менга.
— Ойи шу ёшда уят эмасми? — Дилноза гапини
тугатар - тугатмас бошига сочиқдан еп қолди. —
Айййй, нега урасиз?
— Уялмайсанми? Ҳаммасини била туриб, ойингни
калака қилишинг нимаси?
— Ойиииии...
— Чакангингни юмда, тайёргарлигингни кўр. Шу
сафар келадиган совчиларга сени қўшқўллаб
топширмасамми? Сен қиз жа эркалаб кетибсан. Эрга
бериб қутиламан, эрингни ўзи тарбиялаб олади, —
ойиси гапирганча хонасидан чиқиб кетди.— Тарбиялаб олармиш, — лаб бурди Дилноза. —
Кўрамиз, ким - кимни тарбияларкан. Ўша топган
куёвизни бурнидан ип ўтказиб олмасамми? —
Дилноза тезда кийимларини алиштириб бўлдида,
чиқиб ойисига қарашди. Ҳамма тайёргарликлар
тугаши билан, кутилган совчилар ҳам келишди.
Бўлажак куёвнинг ойиси ва аммаси. Дилноза эсли
қиз бўлиб уларга чой олиб кирди. Куёв боланинг
ойисига бизнинг Дилноза бир кўришда маъқул
келди.
*
*
*
— Камрон ака, — Маржона йиғлаганча эндигина
операциядан чиққан ёрининг ёнига югуриб келди.
— Дадам, дадамнинг аҳволлари яхшими?
— Тинчлан, — Камрон суюклисини меҳр билан
қучаркан, — ҳаммаси яхши бўлади. — Фақат
йиғлама. Ахир, сенга хатто хафа бўлиш ҳам мумкин
эмас, буни биласан.
— Лекин дадам...— Дадажонни аҳволи яхши, — Камрон аёлининг
ҳозирги ҳолатини ҳисобга олган ҳолда ёлғон
гапиришга мажбур бўлди.
— Доктор, доктор, — Камрон Маржонанини юпатар
экан, битта ҳамшира ховлиққанча югуриб келаркан,
— бемор, беморнинг аҳволи...— Камрон дарҳол
ҳамширага "Жим" дегандек қаради.
— Камрон ака дадам, — Маржона ҳамширанинг
сўзларини эшитгач эрига мўлтиради.
— Ҳаммаси жойида, мен ҳозир келаман. Унгача сен
шу ерда ўтира тур, — Камрон Маржона
ўриндиқлардан бирига ўтқаздию тезда ҳамшира
билан кетди. Маржона юраги ғашланаётганига
қарамасдан, эрининг сўзларига жуда ҳам ишонишни
истарди.
*
*
*— Камрон Фарҳодвич, беморнинг аҳволи
ёмонлашаяпти, — Камронга ёрдамлашаётган
ҳамшира апаратлардан кўз узмаганча гапирди.
— Ҳаракатдан тўхтаманглар. Қандай бўлмасин
беморни сақлаб қолишимиз керак, — уларнинг
салкам бир соатлик ҳаракатларидан кейин Ҳошим
аканинг ҳаёти сақлаб қолинди.
— Беморни сақлаб қолишга сақлаб қолдик, аммо....
— Камроннинг ҳамкасби Ҳошим акага қарар экан, —
унинг яқинларига фалаж бўлиб қолганини қандай
айтамиз?
— Бунисини билмадим, — Камрон асабий юзини
силаркан, бу хабарни Маржона эшитгудек бўлса қай
аҳволга тушишини ўйларди.
*
*
*
— Ниҳоят, — Ҳадича опа ўзини ўриндиққа ташлар
экан, —ниҳоят, сен қиздан ҳам қутиламан.— Ҳа кейин бир ўзиз яшайсиз сўппайиб, — Дилноза
лаб бурди. — Шунчалик жонингизга тегибманда, —
йиғлагудек гапирди.
—Эҳ қизима, — кулди Ҳадича опа. — Бу савдо ҳар
бир қизнинг бошида бор. Сен турмуш қуриб, бахтли
яшасанг мен ҳам ҳотиржам бўламанда. Қолаверса,
бугунги келган совчилар жуда яхши одамларга
ўхшайди. Айниқса, бўлажак қайнонанг Салтанатхон
жуда мулойим аёл эканлар.
— Ҳа, ўша мақтаган Салтанатхонизни кейин миси
чиқмаса бўлди.
— Унақа бўлмайди Ин Шаа Аллоҳ. Сен кўп
гапирмасдан ишларингни қилда, ётиб ухла. Эртага
учрашувга чиқасан.
—Яна қанақа учрашув? — Дилноза кўзларини катта
очганча сўради. — Мен эртага ишга...
— Ҳеч қанақа иш - пиш йўқ. Эртага учрашув гап
тамом.
— Лекин, ойииии...— Гап тамом. Бор ишларингни тезда якунла, —
Ҳадича опа қошларини чимирганча Дилнозани
ошхонага қувиб солди. Дилноза ишларини тугатиб,
хонасига кириши билан ухлаб қолди. Эртаси куни
ойисини қистови билан учрашувга борди.
— Уфффф, — асабийлашганча айтилган манзилга
етиб келди. Унчалик катта бўлмаган ресторанми,
кафеми шунга ўхшаш нимадир. — Учрашгани бошқа
жой топа олмадими бу тўнка куёв? — ўзига - ўзи
гапирганча ичкарига кирдию ҳайратдан қотиб
қолди.
*
*
*
— Ҳошим Агзамов айни дамда шифохонада
жонлантириш бўлимида, — бошига кепкани босиб
кийиб олган йигит ёнидаги шеригига бугун эшитган
хабарларини айтди.
— Тушунарли, — йигит бошидаги капишонини
тўғирлаб қўяркан, — бунинг сабабини биласанми?— Аниқладим. Бугун унинг ёнига кимдир келган. У