда зарур ишингизни белига
тепдимми? — тиржайди.
— Нега келдинг? — Нишоновга унинг ташрифи
ёқмагани шундоққина юз - кўзидан билиниб
турарди.
— Бошлаган ишимизни якунлагани.— Сен билан ишимиз тугаган. Шундай экан, қани
жўна, — Нишонов сенда бошқа гапим йўқ дегандек
ўгирилиб кетаётганди,
— Адашасиз ўртоқ Нишонов. Сиз билан ҳали
қиладиган ишимиз кўп, тўғри эмасми? — Игорнинг
овозида бироз таҳдид бордек эди. — Менга ёрдам
беришингиз шарт, йўқса барча
кирдикорларингиздан бутун омма хабар топиб
қолиши мумкин.
— Сени ўлдираман, — Нишонов уч қадамда
Игорнинг ёнига келиб ёқасидан олди. — Чакангни
юмиб юрасан.
— Бундан осони йўқ, — Игор Нишоновни қўлини
ёқасидан оларкан, — битта ёрдам ва мен жимман.
— Гапир, — ғазабланганча сўради.
— Менга битта ўз ишига пишиқ ҳамшира керак.
— Уни нима қиласан? — ҳайрон бўлди.
— Керак, — Игор ҳотиржамгина диванга ўтираркан,
— соғлиғимда бироз муаммо бор экан, — илжайди.— Мана бу манзилга эртага бориб, Дилнура деган
ҳамширани сўра. Унга мени юборганимни айтсанг
ҳамма ишингни битиради. Энди йўқол.
— Хўп, хўп, — Игор ўрнидан турди. —
Ҳайдамасангиз ҳам кетамиз, — эшик томонга
юраркан, — яна бир бор раҳмат. Ёқимли хордиқ
тилайман, — тиржайганча чиқиб кетди.
* *
*
Дилноза бино ичига кириб ҳайратдан эшик олдида
туриб қолди. Уни ҳайратга солган манзара эса, бу
қўлида биттагина атиргул ғунчаси тутиб турган
Зуфар. Унинг ёнида икки кишилик стол чиройли
қилиб безатилган. Ресторан ичида ёқимли сокин куй
янграб турибди. Дилноза ҳали ҳам эшик ёнида
тураркан, Зуфар секин унинг ёнига келиб қўлидан
ушлади.
— Дилнозим, нозик гулим мени. Сени илк кўрган
кунимдан бошлаб ақл - ҳушимни ўғирлагансан.
Тўғри ёнингда юриб ҳисларимни айта олмаганман.Чунки сени йўқотишдан жуда ҳам қўрқардим. Узоқ
ўйлаб, сенга туйғуларимни айтиш олдидан онангни
розилигини олишга қарор қилдим. Бориб
гаплашдим, биламан бу ўзбекчиликка тўғри
келмайди. Аммо, мен учун муҳими сенсан. Сен учун
ҳамма нарсага қарши боришга тайёрман. Ойинг
билан гаплашдим. Уларга туйғуларим самимий
эканлигини, хуллас ҳаммасини тушунтирдим. Ва,
совчи қўйдим. Бугун мана қаршимдасан, — Дилноза
Зуфарнинг сўзларини эшитар экан, йиғлаб юборай
деб турарди. — Суюклигим, менга турмушга
чиқишга розимисан? — Зуфар чўнтагидан қизил
қутичани чиқариб, қопқоғини ярим очганча
Дилнозага қаради. Дилнозанинг кўзидаги тўкилай -
тўкилай деб турган кўз ёшлари бу сўзлардан кейин
маржондек бўлиб юзларига думалади. Зуфар унинг
кўз ёшларини оҳиста артиб қўяр экан, —Нега
йиғлаяпсан? Ёки мендан бирор хато ўтдими?
— Йўқ, мен шунчаки, — Дилнозанинг тили зўрға
айланди.
— Нима шунчаки? — Зуфарнинг жилмайиб турган