Хоразмлик 11-синф ўқувчиси фрилансерлик ортидан 500 доллардан зиёд даромад топмоқда
Урганч шаҳридаги 5-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Жавохир Мақсудов ёш бўлишига қарамай бугун замонавий касбларни ўрганган ҳолда ўқиш билан бир маромда фрилансерлик ортиқдан даромад топмоқда.
Жавохир 15 ёшидан замонавий касбларни ўрганиш мақсадида дастурлаш, копирайтинг, график дизайн, мобилография, монтажёрлик, визуал пиар ҳамда СММ соҳаларини мукаммал ўрганишни бошлаган.
“9 ёшимда отам уйимизга ноутбук олиб келиб, уни бошдан оёқ тушуниб, компьютерда бемалол ишлайдиган бўлинг, мабодо компьютер ишдан чиқиб қолса ҳам, ўзингиз таъмирлаб, барча дастурларни қандай ишлашини ўрганиб олинг, деб қўлимга топширган эдилар. Шу мендан IT соҳасини жиддий ўрганишга киришишимга туртки бўлди” — дейди қаҳрамонимиз.
Айни вақтда Жавоҳир замонавий касбларни ўрганиш ортидан, креатив фикрлаш қобиляти, ижодий салоҳияти сабабли “KHISO Olympiads School, "Урганч соҳил бўйи уйлари" қурилиш компанияси, “Unify” ўқув маркази ҳамда Ёшлар ишлари агентлигининг Хоразм вилояти бошқармасида фрилансер сифатида фаолият юритиб келмоқда.
Иш берувчиларга Жавохирнинг ишига ёндошувчи ёққани сабабли унга фойдаланишўи учун энг замонавий технология воситаларини ҳам олиб беришган.
Жавохирдан тил билиш даражаси ҳақида сўраганимизда, IELTS'дан 6,5 балли борлигини айтди. Ҳозирда эса Жавоҳир Westminster Халқаро Университига ўқишга кириш учун тайёргарлик кўрмоқда. Унинг мақсади АйТини янада чуқур ўрганиш, унинг янги қирраларини кашф этиш ва ёшларга ўргатишдан иборат.
Жавоҳир сингари ёшларимиз эрта ёшдан замонавий касбларни ўрганиб даромад топаётгани жудаям қувонарли, ва уларни бошқа тенгдошларига ҳам ўрнак қилиб кўрсатишимиз лозим. Агар сиз ҳам шундай ёшларни танисангиз бизга ёзинг.