Forward from: Abdunabi Hamro ijodi
* * *
Мана, бошим эгдим... Тегди манглайим
Онам бағри каби иссиқ тупроққа,
Теграмдаги дунё бағритош, золим
Жоним жой топмади бошқа қочмоққа.
Ҳаловат истаган руҳим саргардон
Минг хил усулларни синаб кўрдим ҳам,
“Мен хастаман!” дея йиғлади иймон
Намоз, рўза, закот... нималардир кам.
Ҳолим - мутавозе, қаддим - камондай
Бўйни синдирилган шайтондай кибрим,
Тупроқдан яралган руҳим – осмондай
Ва синмаган тошдай битмаган сабрим –
Буларнинг барини кўрган одамлар
Дерлар: бунча мавҳум шоирнинг сўзи,
Эй сохта илоҳлар, маккор санамлар
Она Ер олдида кимсизлар ўзи?!
Сиз – Ерга доирсиз, мен ҳам доирман
Демак, кимга керак “урҳо-ур”, “бос-бос”.
Мен шунчаки кўнгли подшо шоирман
Шунчаки, Онамни соғиндим, холос...
Абдунаби Ҳамро
Мана, бошим эгдим... Тегди манглайим
Онам бағри каби иссиқ тупроққа,
Теграмдаги дунё бағритош, золим
Жоним жой топмади бошқа қочмоққа.
Ҳаловат истаган руҳим саргардон
Минг хил усулларни синаб кўрдим ҳам,
“Мен хастаман!” дея йиғлади иймон
Намоз, рўза, закот... нималардир кам.
Ҳолим - мутавозе, қаддим - камондай
Бўйни синдирилган шайтондай кибрим,
Тупроқдан яралган руҳим – осмондай
Ва синмаган тошдай битмаган сабрим –
Буларнинг барини кўрган одамлар
Дерлар: бунча мавҳум шоирнинг сўзи,
Эй сохта илоҳлар, маккор санамлар
Она Ер олдида кимсизлар ўзи?!
Сиз – Ерга доирсиз, мен ҳам доирман
Демак, кимга керак “урҳо-ур”, “бос-бос”.
Мен шунчаки кўнгли подшо шоирман
Шунчаки, Онамни соғиндим, холос...
Абдунаби Ҳамро