Ёдингизда бўлса кеча оилавий муҳити яхши бўлмаган ўсмир йигит ҳақида ёзгандим ва уни IT курсда ўқиш истаги борлиги учун саховатли тадбиркор инсонларимиздан
ёрдам сўраган эдим. Ўша кунинг ўзида жуда кўпчилик савобталаб инсонларимиз болага ёрдам бериш истагини билдириб ёзишди. Тўғриси, бунчалик бўлади деб кутмагандим…
Бундай реакциядан рухланиб, эртаси куни бола билан ўзим учрашиб, суҳбатлашгани бордим. Йўл-йўлакай унга АйТининг қайси йўналишидаги курсда ўқишни тавсия қилсам экан деган ўй бор эди. Лекин, мен қарор қилишимга хожат қолмади. Муҳаммадназарда ушбу касбни ўрганишга кучли истак анчадан бери борлиги сабабли ўзим ишлаб тўлай олармиканман деб, ўқув марказларини суриштирган ҳам экан. Курсларда ўқишга имконият йўқлиги, оилавий шароити бунга йўл қўймаслигини сабабли, хафсаласи совиган...
Хуллас ёзган постимдан кейин биринчи бўлиб ёзган исмларини ошкор қилишни истамаган фарғоналик тадбиркор акамиз Муҳаммадназарга ўзи танлаган курсни тўлиқ пулини тўлаб берадиган бўлдилар ва
Вackend дастурлашнинг тўлиқ 8 ойлик курси учун 12 400 000 сўм ўтказиб бердилар.
Бугун Муҳаммадназарни ўзим бориб, кўриб, гаплашиб курсга жойлаштириб келдим. Таълим олиш жараёнини тўлиқ ўз назоратимга олдим.
Шу ўринда тадбиркоримизга илмга сарфлаган сармоялари зиёдаси билан қайтишини тилайман Яратгандан
🤲
Аслида юртимизнинг турли ҳудудларида Муҳаммадназарга ўхшаган IT’га қизиқадиган, бироқ бу йўналишда ўқишга моддий имконияти йўл қўймайдиган ёшлар кўп. Бугунги қилинган ишдан рухланиб, мен шундай ёшларга тадбиркорларимиз ёрдам беришлари бардавом бўлса айни муддао бўларди деб ўйладим. Агар шундай ёшлар ҳақида билсангиз хабар беринг. Биргаликда ҳаракат қиламиз.
Айтишадику, агар кимдир сиздан ёрдам сўраса, унга балиқ эмас, балиқ тутиш учун қармоқ беринг деб. Бугун Муҳаммадназар сингари ёшларнинг оёққа туришига ёрдам беришнинг энг тўғри йўли ҳам, уларга замон талабидаги касбларни ўрганиш имкониятини беришдир.
Келажакда IT соҳасида миллионлаб ишчи ўрин яратилиши ва фақат IT орқали ёшлар ўз юртидан чиқмаган ҳолда чет эл компанияларида масофадан туриб даромад топишлари мумкин.
Ёшлар келажагига бефарқ бўлмаган саҳоватли тадбиркорларимизга раҳмат айтиб, қолганларни ҳам ушбу хайрли ташаббусни давом эттиришга чорлаб қоламан.
Яратган барчамизни берувчи қўллардан қилсин🤲“Энди зўр бўлиб кетаман!” Муҳаммадназарнинг қувончдан айтган сўзлари. Унинг оёғи кесилгани сабабли оқсоқланиб келганига қарамай сакраб-сакраб кетгани мени янада қилинган ишдан ғурурланишимга сабаб бўлди. У билим олишни истаяпти. Хуллас биз уддаладик!
Сиз ҳам ёшлар таълимига ҳисса қўшинг!#Ёшлар_таълимига_ҳисса_қўшинг