Бошқаларнинг ғалабасини қабул қила олиш ҳам ғалаба аслида…
Доим қизимнинг ютуқлари билан мақтаниб пост қўярдим. Бугунги постим эса акс мавзуда. Қизим Шахло Science (табиий фанлар химия, биология ва физикани ўз ичига олади) фанидан Олимпиаданинг шаҳар босқичида қатнашиб, афсуски, ғолиб бўла олмади. Мактабида бўлиб ўтган Олимпиадада 2-ўринни олган қизим шаҳар босқичида 15-ўринни эгаллабди. Мени энг қувонтиргани қизим бу мағлубиятни муносиб қабул қилиб, ғолиб бўлганларга хавас қилгани бўлди. Аслида ҳам биздан кучли ва билимлилар борлигини тан олишни ҳам билиш керак. Шаҳар босқичида 1 ва 2-ўринларни табиий фанларга Ихтисослашган Абу Али Ибн Сино мактаби ўқувчилари эгаллашди.
Мен ҳам хафа эмасман. Асосийси қизимнинг иштироки, доим Олимпиадада иштирок этаётган ўқувчиларни кўриб хавас қилардим мана қизим ҳам ўз ҳаракатлари билан урунишларни бошлаб юборди. Биринчи урунишимиз муваффақиятсиз бўлсада, кейингилари омадли бўлади деб умид қилиб қоламмз. Энг зўр томонини айтайми, қизим юқорида санаб ўтган химия ва биология фанига алоҳида қизиқиши уйғониб, мустақил ўрганишни бошлади (Физикани шундоқ ҳам севиб ўрганиб боради). Қизимга шундай чиройли билимлар бераётган устозларига алоҳида миннатдорлик билдириб, ғолиб бўлган болаларнинг ота-оналарига ҳавас қилиб табриклаб қоламан.
Қуйида қизим мағлубияти ҳақида ёзган пости билан бўлишяпман. Болаларимиз мағлубиятни нохақлик деб қабул қилмасликлари ва бошқаларнинг ғалабаси учун қувонишни ҳам билишлари керак.
P.S. Пости рус тилида бўлгани учун айб қилманг, боғчаси ва бошланғич синфда рус мактабда ўқиганининг таъсири, лекин ўзи соф ўзбек тилида гаплашади